Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

16 ноябрь куни АҚШ сенаторлари Дик Дурбин, Патрик Лихи ва Шеррод Браун, шунингдек, Вакиллар палатаси (АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси) аъзоси Том Малиновски Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга очиқ хат йўллади. Унда Туркманистондаги сиёсий маҳбуслар, жумладан, журналист Нургелди Холиқов, шифокор Хурсаной Исматуллаева ва фаол Гулгелди Аннаниёзовни озод қилишга чақирилади. Мурожаат матни сенатор Дурбиннинг расмий сайтида эълон қилинган.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

«Сизнинг раҳнамолигингизда Туркманистон улкан амбициялар дастурини амалга оширмоқда, ўз иқтисодиётига эътибор қаратиш, шунингдек, халқаро ташкилотларга, жумладан, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга интилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар мамлакатингиздаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратиш билан мустаҳкамланади», — дейилади баёнотда.

Сенаторлар 2021 йилнинг май ойида Туркманистон «Иегова шоҳидлари» (Jehovah’s Witnesses) оқимининг 16 аъзосини қамоқдан озод қилгани, бу билан инсон ҳуқуқлари ва эътиқод эркинлигига ҳурмат кўрсатганини юқори баҳолади. «Умид қиламизки, сиз худди шундай инсонпарварлик ишорасини яна бир қанча бошқа ҳолатларга нисбатан, эҳтимол, Бетарафлик куни муносабати билан кўрсатасиз», — деб ёзади сенаторлар.

Гулгелди Аннаниёзов 2008 йилда 11 йилга қамалган. 2019 йил март ойида у қамоқхонадан 5 йиллик ички сургунга — яшаш шароити жуда оғир бўлган Қорабўғоз қишлоғига ўтказилган. Сенаторларнинг фикрича, Аннаниёзовни тўлиқ озод этиш вақти келганига анча бўлган.

Журналист Нургелди Холиқовнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти делегацияси аъзоларининг суратини тарқатганидан сўнг ҳибсга олинган, бу туркманистонликлар сўз эркинлиги ҳуқуқидан маҳрум эканини намойиш қилиши мумкин.

Шифокор Хурсаной Исматуллаева 2017 йилда даволаниш учун таътилга чиққани учун ишдан бўшатилган эди. Унинг иши Европарламентда тилга олинган куннинг эртасигаёқ аёл ҳибсга олинган, бу эса дунё бўйлаб Туркманистоннинг салбий имижини яратмоқда. «Биз сиздан мурувват кўрсатишингизни ва аёлни зудлик билан озод қилишингизни сўраймиз», — деди сенаторлар.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди