• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Рингда рақиблар, судда эса ҳукумат билан курашган, спорт тарихидаги энг буюк шахс — Муҳаммад Али

    Муҳаммад Али нафақат барча даврларнинг энг яхши боксчиси, балки BBC талқинига кўра ХХ асрнинг энг яхши спортчиси ҳамдир. Унинг таъсир доираси бокс ринги ўлчамидан анча кенг.

    Фото: Getty Images

    Илк катта жангида Сонни Листонни мағлуб этган Кассиус Клей (Муҳаммад Алининг ҳақиқий исми) ўзини GOAT (Greates of all time) деб эълон қилганди. Шундан кейин у жамоатни фақатгина рингда эмас, унинг ташқарисида ҳам ҳайратда қолдириб келди. Бу орқали у ўзидан катта мерос қолдирди ва барча даврларнинг энг яхши боксчиси деб ҳисобланишига олиб келди.

    Ҳозир ҳар бир спорт турининг ўз GOAT’лари бор, лекин энг муносиби — Али. У бутун ҳаёти давомида ўз принципларини пулдан, ҳаттоки фаолиятидан ҳам устун қўйди.

    Али — жаҳон миқёсда юлдузга айланган тарихдаги илк спортчи

    Маркетинг соҳасида тадқиқотлар олиб борадиган OnePoll компанияси 2019 йил март ойида америкаликлар ўртасида энг жарангдор сленгларни (маълум гуруҳларга тушунарли бўлган ва асл маъносидан фарқ қилувчи сўз ёки ибора) аниқлаш бўйича сўровнома ўтказди. Биринчи ўринни GOAT сўзи эгаллади. Бу Greates of all time — барча даврларнинг энг буюги иборасининг қисқартирилган шакли. Инглизчадан таржима қилинганда «гоат» сўзи «эчки» деган маънони билдиради, шунинг учун ижтимоий тармоқларда у ёки бу спортчининг ёнига эчки эможиси қўйилади.

    Бу сўзни илк бор барча даврларнинг энг яхши боксчиси Муҳаммад Али ишлатган эди. 1964 йил февраль ойида Сонни Листонга қарши биринчи жангида сенсацион тарзда ғалаба қозонганидан сўнг рингда: «Мен — барча даврларнинг энг буюгиман» деганди.

    Муҳаммад Али — Сонни Листон жанги

    Муҳаммад Али — Сонни Листон жанги
    Фото: Getty Images

    У мазкур бир соат ичида шунчаки спорт юлдузи эмас, ундан анча юқори даражага кўтарилди. Харизма ва ютуқлари жиҳатидан Диего Марадона, Майкл Жордан, Рожер Федерер ва Пеле каби йигитлардан қолишмасди.

    Али билан уларнинг орасидаги фарқ шундаки, улар шунчаки ўз даврининг мегаюлдузлари бўлган, холос. Муҳаммад Али рингда рақиблари билан, судда Вьетнам уруши туфайли ҳукумат билан жанг қилар, қора танлиларнинг ҳуқуқлари учун курашарди. Ҳатто Паркинсон касаллиги ҳам 33 йиллик курашдан сўнггина ундан устун келди. Муҳаммад спортчи рингдан ташқарида ҳам кўп нарсаларга қодир бўлиш мумкинлигини исботлаб берди.

    Масалан, Майкл Жордан сиёсат ҳақида гапиришни истамагани учун масхара қилинган. Шундай воқеа 1990 йилги сайловларда юз берганди. Майкл ўзи туғилган Шимолий Каролина штатида ўтказилган сайловда амалдаги республикачи, ирқчилиги билан танилган Жесси Хелмсга қарши курашган афроамерикалик демократ Ҳарви Гантни қўллаб-қувватлашдан бош тортганди.

    Али эса АҚШда афроамерикаликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қаҳрамонга айланган эди. Футбол қироли Пеле аполитик (сиёсатдан ўзини олиб қочиш) эканлиги, Бразилияни 1964 йилдан 1985 йилга қадар бошқарган ҳарбий диктатуранинг қора танлиларга етказган зулми каби ижтимоий муаммоларга бееътиборлиги сабаб миллионлаб бразилияликлар томонидан танқидга учраган.

    Пеле ирқдаги номутаносибликларга қарамай барча бразилияликларга бир хил муносабатда бўлишини кўп бор таъкидлаган. Ирқчиликка оид саволларга Пеле кўпинча, жавоб бермасди.

    Ҳаттоки, ҳозир ҳам бразилияликларнинг ғазабига учраса ҳам футбол афсонаси аниқ бир позицияни эгалламайди: «Келинг Бразилиядаги барча хавотир ва норозиликларни унутамиз, Бразилия жамоаси бизнинг ватанимиз, бизнинг қонимиз эканини ёдга оламиз», — деганди Пеле.

    Бу жиҳатдан олиб қараганда Али — спортчилар ичидаги Юрий Гагарин. Энг кўп гол урган, Instagram’ида бошқалардан кўра кўпроқ обуначилари бор инсонлар эмас, ҳаётда ўзини енгишдан ташқари, тизим устидан ҳам ғалаба қозона олганлар у билан бир қаторда туриши мумкин.

    Али фаолиятини якунлаганидан ўн йиллар ўтиб, фақат Майк Тайсон у билан бир қаторда туриш имкониятига эга бўлганди, аммо у ўз обрўсини тўкиб юборди. Гиёҳванд моддалар, алкоголь ва қамоқ уни барбод қилди.

    Фото: Getty Images

    Флойд Мейвезер ўзини Алидан ҳам буюк деб атади ва мухлислар нафратига дучор бўлди

    Муҳаммад шон-шуҳратнинг энг юқори чўққисига етганда ҳам кўп пул ва машҳурлик ҳақида бош қотирмаган. Исломни қабул қилгач, рингдан ташқари ҳаётида анча камтар ва меҳрибон инсонга айланди. Бутун дунёни кезди, турли жойларда маҳорат дарслари ўтди, кўпинча қамоқ, болалар уйи, ахлоқ тузатиш масканларига ташриф буюрарди. Битта ташрифи билан кўплаб инсонлар тақдирини ўзгартириб юборарди. Шу жумладан, Майк Тайсоннинг ҳам ҳаёти ўзгаришига Муҳаммад сабабчи.

    Уни GOAT деб аталишига яна бир сабаб — жамоатчиликнинг унга бўлган муносабати. Ҳатто рингдаги энг ашаддий рақиби Жо Фрэйзер ҳам йиллар ўтиб, Али томонидан қилинган ҳақоратларни кечирганлигини айтди. Жо буларнинг барчаси жангнинг қўшимча пиари учун қилинганини тушунганди. Ҳақиқатда улар ўртасидаги қарама-қаршилик бокс тарихидаги энг яхшисига айланди.

    Тарихга «Маниладаги триллер» номи билан кирган, улар ўртасидаги учинчи жангдан сўнг Али Фрэйзерни тарихдаги энг кучли боксчи деб атайди. Ўзидан кейинги, албатта. Алини бутун дунёда ўн, балки юз миллионлаб одам чин қалбдан яхши кўради.

    Рекорди уникидан яхшироқ ва кўпроқ пул ишлаган боксчи Флойд Мейвезер ҳақида ундай деб бўлмайди. Рингдаги муваффақиятларига қарамасдан Флойд ҳар доим такаббур, мақтанчоқ, ўзига хос ҳаёт тарзига эга инсон эди. Лекин унинг ўзини Муҳаммад Алидан ҳам буюк санаши жамоатчиликни ҳайратга солди.

    Флойд Мейвезер

    Флойд Мейвезер
    Фото: Getty Images
    Боксчини қайси мезонлар асосида баҳолаш мумкин? Агар биз шахсий фикрларимизни илгари сурсак, ҳа, Али энг яхшиси. Агар кам зарба ўтказиб, рекордларни уришни ҳисобга олсак, Флойд Мейвезер энг яхшиси.

    Муҳаммад Али — афсона. У ҳозир мен эришган ютуқларга йўл очиб берган инсон. Рекорд ҳақида гапириладиган бўлса, кўпчилик Алининг бор-йўғи еттида жанг ўтказган боксчига камарни бой бериб қўйганини унутади. Алининг олдида шляпамни ечаман, лекин мен ўзимдан кучли жангчи бор дейиш учун боксга 40 йилимни бағишламадим.

