Тошкент шаҳри аҳолисининг ширкатлардан қанча қарздорлиги мавжуд? Қанча кредит олинган, қанчаси муаммоли? Бу саволга АОКАда кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мирҳаким Қўзиев жавоб берди.
Мирҳаким Қўзиевнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида 2012 йилдан буён олинган кредитлар миқдори — 872 миллиард 736 миллион сўмни ташкил этган.
Ҳозирда Тошкентда 503 миллиард сўм кредит қолдиғи мавжуд. 368 миллиард сўм кредит қолдиғи сўндирилган. Шаҳардаги аҳолининг дебитор қарздорлиги 97 миллиард сўмга етган.
«Муаммоли кредитлар — 49 миллиард 907 миллион сўм. Марказий банк билан туманлар кесимида муаммоли кредитларни сўндириш ишлари олиб бориляпти. Яшнобод туманидаги йиғилишда 14 та ширкатнинг муаммоли кредитлар бўйича 2 миллиард 300 миллион сўм қарздорлиги мавжуд экани аниқланди. Халқ банки билан ушбу ширкатлардан 7 тасининг қарздорлигини 3 йилга узайтириш бўйича келишиб олинди», – дейди Мирҳаким Қўзиев.
Изоҳ (0)