Оиланинг барча аъзоларига ўнлаб дўлма тайёрлаш кўп вақт олиши аниқ. Шунинг учун карамдан тайёрланадиган каттагина дўлма рецептини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Керакли маҳсулотлар:
- карам – 1 бош;
- пиёз – 2 дона;
- ўсимлик мойи – 1 ош қошиқ;
- сариёғ – 1 ош қошиқ;
- қайнатилган гуруч – 250 грамм;
- қийма – 500 грамм;
- булғор қалампири – 1 дона;
- томат пастаси – 2 ош қошиқ;
- помидор соуси – 400 грамм;
- сув – 300 мил;
- шакар – 1 ош қошиқ;
- туз ва зираворлар.
- Карамнинг қаттиқ қисмлари олиб ташланади ва қайноқ сув ичига солинади.
- 5-6 дақиқадан сўнг карам сувдан олинади ва эҳтиёткорлик билан қисмларга ажратилади.
- Пиёз тўртбурчак шаклда тўғралади ва товага ёғ, сариёғ қуйилади. Пиёз 3-4 дақиқа давомида юмшагунча қовурилади.
- Пиёз гуруч, қийма ва зираворлар билан аралаштирилади.
- Карам япроқлари тўртбурчак шаклда бир-бирига ёнма-ён қилиб териб чиқилади ва бир четига қиймали аралашма солинади.
- Сўнгра рулет шаклида қаттиқ қилиб ўралади.
- Печ 180 даражада олдиндан қиздирилади ва карамнинг ортиб қолган япоқлари чуқур идишга жойлаштирилади.
- Булғори қалампири сомонча шаклида тўғралиб, у ҳам карам устидан солинади ва дўлма билан биргаликда 10 дақиқа давомида пиширилади.
- Томат пастаси 1 дақиқа давомида товада қовурилади. Унга тўғралган помидор, сув, туз ва зираворлар қўшилади. Соус 3-4 дақиқа давомида қайнатилади.
- Соус қолипга қуйилади ва дўлма 50-60 дақиқа давомида пиширилади.
Изоҳ (0)