Ўзбекистон ва дунё бўйлаб 29 ноябрь куни олинган сара суратларни намойиш этамиз.
Мавзуга доир: Тошкентда ерусти метро линияларининг қурилишига 350 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилади
Барселонада Sagrada Familia минораларидан бирининг тепасида улкан биллур юлдуз ўрнатилди.
Фото: «ТАСС»
Ливерпулдаги музлаган Сефтон Парк кўли олдидаги каптарлар. Буюк Британиянинг баъзи қисмларида ҳарорат -10 даражагача пасайди.
Фото: РА
Мавзуга доир: Хитойда кучли қор бўронлари кузатилди. Баъзи шаҳарларда мактаб ва боғчалар вақтинча ёпилган (фото, видео)
Пекиндаги UCCA замонавий санъат марказида «Сўнгги ҳукм» кўргазмасида италиялик рассом Маурицио Каттеланнинг «Novesento» асари яқинида тўпланган ташрифчилар.
Фото: Getty Images
Бангкок шимолидаги Лопбури провинциясида ҳар йили ўтказиладиган маймунлар фестивали вақтида Pra Prang Sam Yod ибодатхонасида яқинида фотограф устига чиқиб олган макакалар.
Фото: AFP
Намойишчилар Ливандаги электр энергиясининг узилиши ва иқтисодий инқирозга қарши намойиш пайтида йўлларни тўсиб қўйди.
Фото: Getty Images
Токиода Шарқий Осиё ёш дизайнерларини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида SUNG JU коллекцияси намойиши бўлиб ўтди.
Фото: «ТАСС»
Испанияда кучли ёғингарчилик ва қор эриши оқибатида юз берган сув тошқини вақтида сув остида қолган автомобиль.
Фото: Reuters
Ливанда мамлакатдаги иқтисодий вазият ёмонлашгани сабабли норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Фото: «ТАСС»
Финляндиянинг Рука шаҳрида Чанғидан сакраш ва биатлон бўйича жаҳон чемпионатининг старт босқичи якунланди.
Фото: Getty Images
Филиппин янги «омикрон» коронавирус штамми тарқалиши фонида Европанинг етти мамлакатига боришни тақиқлади.
Фото: «ТАСС»
Мавзуга доир: ЖССТ Африкада аниқланган коронавируснинг янги штаммини бутун дунё учун хавфли дея тан олди
Покистоннинг Чарсадда шаҳрида Қуръонни таҳқирланиши фонида юз берган тартибсизликлар вақтида ёқиб юборилган машина олдидан ўтиб кетаётган бола.
Фото: EPA
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Мисрдаги Сфинкслар хиёбони, Нью-Йоркда учиб юрган динозавр, «Бойқўнғир»дан парвоз қилган ракета. 26 ноябрь суратлари
- Марадона хотирасига ҳурмат, Нью-Йоркда шукроналик паради, илон билан дўстлашган қиз. 25 ноябрь суратлари
- Шаҳар марказига ўрнатилган арча, вакцина флаконлари билан безатилган хона, Ерни астероидлардан ҳимоя қилувчи технология. 24 ноябрь суратлари
- Мирзиёевдан чойхона сўраган отахон, Қуддусдан топилган 2 минг йиллик танга, Қоҳирадаги автомобиллар чиқиндихонаси. 23 ноябрь суратлари
- Оқ айиқлар жанги, Хитойда кузатилаётган хавфли даражадаги совуқ, футбол кўраётган қизлар. 22 ноябрь суратлари
- Отатуркнинг пўлат ҳайкали, 30 долларга сотилган санъат асари, люкс хонада дам олаётган куркалар. 19 ноябрь суратлари
- Пойгачи итлар, ноанъанавий тарзда вакцина олаётган бола, пул олиш учун навбатга турган афғон аёллари. Ҳафта суратлари