    Флойд Мейвезер, боксчи

    Бу гаплар ОАВ, спорт мухлисларининг танқидларига сабаб бўлди. Флойд энг муҳим нарсани унутганди. Мағлубиятсиз рекорд энг кучли боксчи эканлигини англатмайди. Аксинча, боксда мағлубиятдан кейин янада кучлироқ бўлиб қайтиш жангчига буюклик олиб келади.

    Шунинг учун ҳам у америкалик бўлмаган Роберто Дюран ёки Мэнни Пакьяо АҚШда мухлислар томонидан ўзидан кўра кўпроқ эътирофга сазовор бўлишини тушунмайди. Улар фаолияти давомида бир неча бор ўзларини енгган ҳолда, қийинчиликларни бартараф этган.

    Владимир Кличко 2003 йилдаги навбатдаги иродасиз мағлубиятидан (Корри Сандерсга қарши) сўнг деярли барча мақомидан айрилди, лекин у қайта олди. Эмануэл Стюард билан бирга ишлай бошлади ва йиллар мобайнида ғалаба қозонувчи машинага айланди. Виталий Кличко эса жароҳат сабаб фаолиятини якунлади, лекин орадан 4 йил ўтиб, рингга қайтди ва ўша вақтдаги энг яхши панчер Самюуэль Питерни мағлуб этди.

    Фото: Getty Images

    Владимир Кличкони мағлуб этган Тайсон Фьюри кокаин, алкоголга ўтириб қолди, ортиқча 50 килограмм вазн йиғди ва уч йил давомида кўздан ғойиб бўлди. Лекин қайтди ва замонанинг энг хавфли нокаутчиси Деонтей Уайлдернинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. Мейвезерда эса бундай воқеа бўлмаган. Бу шунчаки охирги йиллардаги мисоллардан бир нечтаси, холос.

    Флойд доим ўзига қулай рақибларни танлаган ва улар билан ўзига идеал бўлган вақтда жанг қилган. Ҳатто Пакяо ҳам у билан жангга чиққан вақтда ўзининг энг юқори формасида эмасди.

    Фото: Getty Images

    Мейвезерда ҳеч қачон Али—Фрэйзер, Али—Форман ёки Али—Листон қарама-қаршилиги билан тенглашадиган жанг бўлмаган. Шунинг учун Флойднинг айтган гапи фақат ғазабни қўзғатади. Кўпчилик Мейвезерни GOAT’дан ҳам ўзини устун қўйгани учун ёқтирмайди. Молиявий муваффақият ва ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони урфда бўлган ҳозирги даврда Муҳаммад Алида бўлганидек ҳикоя ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

    Шундай экан GOAT ибораси фақат унга ярашади.

    Мавзуга доир

    • «10 минг километр босиб, одам ўлдиргани бормайман». Армияга боришдан бош тортгани учун судланган бокс қироли Муҳаммад Али ҳақида
    • Муҳаммад Алини мағлуб этган Олимпиада чемпиони Леон Спинкс 67 ёшида вафот этди

    03.12.2021, 21:14   Изоҳ (0)   45057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ. 5 та гол урилган ўйинда «Манчестер Юнайтед» «Арсенал» устидан иродали ғалабага эришди, Роналдудан дубль. «Тоттенҳэм» ҳам 3 очколик бўлди

    03.12.2021, 06:28

    Енгилмас боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги, терговга жалб этиладиган Роналду. Ла Лигани кўзлаётган Левандовски ва Кавани. Энг сўнгги спорт янгили...

    02.12.2021, 20:33

    «Олимпик» Тошкентда бўлиб ўтган ўтиш ўйинида «Машъал»ни енгиб, Суперлига йўлланмасига эга бўлди

    02.12.2021, 18:07

    Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби номи маълум бўлди

    02.12.2021, 17:04

    «Бу каби хабарлар ўйлаб топилган уйдирма ва бўҳтон бўлиши мумкин». «Навбаҳор» Андрей Канчельскисга таҳдид қилингани билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди

    02.12.2021, 16:15

    Игорь Шквириндан Микаэл Секейрагача. Суперлига 2021 йилги мавсумида қайси мураббийларга «ҳайдалиш куйи» чалинди?

    02.12.2021, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.