• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз ҳалок бўлганлар учун жавобгармиз». Ўзбекистонда ЙТҲ қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

    Ноябрь ойининг учинчи якшанбаси Бутунжаҳон йўл-транспорт ҳодисалари қурбонларини хотирлаш куни сифатида нишонланади. 19 ноябрь куни Тошкентда ушбу санага бағишланган ва йўл ҳаракати хавфсизлигига оид муаммоларни бартараф этиш масалаларига қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир давомида Ўзбекистонда биринчи бор ЙТҲ қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирилган, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» /Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» /Мадина Нурман

    Йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш ташаббусини «Ўзбекистон миллий автомобиль клуби» автомобиль спорт жамоатчилик ташкилоти (NACU) Хавфсиз ва барқарор транспорт учун Шарқий альянси (EASST) ҳамда «Ватанпарвар» ташкилоти билан биргаликда илгари сурган.

    2021 йилнинг дастлабки 10 ойида Ўзбекистонда ЙТҲлар оқибатида 1964 киши ҳалок бўлган, 6800 дан ортиқ одам жароҳат олган. Дунё миқёсида ҳар йили йўлларда 1,3 миллион одам ҳалок бўлади ва 50 миллион киши жароҳатланади.

    «Биз нафақат ўз ҳаётимиз, балки ҳалок бўлганлар учун ҳам жавобгармиз», — дейди NACU вакили Анвар Маткаримов.

    EASST директорининг дастурлар ва барқарорлик бўйича ёрдамчиси Эмили Каррнинг сўзларига кўра, йўл ҳаракатининг энг заиф фойдаланувчилари болалар, велосипедчилар ва мотоциклчилар ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, альянс 14 ёшгача бўлган болалар учун йўл хавфсизлиги бўйича таълим пакетини тайёрлаган бўлиб, уни миллий мактаб дастурига жорий этиш таклиф этилади.

    «Биз ўқитувчилар болаларга ёшлигиданоқ йўл ҳаракати қоидалари ва йўлларда ўзини тутиш асосларини ўргатишга жуда қизиқишини аниқладик. Материаллар орасида ота-оналар учун хатлар, ўқитувчилар учун ўқув қўлланмалари, пакетлардан тўғри фойдаланиш бўйича онлайн гид ва уларнинг хоҳишларига қараб болалар учун интерфаол дастур мавжуд», — дейди Эмили Карр.

    Таълим пакети ўзбек ва рус тилига таржима қилинган. Уни EASST сайти орқали бепул юклаб олиш мумкин (ҳавола).

    NACU аъзоси Марат Ҳайдаровнинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги бир қанча мактабларда велоспортни оммалаштиришга қаратилган болалар учун машғулотлар аллақачон ўтказилган.

    Дастурда йўл ҳаракати қоидаларини велосипедга эътибор қаратган ҳолда ўрганиш ва ушбу транспортни бошқариш бўйича амалий машғулотлар ўрин олган. Бундан ташқари, болалар велосипед конструкциясини ўрганган.

    «Болалар шу усулда ўргатилса, улар бизнинг мураккаб муҳитимиздаги йўлларда мустақил ҳаракатлана олади», — дейди Марат Ҳайдаров.

    Тадбир давомида, шунингдек, кўплаб ерусти пиёдалар ўтиш йўллари стандартларга жавоб бермаслиги қайд этилган. Қишлоқ жойларда тез-тез ажратувчи панжарадаги тор ўтиш жойига таянган, эни 4 метрга тенг «зебралар» мавжуд.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Шу орқали «бўйни ингичка бутилка» эффекти ҳосил қилинади: агар йўлни 10 нафар бола кесиб ўтаётган бўлса, уларнинг иккштасигина ўтиш йўлига сиғади, қолгани йўлнинг автомобиллар ҳаракатланиш қисмида қолиб кетади.

    ИИВ ЙҲХББ Ташкилий бўлими бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда январь—октябрь ойларида велосипедчилар иштирокида 867 та ЙТҲ рўйхатга олинган (жами ЙТҲларнинг 10 фоиздан ортиғи) бўлиб, уларнинг аксарияти вилоятлар ҳисобига тўғри келади. У ушбу рақамларни «кечириб бўлмас» деб атаган ва ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг кўрсатмасига биноан вилоятларда велоинфратузилманинг ривожланишини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилганини маълум қилган.

    «Ўзбекистон велоҳамжамияти» вакили Бобур Сирожевнинг сўзларига кўра, Тошкентдаги велоинфратузилма бошидан хавфсиз бўлмаган муҳит асосида нотўғри яратилмоқда. Ҳар куни 3 минг одам иш юзасидан велосипедда ҳаракатланаётган Навоийда у яратилмаяпти.

