Ваниль таъмли, қуюлтирилган сут қўшилган юмшоққина рулет эрталабки нонуштада дастурхонингизни безайди.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум — 4 та;
- шаҳар — 4 ош қошиқ;
- ваниль экстракти — 1 чой қошиқ;
- ун — 4 ош қошиқ;
- қуюлтирилган сут — 300 г.
- Газ печини 180 даражага қиздириб, патнисга қандолат қоғозини солинг.
- Тухумга шакар ва ваниль экстрактини қўшиб, миксерланг.
- Эланган унни тухумли массага қўшиб, бир текисда бўлгунча аралаштиринг.
- Хамирли массани печ патнисига солиб, устини текисланг.
- Бисквитни 18-20 дақиқа пишириб, тилла рангга кирганда печдан олинг. Қандолат қоғозини олиб ташлаб, нам сочиққа рулет шаклида ўраб қўйинг.
- Совиган бисквитдан сочиқни олиб, ичига асталик билан крем суртинг. Хоҳишга қараб рулет устига шакар кукуни ҳам сепиш мумкин.
Изоҳ (0)