Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 63-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 13 ёшли ўқувчилардан бири ҳомиладор экани аниқланган. Бу ҳақида «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
«Дарё» мухбири суҳбатлашган бир нечта манба ҳақиқатан Самарқанд шаҳридаги 63-умумтаълим мактабида 2008 йилда туғилган ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолганини тасдиқлаган.Суриштирувларга кўра, қизнинг ҳомиласи 25 ҳафталик бўлган. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлардан мактабга ишчи гуруҳ келиб ҳолатни ўрганиб, муҳокама қилган. Маълумотларга кўра, 13 ёшли ҳомиладор қиз болани туғишини маълум қилган.
«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари мазкур ҳолат юзасидан 26 ноябрь куни аниқ маълумот беришини маълум қилган.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари бу ҳолатдан хабари йўқлигини, вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари 26 ноябрь куни ушбу ҳолатга аниқлик киритишини маълум қилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)