Ушбу таом гречкани ёқтирмайдиган инсонларга ҳам манзур келиши шубҳасиз.
Керакли маҳсулотлар:
- қийма – 500 грамм;
- гречка – 100-150 грамм;
- помидор – 2 дона;
- пиёз – 1 дона;
- сабзи – 1 дона;
- томат пастаси – 1 ош қошиқ;
- кўкат, саримсоқ, туз ва зираворлар.
- Қийма ўсимлик ёғида қовурилади ва устидан пиёз, сабзи қўшилади.
- Сўнгра туз ва зираворлар, майда тўғралган помидор қўшилади. Озроқ қовуриб, яхши ювилган гречка ва сув қуйилади.
- Гречка 20 дақиқа давомида пиширилади ва охирида кўкат ҳамда саримсоқ солинади.
Изоҳ (0)