• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Лукашенко Беларусь конституцияси бўйича референдум қачон ўтказилишини маълум қилди

    Беларусь конституцияси бўйича референдум 2022 йилнинг февралида ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко Иттифоқ давлати Олий давлат кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».

    Фото: Autoпарус

    Фото: Autoпарус

    «Яқинда Россияда конституцион ислоҳот ўтказилди ва қайта ташкил этиш ва тартибга солишнинг улкан режалари белгилаб берилди. Бунинг ортидан Беларусь ҳам конституцион ислоҳот ўтказишга тайёрланмоқда. Ўйлайманки, февраль ойида», — дейди Лукашенко.

    Унинг сўзларига кўра, Беларуснинг «тартибли ҳаракати гарови» айнан халқ референдумидир.

    2020 йилнинг июнида республикада президентлик сайловларига икки ой қолганда Лукашенко биринчи бор конституцияга ўзгартириш киритишга тайёргарлик кўрилаётганини эълон қилганди. Президентнинг айтишича, ушбу чора мамлакат ичидаги ўзгаришлар учун биринчи қадам бўлиши керак эди.

    Эслатиб ўтамиз, Беларусда 2020 йил 9 августда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин бошланган норозилик намойишлари фонида Лукашенко конституцияга ўзгартириш киритиш зарурати ва президентлик ваколатларининг бир қисмини ҳокимиятнинг бошқа тармоқлари фойдасига қайта тақсимлашга тайёрлигини маълум қилди. Конституциявий суд раиси ва Конституциявий комиссия раҳбари Петр Миклашевичнинг сўзларига кўра, асосий қонуннинг 53 моддасига ўзгартиришлар киритиш ва унга 14 та янги моддани қўшиш таклиф қилинмоқда. «Мен ҳеч қандай конституцияни ўзимга мослаштирмайман. Янги конституция қабул қилингач, мен сиз билан президент сифатида ишламайман», — деганди у ўшанда.

    Аввалроқ Лукашенкога Беларусь конституциясининг янги таҳрири тақдим этилгани, ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти давлат раҳбари, парламент ва ҳукуматнинг функция ва ваколатларини белгиловчи президентлик бошқаруви шаклини сақлаб қолишдан иборатлиги тўғрисида хабар берилганди. Парламентнинг қонун чиқарувчи функциясини тўлиқ белгилаш, унинг назорат ва кадрлар ваколатларини кенгайтириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, ҳукумат ваколатларини ва унинг ижро ҳокимияти соҳасида қарорлар қабул қилишдаги мустақиллигини кенгайтириш таклиф этилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Лукашенко 2020 йилги норозилик намойишлари вақтида кўтариб олган автомат Минскдаги Мустақиллик саройига кўргазмага қўйилди
    • Франция Лукашенконинг қариндошларини одам савдоси билан шуғулланишда айблади

    05.11.2021, 16:04   Изоҳ (0)   20549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ разведкасининг минглаб ходимлари эмланишдан бош тортгани учун ишдан бўшатилиши мумкин

    05.11.2021, 15:39

    БМТнинг иқлим саммитида 40 дан ортиқ давлат кўмирдан фойдаланишни камайтириш тўғрисида шартнома имзолади

    05.11.2021, 14:52

    Байден администрацияси Саудия Арабистонига 650 млн долларлик қурол сотишни маъқуллади

    05.11.2021, 14:35

    Судан ҳарбий етакчиси қўлга олинган тўрт вазирни озод этиш бўйича топшириқ берди

    05.11.2021, 13:48

    Бразилия президенти Болсонару полиция фаолиятига аралашгани иши юзасидан кўрсатма берди

    05.11.2021, 10:29

    Букер мукофотининг 2021 йилги совриндори эълон қилинди

    04.11.2021, 22:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Амазон янги Жеймс Бондни изламоқда. Номзодлар орасида Том Ҳолланд ҳам бор

    Кино | 1 июл, 13:04

    Ўзбекистонда нафақа ва моддий ёрдам пулларидан кредит қарздорлигини автоматик ечиб олишга чек қўйилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:59

    Лаутаро Мартинес: “Кимдир “Интер”да қолишни истамаса — хайр”

    Спорт | 1 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:34

    Ҳаж-2025 мавсумида 8 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:12

    Муаллифлик қўшиғи битирувчилар мадҳиясига айланган хонанда Равшан Собиров 50 ёшда

    Маданият | 1 июл, 11:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.