• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» ходимлар оммавий ишдан бўшатилганига расмий муносабат билдирди

    «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» корхонасининг ходимлари янги раҳбар томонидан оммавий ишдан бўшатилгани аниқланган эди. Корхона матбуот хизмати ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.

    Корхона ахборот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд вилоят бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси томонидан «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ходимларни ишдан бўшатилиши борасида ўрганиш ишлари олиб борилмаган. Ўрганиш олиб бориш тўғрисида Самарқанд вилоят бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖга мурожаат қилмаган.

    Ташкилотнинг фикрича, эълон қилинган мақолада ишдан бўшатилган ходимларнинг исми, шарифи ва лавозимлари, уларнинг сони кўрсатилмагани кишида гўёки «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖда фаолият кўрсатувчи 2375 нафар ходим ишдан бўшатилаётгандек таассурот уйғотади.

    «Ваҳоланки, мазкур мақолада сўз Самарқанд шаҳар электр таъминоти корхонасида фаолият кўрсатиб келган фуқаролар Ф.Рустамов, О.Файзуллаев, У.Маллаев, О.Турдиев тўғрисида бормоқда», — дейилади муносабатда.

    Таъкидланишича, мазкур фуқаролар бундан аввал ҳам интернет тармоғидаги ижтимоий саҳифаларда ўз эътирозларини баён қилган ва «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан расмий муносабат билдирилган. Юқорида номлари келтирилган фуқароларнинг барчаси ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан ёндашгани, меҳнат интизомини қўпол равишда бузгани сабабли эгаллаб турган вазифаларидан озод қилинган.

    Жумладан, Ф.Рустамов Самарқанд шаҳар электр таъминоти корхонаси аҳоли истеъмолилари билан ишлаш муҳандиси вазифасида фаолият кўрсатган. Фаолияти давомида 6 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 2934 та хонадонларга бириктирилган бўлиб, мазкур хонадонларнинг дебиторлик қарздорлигини вақтида ундириш чораларини кўрмаган. Натижада ҳудудидаги аҳолининг дебиторлик қарздорлиги 668 миллион сўмга етишига йўл қўйган.

    Бундан ташқари, 107 та хонадонда жами 128 миллион сўмлик қарздорлик аниқланиб, тармоқдан узилган бўлса-да, мазкур хонадонлар электр энергиясини қайта улаб, фойдаланиб келгани аниқланган. Шунингдек, дебиторлик қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг қарздорликларини асоссиз қайта ҳисоб-китоб қилиш (қарздорликни электрон базадаги истеъмолчининг ҳисобидан ўчириш) ҳолатларига йўл қўйган.

    Масалан, Самарқанд шаҳар З.Тошпўлатова кўчасида яшовчи фуқаро А.Раҳмоновнинг электр энергиясидан 6,2 миллион сўм қарздорлик аниқланиб, электрон базага киритилган бўлса-да, 2021 йилнинг 25 февраль куни ушбу маблағ асоссиз равишда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, қарздорлик базадан чиқарилган.

    О. Файзуллаев Самарқанд шаҳар электр таъминоти корхонаси Темир йўл ҳудуди электр ҳисоблагичларни алмаштириш электромонтёри вазифасида ишлаб келган. Фаолияти давомида О.Файзуллаев ҳам унга юклатилган хизмат вазифаларига совуққонлик билан ёндашиб, қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани аниқланган.

    Жумладан, 2020 йил 12 ноябрь куни Самарқанд шаҳар Абу Бакр Розий кўчаси 26-уй, 51-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро А.Раҳимовга нисбатан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузгани учун далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, ноқонуний истеъмол қилинган электр энергияси учун 7,9 миллион сўм қарздорлик ҳисобланган. О.Файзуллаев томонидан мазкур қарздорлик ноқонуний тарзда хатлов қилинган бўлиб, қарздорлик базадан чиқарилган.

    Акбар Аҳроров Самарқанд шаҳар электр таъминоти корхонаси Сиёб ҳудуди корхоналар билан ишлаш муҳандиси вазифасида фаолият кўрсатган. 2020 йил 26 сентябрь куни Самарқанд шаҳар Ғиждувон кўчаси 19-уйда яшовчи фуқаро Ф.Тоштемировга нисбатан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузгани учун далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, ноқонуний истеъмол қилинган электр энергияси учун 2,2 миллион сўм қарздорлик ҳисобланган. Фуқаро Ф.Тоштемиров А.Аҳроровга мурожаат қилган, у фуқаронинг уйига ишчиларини жўнатгани ҳамда улар 1,1 миллион сўм эвазига электр ҳисоблагични тўғридан-тўғри улаб бергани аниқланган.

    «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбарияти томонидан амалга оширилган хизмат текшируви давомида бу каби қонунбузилиш ҳолатлари юқорида исми-шарифи қайд қилинган барча ходимлар фаолиятида аниқланган. Текширув натижалари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига йўналтирилган.

    Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан мазкур фуқароларга нисбатан бугунги кунда жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёни олиб борилмоқда.

    Вилоят электр тармоқлари корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобчиси У.Маллаев ҳам ўз фаолиятида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани, жумладан, корхона раҳбарининг хабари ва розилигисиз У.Маллаев корхона ҳисобидан пул маблағларини харажат қилгани аниқланган.

    «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ходимларни ўз вазифасидан бўшатишда Меҳнат кодексининг 100, 102 ва 108-моддалари (меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш, меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериш) талабларига риоя қилинмагани таъкидланган.

    Юқорида номлари келтирилган фуқароларнинг барчаси Меҳнат кодексининг 100-моддасига асосан меҳнат интизомини қўпол равишда бузгани сабабли вазифасидан озод қилинган.

    Мазкур ходимлар «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ходимлар билан ишлаш бўлими томонидан огоҳлантириш хатлари ва буйруқлар билан танишиш ҳамда буйруқ нушасини ва меҳнат дафтарчасини олиб кетиш учун чақиртирилганда, келмагани сабабли амалдаги қонунчилик талаблари асосида почта алоқаси орқали огоҳлантириш хатлари ходимларнинг уй манзилларига юборилган.

    Аввалроқ Навоийда коронавирусга қарши эмланмаган 20 нафар ўқитувчини ишдан бўшатмоқчи бўлган директор жавобгарликка тортилгани, Қашқадарёда ободонлаштириш хизматини кўрсатувчи ташкилотнинг 171 нафар ходимига иш ҳақи тўланмай келгани аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:Наманганда ички ишлар вазирига мурожаат йўллаган собиқ профилактика инспекторига нисбатан жиноий иш очилди. У 81 млн сўмни ўзлаштирганликда гумонланмоқда

    26.11.2021, 13:30   Изоҳ (0)   18232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 27 ноябрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда

    26.11.2021, 13:15

    Андижонда қўшнисининг 9 ёшли қизини ўлдирганликда айбланган, аммо вилоят суди томонидан оқланган аёл Олий судга протест киритилгач яна жазога тортилди

    26.11.2021, 12:07

    Шавкат Мирзиёев Россияда кон портлаши оқибатида юз берган фожиа муносабати билан Владимир Путинга таъзия йўллади

    26.11.2021, 11:37

    Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланади

    26.11.2021, 11:22

    Видео: Қамчиқ довонидаги йўл қордан тозаланмоқда

    26.11.2021, 10:54

    Фарғонадаги боғчадан эркак кишининг жасади топилди. У ис газидан заҳарланган бўлиши мумкин

    26.11.2021, 10:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.