• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ОФК Кубоги финалида ўйнайдиган «Насаф», Хавини «Барселона»га «қўйиб юборган» Қатар клуби ва барча даврларнинг энг кўп даромад топган спортчилари рейтинги. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 5 ноябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Абдумалик Ҳалоков олтин медал учун рингга кўтарилади

    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    Белград шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтади.

    Финал йўлланмасини қўлга киритган ягона ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Ҳалоков (-60 кг) 5 ноябрь куни ҳал қилувчи жангда франциялик Софиан Оумиага қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг Тошкент вақти билан 22:30 дан кейин бошланади.

    «Насаф» ОФК Кубоги финалида майдонга тушади

    Фото: «Насаф»

    Фото: «Насаф»

    Қаршининг «Насаф» клуби ОФК Кубоги финал баҳсида сафарда Баҳрайннинг «Ал-Муҳаррақ» жамоасига қарши майдонга тушади.

    Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади. Беллашувни Футбол ТВ телеканали жонли эфирда намойиш қилади.

    Қайд этиш керак, «Насаф» 2011 йилда мазкур мусобақа ғолибига айланганди. Рўзиқул Бердиев шогирдларида 10 йиллик танаффусдан кейин ушбу натижани такрорлаш имконияти мавжуд.

    Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтди

    Фото: «Локомотив»

    Фото: «Локомотив»

    Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтди. Унда «Локомотив» Тошкентда «Сўғдиёна»дан устун келди. «Навбаҳор» эса «Металллург»ни енгди.

    Тур доирасидаги қолган ўйинлар 6 ноябрь куни бўлиб ўтади.

    Жаҳон

    «Ас-Садд» Хавини «Барселона»га қўйиб юборди

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Қатарнинг «Ас-Садд» жамоаси Хавини қўйиб юбориш масаласида «Барселона» билан келишувга эришганини тасдиқлади.

    Қатар жамоаси шартномада кўрсатилган товон пули тўланганидан кейин Хавининг «Барселона»га ўтишига рози бўлди. Хабарларга кўра, Хавининг товон пули 5 миллион евро ташкил қилади.

    Бироқ Mundo Deportivo нашри каталонларнинг Хави учун 5 миллион евро товон пули тўлаш борасида «Ас-Садд» билан келишувга эришмаганини хабар қилди. Қайд этилишича, «кўк-анорранглилар» компенсацияни тўлаш ниятида эмас ва мутахассисни текинга қўлга киритмоқчи.

    Иммобиле «Лацио» рекордини ўрнатди

    «Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле Европа Лигаси доирасидаги «Марсель»га қарши ўйинда гол урди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    31 ёшли ҳужумчи учун бу «Лацио» сафидаги 160-гол бўлди. У шу тариқа жамоа сафида урилган голлар борасида Силвио Пиолани ортда қолдирди ва клуб рекордини ўрнатди.

    Силвио Пиолага 159 та гол уриш учун 243 та ўйин керак бўлганди. Иммобиле эса 233 ўйинда 160 та гол уришнинг уддасидан чиқди.

    Стефано Пиоли — А Сериянинг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли Италия А Сериясининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

    «Милан» октябрь ойида А Серия доирасидаги 5 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Пиоли шогирдлари «Аталанта» (3:2), «Верона» (3:2), «Болонья» (4:2), «Торино» (1:0) ва «Рома»ни (2:1) мағлуб этди.

    Миланликлар 11-турдан сўнг 31 очко жамғариб, А Серия жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «Наполи»нинг ҳисобида ҳам 31 очко бор.

    Барча даврларнинг энг кўп маош олувчи спортчилари рейтинги тузилди

    Спорт бизнесига ихтисослашган Sportrico нашри барча даврларнинг энг кўп маош олувчи 25 нафар спортчиси рейтингини тузди.

    Фото: Спортриcо

    Фото: Спортриcо

    Нашр даромадлар рейтингини тузишда инсайд маълумотлар, ўз тадқиқотлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари, жумладан, Forbes маълумотларига асосланган. Ҳар бир спортчининг даромади маош, мукофот пули, реклама шартномалари, гонорар ва ҳоказолар ҳисобидан шакллантирилган.

    Топ-25 таликка саккизта спорт тури вакиллари киритилди, уларнинг умумий даромади 25,5 миллиард долларни ташкил қилди.

    Барча даврларнинг энг кўп маош олувчи 25 нафар спортчиси:

    1. Майкл Жордан (баскетбол) – 2,62 млрд доллар

    2. Тайгер Вудс (голф) – 2,1 млрд

    3. Арнольд Палмер (голф) – 1,5 млрд

    4. Жек Никлаус (голф) – 1,38 млрд

    5. Криштиану Роналду (футбол) – 1,24 млрд

    6. Флойд Мейвезер-кичик (бокс) – 1,2 млрд

    7. Леброн Жеймс (баскетбол) – 1,17 млрд

    8. Лионель Месси (футбол) – 1,14 млрд

    9. Михаэль Шумахер (автопойга) – 1,13 млрд

    10. Рожер Федерер (теннис) – 1,12 млрд

    11. Фил Микелсон (голф) – 1,08 млрд

    12. Дэвид Бекҳэм (футбол) – 1,05 млрд

    13. Кобе Брайант (баскетбол) – 930 млн

    14. Шакил Онил (баскетбол) – 870 млн

    15. Грег Норман (голф) – 815 млн

    16. Майк Тайсон (бокс) – 775 млн

    17. Алекс Родригес (бейсбол) – 650 млн

    18. Мэнни Пакьяо (бокс) – 630 млн

    19. Кевин Дюрент (баскетбол) – 625 млн

    20. Льюис Ҳемилтон (автопойга) – 620 млн

    21. Неймар (футбол) – 615 млн

    22. Жефф Гордон (автопойга) – 595 млн

    23. Оскар Де Ла Ҳойя (бокс) – 580 млн

    24. Пейтон Меннинг (американча футбол) – 570 млн

    25. Дерек Житер (бейсбол) – 555 млн.

    05.11.2021, 20:26   Изоҳ (0)   26761
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Расман: «Ас-Садд» Хавини товон пули эвазига «Барселона»га қўйиб юборди

    05.11.2021, 16:28

    Конференциялар Лигаси. Шомуродов захирадан тушган ўйинда «Рома» базўр мағлубиятдан қутулиб қолди

    05.11.2021, 03:07

    ЖЧ—2021. Мадиёр Саидраҳимов ярим финалда 4 карра жаҳон чемпионига енгилди, у мусобақани бронза медали билан якунлади

    05.11.2021, 02:06

    ЖЧ—2021 да камида кумушни нақд қилган Ҳалоков, «Барселона»га қайтиши ҳал бўлган Хави ва 25 ўйиндан бери ютқазмаётган «Ливерпуль». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    04.11.2021, 22:24

    Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳларидаги вазият: 4 жамоа муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

    04.11.2021, 21:03

    Суперлига. «ОКМК» 90+4-дақиқада ғалабани илиб кетди, «Бунёдкор» сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига «Қизилқум»ни мағлуб этди

    04.11.2021, 20:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35

    Антарктидада 65 йил аввал ҳалок бўлган британиялик тадқиқотчининг қолдиқлари топилди 

    Дунё | 11 август, 22:25

    Қирғизистон президенти кўпхотинлилик учун жиноий жазони бекор қилишга қарши чиқди 

    Дунё | 11 август, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.