• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳларидаги вазият: 4 жамоа муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

    Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур ўйинлари 2 ва 3 ноябрь кунлари бўлиб ўтди. Мазкур турдан кейин «Ювентус», «Бавария», «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» кейинги босқич йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилди. «ПСЖ», «Барселона» ва «Реал» кейинги турда ушбу вазифани бажариши мумкин. «Челси» эса кейинги икки турда 1 очко қўлга киритса ҳам, плей-офф йўлланмасини қўлга киритади. «Дарё» Чемпионлар Лигаси гуруҳларидаги айни вақтдаги ҳолат ҳақида маълумот беради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    А гуруҳи

    «Манчестер Сити» 9 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб турибди ва плей-офф йўлланмасини деярли ҳал қилган. Иккинчи ўринда кетаётган «ПСЖ»нинг очколари сони 8 та. 5-тур доирасидаги «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» жамоалари ўртасидаги ўйин катта эҳтимол билан гуруҳ пешқадами номини аниқлаб беради. «Брюгге» эса 4 очко билан Европа Лигасига йўлланма берувчи учинчи ўринда жойлашган. Гуруҳ аутсайдери «Лейпциг» (1) эса плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятни йўқотди ва 3-ўрин учун кураш олиб боради.

    B гуруҳи

    «Ливерпуль» 12 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Юрген Клопп шогирдлари охирги икки турда «Атлетико» устидан ишончли ғалабалар қайд этди ва плей-офф йўлланмасидан ташқари биринчи ўрин масаласини ҳам ҳал қилди. Иккинчи ўринда бораётган «Порту» ҳисобида 5 очко мавжуд. Кейинги икки турда ғалаба қайд этса, Португалия жамоаси гуруҳдан чиқа олади. Учинчи ўриндаги «Атлетико»да эса 4 очко бор. «Милан» жамоаси 1 очко билан сўнгги ўриндан жой олган. «Россонерилар» назарий жиҳатдан плей-оффга йўл олиш имконияти сақланиб қолмоқда, бироқ бу қолган жамоаларнинг натижаларига ҳам боғлиқ бўлади.

    С гуруҳи

    «Аякс» C гуруҳида 12 очко билан етакчи бўлиб турибди ва плей-офф босқичини расман ҳал қилди. Иккинчи ўриндаги «Спортинг» ва учинчи ўриндаги «Боруссия Д» бир хил 6 очкодан жамғарган, улар иккинчи йўлланма учун кураш олиб боради. Тўртинчи ўриндаги «Бешиктош» ортда қолган 4 та турда ҳам мағлуб бўлди ва 3-ўрин масаласини ҳам катта сўроқ остида қолдирди.

    D гуруҳи

    «Реал» очколари сонини 9 тага етказиб, кейинги босқичга чиқиш учун имкониятларини оширди. Иккинчи ўринда бораётган «Интер»да 7 очко мавжуд ва биринчи ўрин учун мадридликлар билан баҳс олиб боради. Учинчи ўринда турган «Шериф»да ҳам плей-офф учун имконият мавжуд. Молдова жамоаси ҳисобида 6 очко бор. Украинанинг «Шахтёр» жамоаси 4 турдан сўнг 1 очко билан гуруҳ аутсайдери бўлиб турибди. «Шахтёр» кейинги турларда Европа Лигаси йўлланмаси учун курашади.

    E гуруҳи

    E гуруҳида Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси 12 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва плей-офф йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилди. Иккинчи ўринда бораётган «Барселона» ҳисобида эса 6 очко мавжуд. Каталонияликлар кейинги турда «Бенфика» устидан ғалаба қозона олса, кейинги босқичга чиққан иккинчи жамоага айланади. Учинчи ўриндаги «Бенфика»да эса 4 очко мавжуд. Киевнинг «Динамо»си 1 очко билан тўртинчи ўриндан жой олган.

    F гуруҳи

    F гуруҳида «Вильярреал» 7 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. «Манчестер Юнайтед»да ҳам худди шунча очко мавжуд, аммо Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари қўшимча кўрсаткичлар эвазига иккинчи ўриндан жой олган. Италиянинг «Аталанта» жамоаси 5 очко билан учинчи ўринда, 3 очко жамғарган «Янг Бойс» эса 4-поғонада бормоқда. Ушбу гуруҳда ҳар бир жамоа кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб турибди.

    G гуруҳи

    Кураш қизғин кечаётган G гуруҳида «Зальцбург» 7 очко билан биринчи ўринда турибди. Иккинчи ўринда бораётган «Лилль» жамоасида эса 5 очко мавжуд. «Вольфсбург» ҳам 5 очко жамғарди ва учинчи ўринни эгаллаб турибди. Испаниянинг «Севилья» жамоаси 3 очко билан аутсайдерга айланди. Назарий жиҳатдан ҳар бир жамоада плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш учун имконият мавжуд.

    H гуруҳи

    H гуруҳида «Ювентус» 4 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди ва плей-оффга чиқиш вазифасини муддатидан аввал ҳал қилди. Иккинчи ўринда «Челси» бормоқда ва Томас Тухель шогирдлари 9 очко жамғарди. Кейинги турларда қўлга киритилган ҳар қандай очко лондонликларни кейинги босқичга олиб чиқади. Учинчи ўринда бораётган «Зенит» ҳисобида 3 очко бор ва улар Европа Лигаси учун йўлланма берувчи ўринда қолиш учун кураш олиб боради. Бу учун унга 4 турдан сўнг бирорта очко жамғара олмаган «Малмё» халақит қилиши мумкин.

    Маъруфжон Очилов тайёрлади

    04.11.2021, 21:03   Изоҳ (0)   18996
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «ОКМК» 90+4-дақиқада ғалабани илиб кетди, «Бунёдкор» сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига «Қизилқум»ни мағлуб этди

    04.11.2021, 20:30

    ЖЧ—2021. Абдумалик Ҳалоков жанг қилмасдан финал йўлланмасини қўлга киритди

    04.11.2021, 18:11

    ЖЧ—2021. 4 ноябрь куни икки нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун жанг қилади

    04.11.2021, 13:31

    ЕЧЛ. Яхшибоев асосий таркибда тушган ўйинда «Шериф» «Интер»га ютқазди, «Ливерпуль» ва «Ман Сити»да ғалаба, «ПСЖ» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

    04.11.2021, 03:22

    ЕЧЛ. Карим Бенземанинг дубли «Реал»га ғалаба келтирди, «Милан» мавсумдаги дастлабки очкосини қўлга киритди

    04.11.2021, 00:52

    Қалбаки ҳужжат билан ўқишга кирган спортчилар, «ПСЖ»нинг рекордини такрорлаган «Бавария» ва Сульшерни ортда қолдирган Роналду. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    03.11.2021, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.