    Унинг таъкидлашича, Тошкент шаҳрида велосипед йўлакларининг ҳар бир километрига катта йўлдан даҳалар ичига кириб кетадиган ўртача 5—7 дона йўлак бор, бу ерда автомобиллар пиёдалар йўлагидан ўтиб кетишига қарамай, пиёдалардан устуворлик тортиб олинади.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Бу худди автомобиллар йўлида ҳар 30 сонияда сунъий йўл тўсиқлари дуч келганга ўхшайди. Бу ҳайдовчиларнинг қулайлиги учун қаратилган», — дейди Бобур Сирожев.

    У Ўзбекистонда автомобиль ва велосипед йўлларини қуриш бўйича аниқ стандарт йўқлигини қўшимча қилиб, барча йўл ҳаракати қатнашчиларини жалб қилган ҳолда стандартларни ишлаб чиқишга чақирган.

    Бобур Сирожев стандартлар йўқлигидан ташқари, Тошкентда велосипед инфразутилмаси муммолари орасида қурилиш нормалари назорат қилинмаслиги ва лойиҳаловчилар учун медотик қўлланма йўқлигини санаб ўтган. Натижада лойиҳаловчилар мавжуд нормативларга ўз хоҳишига қараб риоя қилади.

    «Стандартлаштириш жуда муҳим, чунки шаҳар муҳити одамларнинг йўллардаги хатти-ҳаракатларини шакллантиради. Таълим ва маданиятга қанча куч сарфламайлик, инфратузилмани ўзгартирмасак, ушбу ҳаракатлар самарасизлигича қолади, одамлар атроф-муҳитга мослашади», — дейди Сирожев.

    Турин политехника университети лицейининг директори Жамшид Содиқов ЙТҲларнинг 57 фоизи ҳайдовчининг айби билан, 27 фоизи эса йўл шароити ва ҳайдовчилар сабаб юзага келади деб ҳисоблаш қабул қилинганини қўшимча қилган. Аммо Ўзбекистондаги йўллар лойиҳаланадиган норматив ҳужжатлар соатига 100 километр тезликда ҳаракатланиш учун мўлжалланган, бу эса шаҳар шароитига мос келмайди.

    Бундан ташқари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасида артериал, масалан, пиёдалар ўтиш жойи бўлган йўлларга бўлинувчи шаҳар кўчаларида таснифи йўқ. Жамшид Содиқовнинг қўшимча қилишича, Тошкент давлат транспорт университети ҳайдовчиларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш мақсадида илмий тадқиқот ўтказмоқда. Шу муносабат билан ҳайдовчилардан аноним сўровда иштирок этиш сўралган.

    Веложамият вакили Сабина Бакаеванинг таъкидлашича, бугунги кунда йўллар барча учун қулай эмас: пиёдалар, велосипедчилар, жамоат транспорти ва шахсий автотранспорт, тирбнадликларда турувчилар учун ҳам.

    «Биз нафақат велоинфратузилмасини яратишимиз, балки баъзи йўл ҳаракати қатнашчилари бошқаларни камситмайдиган тўғри йўналишда ривожланувчи жамиятни яратишимз ҳам муҳим», — дейди велоҳамжамият асосчиси Искандар Аҳмедов.

    Мавзуга доир: Тошкент — велосипедчилар учун хавфли шаҳар, миллиардларга қурилаётган велойўлаклар эса сифатсиз. «Дарё» велоҳаваскорлар билан шу ҳақда суҳбатлашди

    20.11.2021, 14:27   Изоҳ (0)   37243
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зоир Мирзаев Қаршига ўрнатишни тўхтатган 1,350 млрд сўмлик байроқ шаҳар ҳокими қарори билан қайта бунёд этилади

    20.11.2021, 13:25

    Наманганда бир-бирига туташ 4 та уйда ёнғин содир бўлди

    20.11.2021, 12:45

    UzAuto Motors Captiva 5 автомобилларини сотишни тўхтатди

    20.11.2021, 11:16

    Uzbekistan Airways’нинг Тошкент—Душанбе рейси Тожикистонда кузатилаётган кучли туман сабаб кечиктирилди

    20.11.2021, 10:58

    Россияда вафот этган ўзбекистонлик меҳнат мигрантининг оиласига 1 млн рублдан ортиқ маблағ ундириб берилди

    20.11.2021, 09:54

    Ўзбекистон аҳолиси сонида 4 ёшгача бўлганлар энг кўплиги маълум қилинди

    20.11.2021, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.