• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Деновдаги портлашдан зарарланган савдо дўконида бир кун олдин қанча мол-мулк борлиги ҳисоб-китоб қилингани маълум бўлди

    Сурхондарё вилоятининг Денов туманида портлашдан зарарланган савдо мажмуаси — «Indenim»да қанча миқдорда мол-мулк борлиги ҳисоб-китоб қилингани айтилди. Бу ҳақда Денов шаҳрида вилоят ҳокими Тўра Боболов, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрулло Иноятов, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Дониёр Масалиев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров иштирокидаги матбуот брифингида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Матбуот брифингида сўз олган вилоят раҳбари Тўра Боболов портлашдан зарарланган савдо мажмуасида қанча мол-мулк борлиги бир кун олдинги ҳисоб-китоб қилинганини билдирди.

    « ‘Indenim’ савдо мажмуасида ‘Indenim’ савдо дўконининг ўзи ва 12 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритган. Айни кунда олиб борилаётган тергов жараёнида маълум бўлишича, тадбиркорлар савдо мажмуасида бир кун олдин камерал текширув ўтказиб, савдо уйида қанча мол-мулк бўлганини аниқлаган. Бу ҳақда улар айни кунда ўтказилаётган тергов жараёнларида маълум қилган», — деди вилоят ҳокими Тўра Боболов.

    Тўра Боболов «Дарё» мухбирининг мазкур маълумотдан келиб чиқиб берилган қўшимча саволи — савдо мажмуасининг бир кун олдинги ҳисоб-китобига кўра қанча мол-мулк бўлгани тўғрисидаги саволга аниқлик киритмаган. Бироқ бу ҳақда тергов якунида маълумот берилишини қўшимча қилган.

    Мавзуга доир: Деновдаги портлашда 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон деворлари эса ёрилиб, яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани маълум бўлди

    Матбуот брифингида сўз олган Бош прокуратура вакили Дониёр Масалиев портлаш юзасидан ўша куни Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилганини билдирган. Аммо айнан Жиноят кодексининг қайси моддалари билан жиноят иши қўзғатилганига аниқлик киритмаган.

    «Содир бўлган ҳолат юзасидан ўша куни Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор тергов гуруҳи тузилди. Шунингдек, 10 дан ортиқ экспертизалар тайинланиб, уларни республикадан келган энг малакали мутахассислар ўтказмоқда», — дейди Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Дониёр Масалиев.

    Дониёр Масалиев воқеа жойида портлатувчи модда қўлланилганини, шунингдек ёнғин нефть маҳсулотлари ёрдамида юзага келган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотини рад этишини билдирган.

    «Мутахассисларнинг дастлабки маълумоти савдо мажмуасидаги портлаш бирор бир портлатувчи модда ёки нефть маҳсулоти ёрдамида юзага келганини инкор этмоқда. Дастлабки тахминларимиз ва мутахассисларнинг ўрганишлари бинодаги портлаб мавжуд газ қувурларида йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасининг қўшилган ҳолатда чақнаш юзага келганини кўрсатмоқда. Аммо бу якуний хулоса эмас. Ўрганиш ишлари давом этмоқда», — дейди Бош прокуратура масъули.

    Дониёр Масалиев ўрганиш натижалари якуни бўйича ОАВ вакилларига қўшимча маълумот берилишини билдирди.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган маҳаллий аҳоли вакиллари портлаш содир бўлишидан икки кун аввал савдо мажмуасига одамлар киритилмаганини, савдо уйида савдо-сотиқ амалга оширилмаганини билдирган. Шунингдек, портлаш содир бўлган маҳаллада яшовчи 71 ёшли Жума бобо Норов ҳам портлаш уюштирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилганди.

    Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёнинг Денов шаҳри марказидаги «Indenim» савдо мажмуасида 7 декабрь тонгида кучли портлаш юз берди. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, тўққиз киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

    ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Ўлмас Музаффаровнинг таъкидлашича, савдо мажмуасида газ асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида тўпланган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши портлашнинг асосий сабаби ҳисобланади.

    Мавзуга доир:

    • «Газ ҳиди чиқса, сезардик». Деновдаги кучли портлаш жабрланувчилари билан суҳбат
    • Деновдаги портлашнинг аянчли оқибатлари (фото ва видео)

    08.12.2021, 21:55   Изоҳ (0)   135702
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда поезд уриб кетиши оқибатида фуқаро вафот этди

    08.12.2021, 20:54

    Ўзбекистонда болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар учун жазо кучайтирилди

    08.12.2021, 20:12

    Деновдаги портлашда 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон деворлари эса ёрилиб, яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани маълум бўлди

    08.12.2021, 19:32

    Андижонда Қирғизистондан олиб кирилган BMW X5 бўлакларга бўлиб сотиб юборилди

    08.12.2021, 19:11

    Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди

    08.12.2021, 18:52

    Тошкентдаги «Авиасозлар» бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди (видео)

    08.12.2021, 17:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.