Енгил ҳазм бўладиган мазали салат рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- мол гўшти — 250-300 г;
- лавлаги — 1-2 дона;
- тухум — 3 дона;
- тузланган бодринг — 2 дона;
- пишлоқ — 120 г;
- майонез.
- Қайнатилган мол гўштини унча катта бўлмаган бўлакларга бўлиб чиқинг.
- Лавлагини фольга қоғозига ўраб, 180 даража қизиган печда 45-60 дақиқа давомида пиширинг.
- Пишганидан кейин қирғичдан чиқаринг.
- Қайнатилган тухумни ҳам қирғичдан чиқаринг.
- Бодрингни ўртача катталикда тўғранг, пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
- Тарелкага гўшт, бодринг, тухум, пишлоқ ва лавлагини устма-уст қилиб тахланг.
- Устини майонез билан безаб, 2-3 соатга совиткичга қўйинг.
Изоҳ (0)