• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистонда сабзи нархи 2022 йил баҳоргача ўзгармайди» — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Ўзбекистонда ноябрь ойидаги сабзининг нархини 2021 йил июнь ойи билан таққослаганда 4–5 баробаргача тушганини кўриш мумкин. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозларига кўра, 2022 йил баҳорида кутиладиган янги ҳосилга қадар сабзининг нархи шу даражада сақланиб қолади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вазирлик маълум қилишича, 2021 йилда сабзининг ўртача ҳосилдорлигини бир гектардан 20–25 тоннадан 30–40 тоннагача миқдорда ошириш имконияти яратилди. Шу тариқа 1 килограмм сабзининг таннархи фермер хўжаликларида 700–800 сўмгача (6,5–7,5 сент) арзонлашди. 20 июнь ҳолатига кўра, 1 килограмм сабзининг ўртача чакана нархи 6000–10000 сўмни ташкил этган бўлса, бугунги кунда (2021 йил октябрь–ноябрь) 2000 сўмгача тушди, даланинг ўзидаги ўртача харид нархи эса 1 килограмм сабзи учун 1000–1500 сўм атрофида.

    2021 йил сабзи нарх ўзгариши туфайли кўп бора эътибор марказида бўлди, бунинг асосий сабаби 2021 йил баҳорда «эртапишар сабзининг» етилиши деярли бир ойга кечикди.

    Ёзга келиб, сабзи нархига оид вазият бутунлай барқарорлашди. Ёз охири ва куз ойларининг бошида эса Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан аҳоли учун «даладан истеъмолчигача» тамойили асосида арзонлаштирилган ярмаркалар ишга туширилди. Уларда сабзи ва бошқа асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари шундоқ даланинг ўзидан бозор расталарига олиб келингани сабаб, паст нархларда сотилишига эришилди.

    Қайд этилишича, 2021 йили барча тоифа хўжаликларида сабзи жами 124,4 минг гектар (ўтган йилга қараганда, 18,2 минг гектарга кўп) майдонда экилган. 2021 йилда етиштирилган 2 миллион тоннадан ортиқ ҳосилдан (ўрим-йиғим ишлари давом этяпти) асосий қисми ички бозор эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилади.

    Бунда «такрорий экиндан» йиғилган 140 минг тонна сабзи қишки-баҳорги мавсумда аҳоли таъминоти учун захирага олинади, «кечпишар» сабзининг бир қисми эса умумий қуввати 250–300 минг тонна бўлган ўнлаб ихтисослаштирилган корхоналар базасида қайта ишланади (2020 йили 110 минг тонна сабзи қайта ишлаш, яъни қуритиш, шок усулида музлатишга юборилган эди).

    Таъкидланишича, мамлакат аҳолисининг сабзи маҳсулотига бўлган йиллик талаби 700–800 минг тоннани ташкил этади (тиббий меъёрларга кўра, бир инсоннинг йиллик эҳтиёжи тахминан 20 килограмм дан иборат). Истеъмол саватчасидаги сабзи маҳсулотининг улуши 0,4 фоиз ҳисобланади.

    2021 йили сабзи экспорти ҳажми хорижий давлатларда ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотига бўлган талаб ва харид нархларининг ўсиши оқибатида сезиларли даражада ошди. 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, жами 50,5 минг тонна ёки 2020 йилги шу даврга нисбатан 17 фоиз (43,4 тонна)га кўп сабзи экспорт қилинди. Экспорт қилинган сабзининг 65 фоизи апрель–июнь ойлари, яъни «эртапишар сабзи» мавсумига тўғри келди.

    2021 йили 7,6 миллион АҚШ долларига тенг сабзи маҳсулоти қуйидаги 9 давлатга экспорт қилинди: асосан Қозоғистонга 30,5 минг тонна (4 миллион АҚШ доллари), Қирғизистонга 16,5 минг тонна (2,8 миллион АҚШ доллари), Россияга 3 минг тонна (704 минг АҚШ доллари), шунингдек, Тожикистон, Беларусь, Чехия, Украина, Жанубий Корея ва БАА давлатларига етказиб берилган.

    Давлат статистика қўмитаси 30 июнь куни ўтказилган кузатув натижаларида 1 килограмм сабзи 4000-12 000 сўм атрофида эди. 21 июнда сабзи нархи 15 минг сўмгача етганди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги яқин кунларда сабзи нархининг пасайиши кутилаётгани маълум қилганди.

    10.11.2021, 21:27   Изоҳ (0)   18659
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чилонзорда 10 ноябргача ёпилган йўлнинг очилиш муддати 5 кунга узайтирилади

    10.11.2021, 21:10

    Ўзбекистонда пахта йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизими такомиллаштирилади

    10.11.2021, 20:57

    Ўзбекистонда қидирувда бўлган «Ҳизб ут-Таҳрир» етакчиси Қирғизистонда ушланди

    10.11.2021, 20:11

    Ўзбекистондаги 70 фоиз аҳолининг асосий даромад манбаи ойлик иш ҳаққи — Марказий банк

    10.11.2021, 19:41

    Тошкентда бир қатор туманларнинг газ таъминотини яхшилашга ёрдам берадиган янги газ тақсимлаш тармоғи қурилиши якунланди

    10.11.2021, 19:25

    Ўзбекистонда олий таълим ва қурилишни коррупциясиз соҳага айлантириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади

    10.11.2021, 18:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.