• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Лукашенко Евроиттифоқдан 2 минг муҳожир учун гуманитар йўлак очишни сўради. Евроиттифоқ Лукашенко билан музокаралар ўтказиш ниятида эмас

    Беларусь президенти Александр Лукашенко Германия канцлери Ангела Меркель билан телефон суҳбати чоғида қочқинларнинг катта қисмини ўз ватанига қайтаришга кўмаклашишга ваъда берди. Бироқ бунинг учун Европа Иттифоқи Польша билан чегара яқинидаги лагерда бўлиб турган 2000 киши учун гуманитар йўлак очиши керак, дея хабар берди «Коммерсантъ» Беларусь президенти матбуот котиби Наталя Эйсмонтга таяниб.

    Фото: UNN

    Фото: UNN

    Ангела Меркель гўёки, Германия учун бундай йўлак очиш бўйича Европа Иттифоқи расмийлари билан музокара олиб боришга ваъда берган. Эйсмонтнинг сўзларига кўра, Лукашенко таклиф қилган механизмга мувофиқ ҳолда Европа Иттифоқи лагердаги 2000 қочқин учун гуманитар йўлак яратмоқда. «Қолган 5 минг кишини ўз ватанларига қайтаришга (имкон қадар ва агар улар хоҳласа) ёрдам бериш мажбуриятини оламиз. Ангела Меркель эса келишувларга кўра, Европа Иттифоқи билан, жумладан, Германийга гуманитар йўлак ташкил этиш бўйича музокаралар олиб боради», — дея қўшимча қилди у.

    Унинг таъкидлашича, Минск ўз мажбуриятларини охиригача бажаради. «Ҳа, афсуски, фақат 400 га яқин қочқин ўз ватанига қайтишга рози бўлди. Аниқроқ айтганда, бугун учиб кетган самолётда 374 нафар йўловчи бор эди, уларнинг аксарияти Ироқ фуқаролари», — деди Эйсмонт хоним.

    Мавзуга доир: Ироқ Беларусдаги қочқинлар лагеридан ўз фуқароларини эвакуация қилишни бошлади

    «Умумий ҳисобда, бугун республика ҳудудида 7 мингга яқин қочқин бор. Улардан 2 мингга яқини чегарадаги муҳожирлар лагерида. Мавжуд маълумотларга кўра, яна 200 дан 500 нафаргача бўлган кишилар ҳам чегарада, лекин улар бошқа нуқталарда. Бу қочқинлар аллақачон Польшага кириб борган, польшаликлар эса уларни куч билан ҳайдаб чиқаришга уринган», — деди Наталя Эйсмонт.

    Унинг сўзларига кўра, Беларусдаги қолган қочқинлар Европа Иттифоқидан, биринчи навбатда, Германиядан бошпана берилишини талаб қилмоқда. Эйсмонт, шунингдек, Европа Иттифоқи муҳожирлар билан инқирозни ҳал қилиш бўйича келишувни бажармаётганини таъкидлади. «Биз ўз ваъдаларимизга вафо қиляпмиз, бироқ Европа Иттифоқи томонидан бирорта ҳам мажбурият бажарилмаган», — деди у. Хусусан, Европа Иттифоқи Лукашенко ва Меркель телефон суҳбатида келишиб олган экспертлар даражасидаги музокараларни ҳали ҳам бошламаган.

    17 ноябрь куни Александр Лукашенко ва Ангела Меркель миграция инқирози юзасидан бир ҳафта ичида иккинчи марта телефон орқали мулоқот қилган. Минск томонлар муаммони Беларусь ва Европа Иттифоқи даражасида ҳал қилишга келишиб олганини даъво қилмоқда. Берлин хабарига кўра, Германия канцлери вазифасини бажарувчи Меркель муҳожирларга гуманитар ёрдам кўрсатиш тарафдори эканини айтган.

    18 ноябрь куни Европа Иттифоқи Польша ва бошқа давлатлар билан чегарадаги муҳожирлар оқимига оид вазият юзасидан Беларусь билан кенг кўламли музокаралар ўтказиш имкониятини истисно қилди.

    «Лукашенко режими билан музокаралар масаласи кун тартибида йўқ», — деди Европа комиссияси вакили Эрик Мамер брифингда. Унинг сўзларига кўра, Брюсселнинг эътибори ҳозир Минск билан бундай алоқаларга эмас, муҳожирларга ёрдам бериш ва уларни уйларига олиб кетишга қаратилган.

    Шу билан бирга, Мамер Беларусь томони билан алоқалар ўрнатиш эҳтимоли мавжудлиги, аммо фақат бу техник масалаларда бўлишини айтди. «Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмалари, хусусан, БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва Беларусь томони билан чегарадаги одамларни ватанига қайтаришга ёрдам бериш бўйича техник музокаралар олиб борамиз. Бу музокаралардаги асосий мавзу бўлади, шунингдек, албатта, чегарадаги одамларга ёрдам кўрсатишни осонлаштиради», — дея қўшимча қилди Иттифоқ вакили.

    Мавзуга доир:

    • Лукашенко чегарадаги мигрантлар учун бошпана ташкиллаштириш бўйича топшириқ берди. Улар логистика марказига жойлаштирилган (фото)
    • Миграция инқирозида Лукашенконинг айби йўқ. Аммо у Европага кетадиган Россия газини узиб қўймаслиги керак. Путин ҳафтанинг энг муҳим мавзуси ҳақида фикр билдирди
    • Европада қочоқлар билан боғлиқ вазият учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда

    19.11.2021, 08:37   Изоҳ (0)   13649
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Францияда қочоқлар Ла-Манш орқали Британияга сузиб ўтишга уринаётгани учун спорт дўконларида қайиқ сотиш тўхтатилди

    19.11.2021, 07:34

    Зеленский Россия махсус хизматларининг 28 нафар ходимига қарши санкциялар эълон қилди

    19.11.2021, 06:53

    Афинада иш ташлашлар сабаб жамоат транспорти ҳаракати тўхтаб қолди

    19.11.2021, 06:32

    «Толибон» Панжшер билан қуруқлик алоқаларини узиб қўйди

    18.11.2021, 23:28

    Ироқ Беларусдаги қочқинлар лагеридан ўз фуқароларини эвакуация қилишни бошлади

    18.11.2021, 19:40

    Саакашвилининг шифокори унинг соғлиғи кескин ёмонлашганини маълум қилди

    18.11.2021, 18:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Bentley автотураргоҳи ва шахсий лифти бор 37,5 млн долларлик пентхаус тақдим этди

    Лайфстайл | 19 июн, 22:55

    Хонанда Фаррух Хамраев жаримага тортилди 

    Ўзбекистон | 19 июн, 22:45

    Трамп сиёсати туфайли йил бошидан бери 1 миллионга яқин мигрант АҚШни тарк этди 

    Дунё | 19 июн, 22:35

    Ҳар қандай ёшда ўзини бахтли ҳис қилишга ёрдам берадиган омил аниқланди

    Лайфстайл | 19 июн, 22:25

    Қозоғистонда электр узатиш тармоғи ўчгани Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди 

    Ўзбекистон | 19 июн, 22:15

    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

    Реклама | 19 июн, 21:00

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    Дунё | 19 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.