Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги конда содир бўлган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

7 ноябрь куни «АрселорМиттал Темиртау» компаниясига қарашли «Абай» шахтасида тўсатдан метан ажралиб чиқиши содир бўлган. Олти ишчи ҳалок бўлди, яна икки киши яраланган. Конда жами 64 нафар ишчи ишлаган бўлиб, уларнинг 56 киши зудлик билан ўз-ўзини эвакуация қилган.

Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматга кончилар оилаларига ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берган. Воқеа ҳолатларига ойдинлик киритиш учун ҳукумат комиссияси тузилган.

Эслатиб ўтамиз, август охирларида Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Тараз шаҳри ташқарисида жойлашган ҳарбий омборда ҳам портлашлар содир бўлганди. 27 август куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, фожиали воқеа оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди