Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қаршининг «Насаф» клуби ОФК Кубогининг финалида 5 ноябрь, жума куни Баҳрайннинг «Ал-Муҳаррақ» жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Фото: «Насаф»

Фото: «Насаф»

Муҳаррақда бўлиб ўтган ўйинда ҳисоб 2-дақиқада очилди. Маҳмуд Ал-Мард дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, узоқ масофадан ажойиб зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Шундан сўнг жамоалар ҳар қанча уринмасин дарвозалар бошқа ишғол этилмади. 74-дақиқага келиб, Ҳусайн Сабба жамоадошининг заргарона узатмасинни голга айлантириб, ҳисобни оширди. Орадан 6 дақиқа ўтгач эса Флавио Чевересан жамоасининг учинчи голини уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа «Насаф» сафарда кечган ўйинда йирик ҳисобда мағлубиятга учраб, ОФК Кубогида зафар қучиш имкониятини қўлдан чиқарди. Қайд этиш керак, қаршиликлар 2011 йилда мазкур мусобақа ғолибига айланганди.

ОФК Кубоги

Финал

5 ноябрь, жума

«Ал-Муҳаррақ» — «Насаф» 3:0

Гол: 1:0 — 2 Ал-Мард, 2:0 — 74 Ҳусайн Сабба, 3:0 — 80 Флавио Чевересан.

«Насаф»: 1. Умиджон Эргашев, 8. Дилшод Саитов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 92. Умарбек Эшмуродов, 88. Марко Станоевич, 10. Баҳром Абдураҳимов, 22. Акмал Мозговой ( 50. Шоҳмалик Комилов, 79), 77. Ойбек Бозоров, 20. Суҳроб Нуруллоев (99. Андрия Калудерович, 74) 19. Ҳусайн Норчаев.

«Ал-Муҳаррақ»: 21.Сайид Аббос, 3.Волид ал-Ҳаям, 5.Амин Бенадди, 7.Маҳмуд ал-Марди, 8.Нур Ар-Равадбеҳ, 10.Аблулваҳоб ал-Малуд (4.Абдулраҳмон Аҳмеди, 83), 13.Аҳмад Солиҳ ( 2.Ҳусайн Сабба, 70), 14.Флавио Чевересан, 27.Муҳаммад ал-Банна, 55.Мозес Жона, 99.Рашид ал-Ҳути.

Огоҳлантириш: Ғолиб Ғайбуллаев 30.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Наманганда ижтимоий тармоқларда сўкинган аудиоси тарқалган туман ҳокимига ҳайфсан берилди
Маҳаллий
Туркиянинг TRT канали Лувр музейидан Катта Лангар Қуръони намойишига оид репортаж тайёрлади (видео)
Маҳаллий
Ковиднинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда?