• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Игорь Шквириндан Микаэл Секейрагача. Суперлига 2021 йилги мавсумида қайси мураббийларга «ҳайдалиш куйи» чалинди?

    Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2021 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди. Унда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби иккинчи ўринни олганидан бошқа сенсация (гарчи бунинг сенсация эканлиги борасида баҳслашиш мумкин бўлса ҳам) бўлгани йўқ. Мавсум давомида бир-икки марта рўй берган оммавий муштлашувлар инобатга олинмаганда, ҳаммаси кутилганидек ва кўнгилдагидек ўтди, сўнгги, 26-тур эса бамисоли торт устидаги олча бўлди. Шунингдек, 2021 йилги мавсум давомида эътиборга арзигулик воқеалардан — мураббийларнинг истеъфолари бўлди. «Турон», «Андижон», «Металлург» (бир неча маротабадан), «Локомотив», «Сурхон», «Навбаҳор» клубларида мураббийлар алмашди. Қолганлари («Пахтакор», «Сўғдиёна», «ОКМК», «Насаф», «Бунёдкор», «Қўқон-1912», «Қизилқум», «Машъал») эса мавсумни бир мураббий билан якунлади. «Дарё» қуйида ортда қолган мавсумда Суперлигада рўй берган истеъфолар ҳақида ҳикоя қилади.

    Нўмон Ҳасанов — «Навбаҳор»

    Фото: «Навбаҳор»

    Фото: «Навбаҳор»

    2020 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Наманган клуби Андрей Канчельскис билан хайрлашгач, жамоада ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётган Нўмон Ҳасанов бош мураббийга айланди, бироқ у бу лавозимда узоқ қолмади. 2020 йилги мавсумни 8-ўринда якунлаган жамоа, мамлакат биринчилигининг янги мавсумини ҳам Ҳасанов бошчилигида бошлаганди. Аммо 1-турдан кейиноқ наманганликлар матбуот хизмати мутахассиснинг истеъфога чиқарилганини эълон қилди. Клуб бу қарорини қуйидагича изоҳлади:

    «Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган ‘Навбаҳор’ учун ҳар бир ўйин муҳим ва финалга тенг. Аммо кутилмаганда жамоа 1-турда ўз майдонида ‘Сўғдиёна’га имкониятни бой берди (0:1). Шу боис ‘Навбаҳор’ ПФК раҳбарияти жамоа мураббийлар штабида ўзгариш қилишга қарор қилди».

    Унинг ўрнига шу вақтга қадар жамоада маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритаётган Виктор Жалилов тайинланади. «Лочинлар» унинг қўли остида мавсумни 9-ўринда якунлади. Ноябрь ойининг сўнгида эса «Навбаҳор»да келаси мавсумдан бошлаб Самвел Бабаян бош мураббий сифатида иш бошлаши маълум бўлди.

    Андрей Шипилов — «Металлург»

    Фото: «Металлург» ФК

    Фото: «Металлург» ФК

    Ҳисоб бўйича Суперлигадаги иккинчи истеъфо ҳам 1-турдан сўнг содир бўлди. «Металлург»ни бошқариб келаётган Андрей Шипилов «Сурхон»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин истеъфо сўраган. Клуб эса ўз навбатида мураббийнинг сўровини қабул қилган. Шипилов жамоани 2018 йилдан бери бошқариб келаётганди.

    Шипиловнинг ўрнини «Пахтакор»да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган Жасур Абдураимов эгаллади. Бироқ кейинчалик Абдураимов жамоани тарк этди.

    Отабек Ғуломхўжаев — «Андижон»

    Фото: «Андижон»

    Фото: «Андижон»

    Суперлига якунлари бўйича мусобақа жадвалида 13-ўринни эгаллаган «Андижон» мавсум бошиданоқ жиддий муаммоларга дуч кела бошлади. «Бургутлар» 5-турга келиб жамоани 2020 йилнинг ноябрь ойидан бери бошқариб келаётган Отабек Ғуломхўжаевни истеъфога чиқаришга қарор қилди. Бунга сабаб сифатида унинг бошқарувидаги футболчиларнинг қониқарсиз натижалари кўрсатилди.

    Шу тариқа 2001–2002 йилларда «Андижон»да футболчи сифатида тўп сурган Ғуломхўжаевнинг клубдаги мураббийлик фаолияти узоқ давом этмади. Унинг ўрнини эса Виктор Кумиков келгунга қадар Ёрқин Назаров эгаллаб турди. Аммо 2020 йилда ҳам «Андижон»да ишлаган Кумиковнинг қайтиши жамоанинг элитада қолиши учун етарли бўлмади.

    Исломбек Исмоилов — «Турон»

    Фото: «Турон»

    Фото: «Турон»

    Ташкил этилганидан ҳеч қанча муддат ўтмасдан Суперлига йўлланмасини қўлга киритган «Турон», афсуски, элитада атиги бир мавсум давомида ҳаракат қилди.

    Жамоа мавсум бошиданоқ бир қатор ўйинларда имкониятни бой берди ва бирор марта ҳам ғалаба қозона олмади. Баъзи вазиятларда жамоанинг муваффақиятсизликларида ҳатто ҳакамлар айбланган ҳолатлар ҳам кузатилди.

    8-турдан кейин «Турон» бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Исломбек Исмоилов ўз аризасига кўра истеъфога чиқди. Унгача юқорида таъкидланганидек, унинг ҳакамлар мавзусидаги чиқишлари катта шов-шувларга сабаб бўлганди.

    Мавзуга доир: «Турон» футбол клуби бош мураббийи Жиззахдаги ўйиндан сўнг «портлади». У «ўйин бермаётган ҳакамлар»га чора кўришни талаб қилди

    Исмоилов кетгач, жамоани вақтинчалик польшалик мутахассис Богуслав Баниак бошқариб турди. Бироз ўтиб Игорь Шквирин янги бош мураббий сифатида таништирилди.

    Рифат Акромхўжаев — «Сурхон»

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Амал-тақал қилиб, Суперлигада жон сақлаб қолган «Сурхон» ҳам мавсумни бир мураббий билан якунламади. Мамлакат биринчилигининг 12-туридан кейин Термиз клуби мавсум бошидан бери жамоани бошқариб келаётган Рифат Акромхўжаевнинг жамоадан кетганини эълон қилди.

    Жамоа унинг қўл остида қониқарсиз натижалар кўрсатганига қарамай клуб Акромхўжаевнинг ўз аризасига кўра жамоа бош мураббийлигидан олингани ва бунга мутахассиснинг оилавий муаммолари сабаб бўлганини кўрсатди.

    Унинг ўрнини эса шу вақтга қадар клуб техник директор сифатида фаолият юритган Баҳром Ҳайдаров эгаллади. Ҳайдаров қўл остида «Сурхон» чемпионат якунлари бўйича 10-ўринни эгаллаб, элитада қолиш масаласини ҳал қилди.

    Игорь Шквирин — «Турон»

    Фото: «Турон»

    Фото: «Турон»

    Суперлиганинг 10-турига келиб, «Турон»да янги мураббий иш бошлади. Клуб матбуот хизмати яқин ўтмишнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлган Игорь Шквирин билан шартнома имзоланганини эълон қилинди. Унинг олдига жамоани Суперлигада олиб қолиш вазифаси қўйилди. Мутахассиснинг ўзи «Championat.asia» нашрига берган интервьюсида жамоа билан йил охиригача шартнома имзолаганини маълум қилганди.

    Бироқ 25 октябрь куни, мавсум тугашига 3 тур қолганида унинг ўз хоҳишига кўра ишдан бўшагани маълум қилинди. Бу қарор 23-тур доирасидаги «Бунёдкор»дан учралган мағлубиятдан (1:3) кейин клубда ташкил қилинган йиғилишда қабул қилинган.

    «Турон» Шквирин қўл остида 13 та ўйин ўтказиб, шундан атиги 2 тасида ғалаба қозонди, 4 та учрашувда дуранг қайд этилган бўлса, яна 7 та баҳсда жамоа мағлубиятга учради.

    Жасур Абдураимов — «Металлург»

    Фото: «Металлург»

    Фото: «Металлург»

    Клубда анча (маҳаллий мураббийнинг ўзбек клубида 3 йил ишлашини анча дейиш мумкин) йил давомида фаолият юритган Андрей Шипиловнинг ўрнини эгаллаган Жасур Абдураимов март—октябрь ойларида жамоани бошқарди. Жамоа унинг қўл остида мавсумни муваффақиятсиз ўтказди ва ҳатто клубнинг элитани тарк этиши эҳтимоли борлиги инкор этилмайдиган даражага етди. Бироқ 23-турга келиб, томонлар ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. «Маъданчилар» матбуот хизмати Абдураимовнинг жамоадан кетишини мураббийнинг саломатлигидаги муаммолар билан боғлади.

    Унинг ўрнини эса Луисма Эрнандес эгаллади. Жамоа айнан испаниялик мутахассиснинг қўл остида сўнгги икки турда ғалаба қозониб, хавфли зонани тарк этишнинг уддасидан чиқди.

    Микаэл Секейра — «Локомотив»

    Фото: «Локомотив»

    Фото: «Локомотив»

    2021 йилнинг бошида «Локомотив» бошқарувини қабул қилиб олган Микаэл Секейра мавсум давомида «темир йўлчилар»нинг ўйинига еврофутбол ҳавосини олиб киришга ҳаракат қилди. Аммо жамоа мусобақа якунларига кўра, кучли бешликка ҳам кира олмади — 6-ўрин.

    Секейра октябрь ойида Суперлига 23-тури доирасида «Қўқон-1912»га қарши кечган ўйиндан кейин ҳакамлик ва тизимни кескин танқид остига олди. Ўшанда у бу тизим билан ўзбек футболининг чўкишда давом этишини айтганди.

    Шу қаторда унинг «Локомотив»дан кетиши ҳам кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Боиси у чемпионат якунланишига бир тур қолганида ватани Португалияга жўнаб кетди. Мавсумнинг охирги ўйинида «темир йўлчилар»ни Денис Коростиченко бошқариб борди.

    Мавзуга доир: Қайси ҳисоб кўп қайд этилди, энг кам ғалаба кимда, қайси мамлакат легионерлари кўпроқ? Суперлига 2021 йилги мавсумига оид қизиқарли статистика

    02.12.2021, 14:29   Изоҳ (0)   35367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ла Лига. «Реал» Карим Бенземанинг голи эвазига «Атлетик»ни мағлуб этди

    02.12.2021, 06:05

    АПЛ. «Ливерпуль» Мерсисайд дербисида йирик ғалабага эришди. «Челси» ва «Манчестер Сити» кичик ҳисобда рақибларидан устун келди

    02.12.2021, 05:55

    Лига 1. «ПСЖ» ўз майдонида очко йўқотди. «Лион» сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлуб бўлди

    02.12.2021, 05:43

    А Серия. 40 ёшли Ибраҳимович жарима зарбасидан гол урган ўйинда «Милан» «Женоа»дан устун келди. «Наполи» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

    02.12.2021, 05:32

    А Серия. Элдор Шомуродов захирадан тушган ўйинда «Рома» мағлубиятга учради, «Интер»да ишончли ғалаба

    02.12.2021, 00:33

    Андрей Канчельскис таҳдидга учради. Номаълум шахслар унга «Навбаҳор»дан камроқ пул ундириш шартини қўйган

    01.12.2021, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.