• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Татаристон республикада президент лавозимини сақлаб қолиш учун Россия ҳудудларига оид қонунга тузатишлар тайёрлади

    Россия таркибига кирувчи Татаристон Давлат кенгашининг давлат қурилиши ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш бўйича қўмитаси Россия Федерацияси ҳудудидаги давлат ҳокимияти органларининг ягона тизими тўғрисидаги қонун лойиҳасига 20 та тузатиш тайёрлади. Улар қонун чиқариш жараёнини ташкил этиш, ҳудудий ҳокимият органлари фаолияти ҳамда мамлакат субъектларининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларининг ўзаро ҳамкорлиги кабиларни назарда тутади. Бундан ташқари, тузатишларда республика президенти лавозимини сақлаб қолиш таклифи ҳам бор, деб ёзади «Коммерсантъ».

    Фото: mert.tataristan

    Фото: mert.tataristan

    «Биз Россия Федерацияси субъектидаги энг юқори мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимнинг номи Конституцияда, Россия Федерацияси субъектининг низомида, ушбу ҳудуд халқининг хоҳиш-иродасини ҳисобга олган ҳолда белгиланишини таклиф қиламиз. Менимча, бу ерда қоғозга ўрашнинг ҳожати йўқ. Бизнинг таклифимиз ва ўзгартиришимиз айнан шундай янграйди», — деди Татаристон Давлат кенгашининг давлат қурилиши бўйича қўмитаси раиси Альберт Хабибуллин.

    Унинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг айрим қоидалари демократик федерал ҳуқуқий давлат бўлган Россиянинг конституциявий тузуми асосларига зид келади.

    «Биз федерал даражадаги қўшма бошқарув билан боғлиқ масалаларни батафсил тартибга солишнинг ҳожати йўқ деб ҳисоблаймиз. Дарҳақиқат, қонун лойиҳасининг мазкур таҳририда субъектлар ўз қонунчилигини, жумладан, маҳаллий ва тарихий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тартибга солиш имкониятига эга эмас», — деди Хабибуллин.

    Қонун лойиҳасига ўзгартиришлар Татаристон Давлат кенгаши томонидан кўриб чиқилади, кейин Россия Давлат Думасига тақдим этилади.

    9 ноябрь куни Давлат Думаси биринчи ўқишда Россия Федерацияси субъектларининг ваколатларини белгиловчи, губернаторларнинг кетма-кет икки муддатдан ортиқ сайланишига қўйилган тақиқни бекор қилувчи ва улар учун ягона беш йиллик ваколат муддатини жорий этувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

    Ҳужжатда мамлакат президентига ишонч йўқолган ҳолда ҳудуд раҳбарларининг истеъфога чиқиши учун асослар кенгайтирилган. Бундан ташқари, субъектлар раҳбарларини «президент» деб аташ тақиқланади. Федерация таркибида ҳозир президент номини сақлаб қолган ягона субъект Татаристондир.

    Октябрь ойи охирида Татаристон Давлат кенгаши Россия таркибига кирувчи ҳудудлардаги энг юқори мансабдор шахслар учун умумий ном — Россия Федерацияси субъектининг раҳбари номини белгилаш тўғрисидаги қонунга қарши чиқди. Маҳаллий ҳокимият президент лавозимининг номини ўзгартиришга уринишни конституцияга зид деб атади. Татаристоннинг позициясига қарамай, қонун лойиҳаси тузатилгани йўқ.

    Мавзуга доир:

    • Татаристон парламенти республика президенти лавозимини қайта номлаш тўғрисидаги федерал қонун лойиҳасига қарши чиқди
    • Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти Рустам Миннихановни қабул қилди

    12.11.2021, 23:16   Изоҳ (0)   26356
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой раҳбари Си Цзиньпин мамлакат асосчиси Мао Цзэдун каби «йўлбошчи» дея эътироф этилади

    12.11.2021, 19:25

    Туркманистон президентига пахта режаси тўлиқ бажарилгани ҳақида ҳисобот берилди

    12.11.2021, 18:40

    Жанубий Корея Ким Чен Ин ҳокимиятга келганига 10 йил тўлиши арафасида Шимолий Кореядаги вазиятни кузатмоқда

    12.11.2021, 17:54

    Британия 1974 йилда бузилган шартнома бўйича Эронга қарзини қайтаришга рози бўлди

    12.11.2021, 16:37

    Глобал исиш дунёни қандай ўзгартирмоқда? Атроф-муҳитнинг 2021 йилдаги энг яхши суратлари эълон қилинди, уларнинг аксарияти даҳшатли

    12.11.2021, 16:07

    «Толибон» Кобулдаги кинотеатрлар фаолиятига чек қўйди — ОАВ

    12.11.2021, 15:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.