• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Яшил макон» ва «Обод маҳалла» камчиликлари, чиқиндилар муаммоси ва ноқонуний қурилишлар. Ортиқхўжаев депутатларга мурожаат қилди

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 25 ноябрь куни халқ депутатлари шаҳар кенгашига мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Ҳоким мурожаати аввалида президент Шавкат Мирзиёевнинг Шайхонтоҳурга қилган ташрифи ва аҳоли билан мулоқот қилгани ҳақида гапириб ўтди. Ташриф давомида давлат раҳбари амалга оширилаётган «Обод маҳалла» ва «Яшил макон» дастурлари билан танишган.

    Ортиқхўжаевнинг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев юқоридаги дастурларнинг боришида хато ва камчиликлар етарлича эканини кўрсатиб берган.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги «Сарҳумдон» ва «Гулобод» маҳалласига бориб, аҳоли билан мулоқот қилди

    «Ҳурматли депутатлар, албатта, амалга оширилган ва оширилаётган ишларимиз, ютуқларимиз талайгина, улар ўзимизники. Лекин, шу билан бирга, тан олишимиз керак: йўл қўйган хато ва камчиликларимиз ҳам етарли эканини давлатимиз раҳбари яққол кўрсатиб бердилар. Нафақат кўрсатиб бердилар, балки уларнинг ечими бўйича аниқ йўналишлар ва вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, ‘Яшил макон’ умуммиллий лойиҳаси ва ‘Обод маҳалла’ дастурини амалга оширилишда йўл қўйган қатор хато ва камчиликларимизни изоҳлашга сўз йўқ», – дейди пойтахт ҳокими.

    Президентнинг қарорига кўра, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинган.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қайд этишича, лойиҳа доирасида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида «1 миллион дарахт» ташаббуси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича бошқарма ва ташкилотлар кесимида дастур ишлаб чиқилган.

    Жумладан, 243 та кўча ва 19 та марказий майдонга 101,6 минг дона манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилади. Туман ҳокимликлари томонидан 575 та маҳалладаги бўш ер майдонларига дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2022 йилда 500 минг гектардан зиёд томорқадан самарали фойдаланиш учун 100 миллион доллар ажратилади

    «Дастурлар, чора-тадбирлар, албатта, қоғозда жуда ҳам чиройли, салмоқли. Лекин уни амалга оширишда айрим масъулларда фидойилик, ватанпарварлик, шижоат, ўз шаҳрига, яшаётган маҳалласига меҳр-муҳаббат туйғуси етмаяпти», — деган ҳоким.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев, шунингдек, дарахт экиб қўйилгани, лекин кўчатни бунақа тарзда экишни менсимаслик дейиш мумкинлиги, номига тиқиб қўйилгани, давлат дарахт кўчатларига шунча пул бераётгани, аммо маҳаллалар ҳафтада бир кун ўзи яшайдиган уй атрофини йиғиштиришга чиқмаётгани бўйича айтилган президент сўзларини келтириб, буни ўз ишига берилган баҳо деб билишини маълум қилган.

    «Биз президентнинг сўзларидан хулоса қилишимиз керак. Йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш чораларини кўришимиз керак. Бу йўналишда ишимизни тубдан қайта кўриб чиқамиз. Бу борада биз амалий ишларни бошлаб юбордик. Жумладан, Тошкент шаҳри ва туманларда ишчи гуруҳлар тузиб, маҳаллаларни бирма-бир ўрганиб, аниқ манзилли чора-тадбирлар белгилаяпмиз. Тасдиқланган графикка асосан, Учтепа туманида ўрганишлар ўтказилди. Бунда маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ва уларга туташ ҳудудлар тозалиги, кўкаламзорлаштирилгани, ирригация тизимларини ишлаши ва бошқа масалалар жойида мутасаддилар иштирокида ўрганилди», – дейди Ортиқхўжаев.

    Унинг маълум қилишича, қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилгани учун бир нечта масъулларга нисбатан кескин чоралар кўрилган. Хусусан, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасидан озод этилган. Шунингдек, Учтепа тумани ҳокимининг қурилиш ҳамда коммунал масалалари бўйича ўринбосарлари ҳам лавозимидан озод этилган. Туман ҳокимига эса ҳайфсан берилган.

    «Ҳудудларни ўрганиш чоғида бир нарса аён бўлдики, ерлик ва кўп хонадонли уйлар жойлашган маҳаллардаги муаммолар бир-бирини такрорламайди.

    Кўп хонадонли уйлар жойлашган маҳаллаларда уйларнинг туташ ҳудудлари, ирригация тармоқлари, болалар майдончалари, йўлаклар, уйлар ертўлалари чиқиндидан тозаланмаган. Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ҳоллари ва, минг афсуски, юқори қаватлардан ташлаб юбориш ҳоллари оддий ҳолга айланган. Дарахтларга шакл берилмаган, суғорилмаган. Янги экилган ниҳоллар қаровсиз ҳолда ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Кузги хазонрезги даврида ҳосил бўлган хазонлар йиғилмаган ва ўз вақтида олиб чиқилмаган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида электрон чиқиндилар бўйича етакчилардан бири — БМТ

    Ҳудудларни супуриш мақсадида масъул ходимлар ажратилмаган, ажратилган бўлса ҳам, қоғозда бўлиб, ҳақиқатда бу ходимлар фаолият юритмаган. Бу ишларга масъул бўлган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан юқоридаги муаммоларга панжа ортидан қаралган, уларни бартараф қилиш чоралари кўрилмаган.

