• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зоир Мирзаев Қаршига ўрнатишни тўхтатган 1,350 млрд сўмлик байроқ шаҳар ҳокими қарори билан қайта бунёд этилади

    Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зоир Мирзаев ўрнатишни тўхтатган Қарши шаҳридаги 1 миллиард 350 миллион сўмлик байроқ Қарши шаҳар ҳокими қарори билан қайта бунёд этилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоевнинг 2021 йилнинг 15 ноябрдаги «Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг III-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидаги маблағларни йўналтириш тўғрисида»ги қарорига кўра, мазкур байроқ қурилиши учун 300 миллион сўм маблағ ажратилган.

    Мазкур масала юзасидан Қарши шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ғайрат Султонов байроқ ўрнатилиши давом эттирилаётганини, шу боис 300 миллион сўм ажратилганини билдирган.

    Ғайрат Султонов «Дарё» мухбирининг «байроқ қурилишига дастлаб 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ ажратилиб, шунга кўра лойиҳа қилинган бўлса 300 миллион сўм маблағ етадими?», дея берган саволига яна қўшимча маблағ ажратилишини, аммо аввалги 1 миллиард 350 миллион сўмлик қиймат ўзгариши мумкинлигини маълум қилган.

    «Лойиҳа қайта қилинади ва 1 миллиард 350 миллион сўм қисқартиртирилиши мумкин», — дейди бу ҳақда гапирган ҳоким ўринбосари.

    Ғайрат Султонов «лойиҳа қилингач, лойиҳага қараб маблағ ажратилмайдими?», дея берилган саволга «Йўқ, ҳозир бу маблағ биринчи лойиҳа бўйича ажратилган», дея жавоб берган.

    Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Қаршида 1 миллиард 350 миллион сўмлик байроқ қад ростлаётгани маълум бўлгач, Олий Мажлис депутати Дониёр Ғаниев бунга эътибор қаратиб, 2020 йил Фарғонада ҳам шундай ташаббус илгари сурилганини, бироқ вилоят ҳокими байроқ устун қурилиши учун 1 миллиард сўм маблағ кераклигини эшитгач, ташаббускорларни ҳайдаб юборганини маълум қилганди.

    Қашқадарёлик блогер Умид Каримов эса вилоятнинг Деҳқонобод туманида қад ростлаган 40 метрлик байроқ 164 миллион 900 минг сўмга тушганини, кўриниши жиҳатидан шу байроқдан фарқ қилмайдиган 62,5 метрлик байроқ эса 1 миллиард 350 миллион сўмга баҳоланаётганидан ажабланишини ёзганди. Шундан сўнг вилоятнинг собиқ ҳокими Зоир Мирзаев Қаршида хароба аҳволдаги ётоқхона борлигини айтиб, байроқ учун сафрланиши кўзда тутилган 1 миллиард 350 миллион сўм маблағ ётоқхона таъмири учун сафрланишини маълум қилиб, ётоқхона таъмирини амалга оширганди.

    Мавзуга доир:

    • Қаршида баландлиги 62,5 метрли байроқ ўрнатилади
    • Қашқадарёдаги энг баланд чўққига давлат байроғи ўрнатилди (фото)

    20.11.2021, 13:25   Изоҳ (0)   22992
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда бир-бирига туташ 4 та уйда ёнғин содир бўлди

    20.11.2021, 12:45

    UzAuto Motors Captiva 5 автомобилларини сотишни тўхтатди

    20.11.2021, 11:16

    Uzbekistan Airways’нинг Тошкент—Душанбе рейси Тожикистонда кузатилаётган кучли туман сабаб кечиктирилди

    20.11.2021, 10:58

    Россияда вафот этган ўзбекистонлик меҳнат мигрантининг оиласига 1 млн рублдан ортиқ маблағ ундириб берилди

    20.11.2021, 09:54

    Ўзбекистон аҳолиси сонида 4 ёшгача бўлганлар энг кўплиги маълум қилинди

    20.11.2021, 09:10

    Тошкентда қизнинг кийимсиз ҳолдаги видеосини тарқатмаслик учун ундан 5 минг доллар талаб қилган шахсга ҳукм ўқилди

    20.11.2021, 08:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америкалик эр-хотин болалик суратларидан битта боғчага боришганини пайқаб қолишди

    Лайфстайл | 2 июн, 14:47

    АҚШда аёл “жинни чиқариш” учун ўғлини ўлдириб қўйди

    Дунё | 2 июн, 14:45

    Golden Boy 2025: Бу йилги мукофот учун асосий даъвогарлар кимлар?

    Спорт | 2 июн, 14:41

    Xiaomi бош терисини ҳимоя қилувчи “ақлли”фен ишлаб чиқарди

    Лайфстайл | 2 июн, 14:20

    Ирландия қирғоқларида 350 йил олдин чўкиб кетган кема топилди (видео)

    Дунё | 2 июн, 14:17

    Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистонда учрашади 

    Дунё | 2 июн, 13:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.