• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Барселона»га қайтиши мумкинлиги, Роналду билан рақобати ва Мбаппенинг «Реал»га ўтиши ҳақида — Лионель Месси билан интервью

    «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Испаниянинг Marca нашрига катта интервью берди. Интервью давомида аргентиналик даҳо собиқ клуби «Барселона», Криштиану Роналду билан рақобати, қачондир яна каталон клубига қайтиши мумкинлиги ва бир қатор бошқа мавзуларда гапирди. Қуйида мазкур интервью ўзбек тилида тақдим этилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Чемпионлар Лигаси фаворитлари ҳақида

    Кўпчилик бизни мусобақа фаворити деб билади. «ПСЖ»нинг ғалабага асосий даъвогарлардан бири эканини инкор этмайман, бироқ биз бунинг учун ҳақиқий жамоага айланишимиз керак. Албатта, бош совринни қўлга киритиши мумкин бўлган бошқа клублар ҳам бор. Чемпионлар Лигаси — жуда мураккаб мусобақа ва айнан шу нарса уни ўзига хос қилади. «ПСЖ» фаворитлардан бири, аммо бу йўлда ягона эмас. «Ливерпуль» яна бир неча йил олдин Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан ўша жамоани эслатиб юбормоқда. Бундан ташқари, «Бавария», «Манчестер Сити», «Атлетико М», «Реал» каби жамоалар ҳам бор.

    «Барселона» ҳақида

    «Барселона» қайта қуриш босқичидан ўтмоқда, жамоада кўплаб ёш футболчилар бор. Менимча, бугунги кунда «Барса»дан яхшироқ клублар бор. Лекин биз Хавининг келганини, жароҳатлар сонининг ошиб кетганини ҳам ҳисобга олишимиз керак. Агар «Барселона» ҳозир кучли таассурот қолдирмаётган бўлса, бу кейин ҳам шундай бўлади дегани эмас. Жамоа ўсишга ва ривожланишга қодир.

    «Барселона»нинг турнир жадвалидаги ҳозирги ҳолатидан хафаман (жамоа Ла Лигада 20 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди). Мен ҳар доим жамоага энг яхшисини тилайман. Ҳозир у ерда ўйнамаяпман. Лекин клубнинг мухлиси бўлиб қолавераман. Қолаверса, у ерда дўстларим, ҳамкасбларим қолган. «Барса»нинг муваффақият қозонишини хоҳлайман. Жамоа ўз мавқейини яна яхшилашига шубҳа қилмайман.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Криштиану Роналду ҳақида«Манчестер Юнайтед» — ажойиб футболчиларга эга жуда кучли жамоа. Криштиану Англияга қайтганидан кейин мослашиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмади, у биринчи ўйинлардаёқ голлар урди. «Манчестер Юнайтед» Премьер Лигада унчалик ҳам яхши ўйин кўрсатаётгани йўқ, лекин бу жуда кучли лига. Келажакда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Роналду билан бир чемпионатда қатнашмаганимизга анча бўлди. Бу биз учун ҳам, мухлислар учун ҳам ажойиб тўқнашув бўлганди. Бундай хотиралар футбол тарихида абадий қолади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Килиан Мбаппе ҳақидаТўғрисини айтсам, Мбаппе «Реал»га ўтадими ёки йўқми, билмайман. Унинг ҳаёлида нима борлигини фақат Килианнинг ўзи билади. Фақат унинг жорий мавсумда «ПСЖ»да қолганидан хурсанд эканимни айтишим мумкин. У жамоа учун жуда муҳим футболчи ҳисобланади. Унинг ўзи келажаги ҳақида мавсум охирида қарор қабул қилади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Серхио Рамос ҳақида

    Аввалига менда ғалати туйғу пайдо бўлганди. Боиси биз шунча йил давомида «Барселона» ва «Реал»да ўйнаб, бир-биримизга қарши бўлганмиз. Энди эса бир жамоада тўп суряпмиз. Бироқ барча қарама-қаршиликлар ўтмишда қолди, биз ҳар доим бир-биримизни жуда қаттиқ ҳурмат қилганмиз. У имкон қадар тезроқ сафга қайтади деб умид қиламан. Парижда мен унинг ажойиб инсон эканини англаб етдим.

    Хави ҳақида

    Хави жамоа ривожига катта ҳисса қўшишга қодир. У мураббий сифатида кўп нарсани билади. Бундан ташқари, у болалигидан Барселонада яшаган. Уни мухлис ва футболчилар жуда ҳурмат қилади. Хави ёш футболчилар учун ўрнак бўлади. У билан жамоа олдинга қадам ташлай олади, бунга шубҳам йўқ.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Рональд Куманнинг ишдан бўшатилиши ҳақида

    Мураббийлар ҳар доим қандайдир даражада адолатсиз муносабатга дуч келади. Куман билан ҳам шундай бўлди, бунгача Эрнесто Вальвердега ҳам шу каби муносабат бўлганди. Клуб ёмон ўйин кўрсатса, энг осон йўл мураббийни алмаштиришдир. Куман «Барса»ни ўта оғир вақтда, бир қанча топ футболчилар жамоадан кетганида қабул қилганди. Айтганимдек, энг осон йўли, барча муваффақиятсизликларда мураббийни айблаш. Аммо улар ўзини олдинда нимага кутаётганини билади.

    «Барселона»га қайтиши мумкинлиги ҳақида

    Ҳар доим, бир кун келиб «Барселона»га қайтишимни айтганман, чунки бу менинг уйим ва у ерда яшамоқчиман. Агар клубга ўз ҳиссамни қўшиб, унга ёрдам бера олсам, шубҳасиз, мамнуният билан у ерга қайтган бўлардим.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    24.11.2021, 23:35   Изоҳ (0)   33660
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карим Бенземага 6 йил давом этган «Вальбуэна иши» бўйича суд ҳукми ўқилди

    24.11.2021, 21:17

    9 киши қолган «Пахтакор» пенальтилар сериясида «Бунёдкор»ни енгиб, Ўзбекистон Кубоги финалига йўл олди

    24.11.2021, 20:22

    Ўзбекистон Кубоги. Бир ўйинчи кам қолган «Насаф» 120 дақиқа давом этган ўйинда «ОКМК»ни мағлуб этиб, финалга йўл олди

    24.11.2021, 17:32

    ЕЧЛ плей-офф босқичига йўл олган АПЛ клублари, «Сўғдиёна-W»дан олтин дубль ва Зидан — Почеттино рокировкаси. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    24.11.2021, 07:33

    ЕЧЛ. «Барселона» ўз майдонида очко йўқотди, «Челси» «Ювентус»ни янчиб ташлади ва 1/8 финалга чиқди

    24.11.2021, 03:13

    ЕЧЛ. «Манчестер Юнайтед» Роналду ва Санчонинг голлари эвазига плей-оффга йўл олди, «Бавария» Левандовски акробатик усулда гол урган ўйинда зафар қучди

    24.11.2021, 00:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.