• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркманистон президенти қиш мавсумида нархларнинг ошишига йўл қўймасликни буюрди

    4 ноябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов савдо мажмуасини ривожлантириш бўйича ишчи йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлигига таяниб, «Хроника Туркменистана» хабар берди.

    Фото: SNG Today

    Фото: SNG Today

    Туркманистон бош вазирининг савдо масалалари бўйича ўринбосари Чори Қиличов 2021 йилнинг ўн ойи якунлари бўйича савдо мажмуасининг ижобий ҳисоботини тақдим этди. Бироқ Бердимуҳамедовнинг таъкидлашича, давлат томонидан савдо, тўқимачилик саноати ва тадбиркорликни ривожлантиришга катта сармоя киритилаётганига қарамай, фойдаланилмаётган имкониятлар ҳали кўп.

    Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини ва экспортини кўпайтириш, бозорларнинг мақбул уйғунликда ишлашига эришиш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда давом этиш бўйича кўрсатмалар берди.

    «Бу ишда иқтисодий манфаатлардан кўра халқ фаровонлиги устувор бўлиши зарур», – деди давлат раҳбари.

    Президент, шунингдек, бош вазир ўринбосарига бошқарувнинг замонавий усулларини ўрганиш ва уларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, маркетинг ва менежментни модернизация қилиш бўйича топшириқ берди.

    Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Оразмурод Гурбанназаровнинг маълум қилишича, савдо тузилмалари томонидан бозор ва дўконларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун етарли истеъмол базасини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    Шунингдек, мутасаддига ташқи савдо айланмаси ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини юксалтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Тўқимачилик саноати вазири Расул Режеповнинг ижобий ҳисоботини эшитган Бердимуҳамедов ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларининг халқаро сифат ва экологик хавфсизлик стандартларига мос келишига алоҳида эътибор қаратишни, уларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун эса рекламали ахборот кўмагини кўрсатишни буюрди.

    Туркманистон давлат биржаси, «Türkmenhaly» давлат уюшмаси, Саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси раҳбарлари ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси ҳам ижобий маъруза қилди.

    Ҳисоботлардан сўнг Гурбангули Бердимуҳамедов ўтган йилга нисбатан экспорт 23 фоизга, ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олмаган ҳолда экспорт қилинган маҳсулот ҳажми эса 48 фоизга ошганини айтди.

    Шу билан бирга, давлат раҳбари импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар қуришни фаоллаштириш ва Туркманистон ўзи ишлаб чиқариши мумкин бўлган маҳсулотларни хориждан олиб киришни тўхтатиш бўйича топшириқ берди.

    Халқаро бетарафлик куни ва Янги йил байрами яқинлашиб келаётгани муносабати билан бозорларни зарур маҳсулотлар билан таъминлаш, байрам савдосини ташкил этиш, маҳсулотлар хавфсизлиги ва уларни харидорга арзон нархларда етказиб бериш учун эса савдо ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

    «Қиш мавсуми яқинлашмоқда, шу боис мамлакатимиз бозорлари ва дўконларини, айниқса, байрам кунларида турли товар ва маҳсулотлар билан таъминлашни қатъий назорат қилиш, нарх-навонинг ошишига йўл қўймаслик зарур», — деди Бердимуҳамедов.

    Қиличов ва Тўқимачилик саноати вазири Режеповга Бободайхон этрапи (туман)даги тўқимачилик мажмуасини ўз вақтида фойдаланишга топшириш буюрилди. Август ойида ушбу мажмуа қурилиши 151 миллион 800 минг долларга якунлангани хабар қилинган.

    Мавзуга доир:

    • Туркманистон президенти пахта теримини тезлаштириш ва 6 ноябрда кўчат экиш кампаниясини ўтказиш бўйича топшириқ берди
    • Бердимуҳамедов янги автотрассанинг бир қисмини очиб бериб, унда янги «КамАЗ»ни синовдан ўтказди (фото)
    • Туркманистонда миллий байрам муносабати билан 210 квадрат метрли улкан гилам яратилмоқда

    05.11.2021, 22:13   Изоҳ (0)   43445
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой Тайван мустақиллиги тарафдорларининг Хитой, Гонконг ва Макао ҳудудига киришини тақиқлади

    05.11.2021, 21:58

    АҚШ DarkSide хакерлар гуруҳининг етакчилари ҳақидаги маълумот учун 10 млн доллар мукофот эълон қилди

    05.11.2021, 21:12

    «Хитой Сурияни қайта тиклаш учун ёрдам беришда давом этади» — Си Цзиньпин

    05.11.2021, 20:42

    Нигерда қуролли жангарилар 70 га яқин кишини ўлдирди

    05.11.2021, 19:25

    Саакашвилининг адвокати очлик сабаб унинг хотирасида муаммолар пайдо бўлганини маълум қилди

    05.11.2021, 18:55

    Эронлик талабалар томонидан Теҳрондаги АҚШ элчихонаси гаровга олинганига 42 йил тўлди. Эронда бу сана қандай нишонланди? (фото)

    05.11.2021, 18:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.