Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳри «Олмазор» метро бекатида 13 ёшли қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахс устидан суд жараёни бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати.

Фото: Telegram / Шоҳрух Ғиёсов

Фото: Telegram / Шоҳрух Ғиёсов

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, айбланувчи К.Ш. 2021 йил 18 сентябрь куни Тошкент метрополитени поездининг вагонида вояга етмаган қиз болага нисбатан ножўя ҳаракатлар қилган бўлиб, Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.

Унга иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушланган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида узил-кесил ўташ учун 1 йил 10 ой 21 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар