Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардан бирида муаллиф кўчада ҳаво шарларини сотаётган ёш болага эътибор қаратиб, ушбу ҳолатдан хавотирда эканини билдирганди. Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилишича, мазкур факт бўйича текширув ўтказилган.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 20 ноябрь куни умумтаълим мактаби 3-синф ўқувчиси 9 ёшли Ш.Ф. ҳақиқатан ҳам Юнусобод тумани «Биллур» маҳалласида ҳаво шарларини сотиш мақсадида юрган. Шу ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари боланинг отаси – 34 ёшли Н.Ф. билан боғланган.
Фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилиб, сўнг унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) бўйича баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)