    Кўп хонадонли уйларда яшовчи фуқаролар бу масалаларга эътиборсизлик билан қараб, ‘Ватан остонадан бошланади’, ‘Менинг маҳаллам, менинг уйим’, ‘Маҳалла — Ватаннинг бир бўлаги’ каби минг йиллик тушунчаларни унутиб қўймоқдалар. Ҳафта ёки ойда бир маротаба бўлса ҳам, фуқаролар томонидан ота-боболаримиздан қолган удум, анъана — ҳашарлар уюштирилмаган», – деди шаҳар ҳокими.

    Ҳоким Тошкент шаҳрида «Обод маҳалла» дастури ва «Яшил макон» миллий лойиҳаси доирасида аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, истироҳат боғлари барпо этиш, кўчатлар экиш ва уларни парваришлаш ишларини жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

    «Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш ва ўз навбатида маиший чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб бориб ташлашлари, санитария қоидаларига риоя қилишлари, айниқса, ёшларимиз тарбиясида ушбу масалада эътиборли бўлишларини фуқароларимиз онгига сингдириб боришимиз мақсадга мувофиқ бўлади», — деди у.

    Бунинг учун нафақат идора ва ташкилотлар ходимлари, балки маҳаллаларда олиб борилаётган ишларга аҳолини ҳам фаол жалб этиш кўзда тутилган.

    «Тасаввур қилинг, ҳар бир хонадондан фуқароларимиз фарзандлари билан камида 4 тадан кўчат экса, бу ташаббуслар 2–3 йилдан сўнг шаҳримиз яшиллигига, экологиясига қанчалик ижобий таъсир кўрсатади», – деди ҳоким.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев бетартиб панжаралар ва ўзбошимча ўрамалар, панжараларни бартараф қилиш, хазонрезгилардан тозалаш, тўпланиб қолган маиший ва бошқа турдаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетилишида назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

    Унинг фикрича, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхона, идора ва ташкилотлар ўз ички ва қўшни ҳудудларида «Яшил макон» доирасида кунига бир соатдан кўчат ўтқазиш, дарахтларга ғамхўрлик қилиш ва уларга шакл бериш ишларига ажратилса, шаҳар янада кўркам ва мусаффо бўлади.

    «Сиз, депутатлар, бу масалаларни илгари суриш, керак бўлса, бу ишга сафарбар этиш учун етарли ҳуқуқ ва ваколатларга эгасиз», — дейди ҳоким.

    Ҳоким ўзбошимчалик билан олиб борилган қурилишлар, ерларни ноқонуний олиб қўйиш муаммосига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, шаҳарда «сўнгги кунларда» бундай бинолар сони кўпайган ва бу «аҳолининг асосли даъволарига сабаб бўлмоқда».

    Ҳокимлик бундай тузилмаларни тугатиш талаби билан судга мурожаат қилган. Суд қарорлари ижросини таъминлаш доирасида барча туманларда «ноқонуний ва ўзбошимчалик билан қурилган бинолар тугатилмоқда».

    «Бундан кўпроқ ким азоб чекади? Албатта, ўзимиз, фуқароларимиз ва тадбиркорларимиз. Чунки бу бино ва иншоот қурилишига маълум маблағлар сарфланади. Лекин у ўз қилмишларининг ноқонуний эканлигини, қонун устувор жамиятда бундай ўзбошимчаликларга йўл қўйиб бўлмаслигини билмайди ёки билмаганга олади», — дея таъкидлади Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

    Пойтахт ҳокимлиги раҳбари бу борада аҳоли билан мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориш, туман ва маҳаллаларда барча қурилиш ишлари қонун доирасида олиб борилаётганини назорат қилиш зарур, деб ҳисоблайди.

    Мавзуга доир: Тошкент бош режасини 2023 йилгача ишлаб чиқиш топширилди

    26.11.2021, 09:29   Изоҳ (0)   19029
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланди

    26.11.2021, 08:45

    Навоийда оҳак ишлаб чиқариш корхонаси газдан ноқонуний фойдаланиб, 295 млн сўм зарар етказгани аниқланди

    26.11.2021, 08:32

    Тошкент вилоятида 4,8 минг долларни ноқонуний сотишга уринган шахс ушланди

    26.11.2021, 08:08

    МИБ 3 минг нафардан ортиқ қарздорни қидирмоқда. Уларнинг мингдан ортиғи хорижда

    26.11.2021, 07:35

    Кўзлари ўйилиб, юрагига пичоқ санчилган, ғалати англашилмовчилик сабаб «вақтинча тирилган». Қашқадарёда эри томонидан ўлдирилгани айтилаётган 32 ёшли аёл воқеаси ҳ...

    26.11.2021, 07:07

    Марадона хотирасига ҳурмат, Нью-Йоркда шукроналик паради, илон билан дўстлашган қиз. 25 ноябрь суратлари

    25.11.2021, 23:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маск ракетаси космосга 150 дан ортиқ ДНК ва инсон қолдиқларини юборади

    Дунё | 23 июн, 17:35

    Саида Мирзиёева БМТ бош котибининг иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон | 23 июн, 17:28

    АҚШнинг Эронга зарбалари ортидан нефть нархи ошиб кетди

    Дунё | 23 июн, 17:20

    Улан-Баторда Made in Uzbekistan шоурум-кўргазмаси ва миллий савдо уйи очилди (фото)

    Ўзбекистон | 23 июн, 17:05

    Хитойда дронлар шоуси бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

    Лайфстайл | 23 июн, 17:00

    Hunnu Air Ўзбекистонга тўғридан‑тўғри парвозларни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 23 июн, 16:55

    Бел оғриғининг бепул давоси: мутахассислар оддий усулни тавсия қилмоқда

    Саломатлик | 23 июн, 16:46

    “Ал-Ҳилол” Осимҳен ва Тео Эрнандес трансферини тезроқ якунламоқчи

    Спорт | 23 июн, 16:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.