• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз» раисининг ОАВни ёқтирмайдиган ўринбосари бор: у бир журналистни роса ҳақорат қилди, «Дарё» мухбирини эса бўғиб, камерасини тортиб олмоқчи бўлди

    Сайлов ўтди, лекин сайловолди жараён кўнгилни ғаш қилувчи (камида битта) воқеа билан ёдда қоладиган бўлди: «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Мухтор Темиров дастлаб 13-Қашқадарё сайлов округи матбуот маркази раҳбари Жаҳонгир Тўйчиевни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлади, икки мансабдор ўртасидаги низони ёритишга уринган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевга нисбатан эса куч ишлатди.

    20 октябрь куни 13-Қашқадарё сайлов округи ташаббуси билан вилоятда фаолият юритувчи ва Президент сайловини ёритиш учун акредитациядан ўтган журналистлар учун пресс-тур ташкил этилган. Пресс-тур округ бош қароргоҳидан бошланиб, сўнг туманларда давом этиши лозим эди. Иштирокчиларни ҳудудларга олиб бориш учун «Ўзбекнефтгаз» томонидан автобус ажратилган. Бироқ кутилмаганда компания раиси ўринбосари Мухтор Темиров «автобусни олиб қўйган».

    Вазиятга аниқлик киритиш учун «Ўзбекнефтгаз» мансабдорининг олдига бориб қайтган Жаҳонгир Тўйчиев (у айни вақтда вилоят телерадиокомпанияси директори ҳам ҳисобланади) ҳамкасбларига Темировдан шикоят қилган. «Мен бу автобус пресс-тур учун берилганини айтсам, у бунга жавобан мени тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақоратлади», — деган Тўйчиев. Шундан сўнг Тўйчиев ҳам, бошқа журналистлар ҳам «Ўзбекнефтгаз» мансабдори нима учун ўзини бундай тутаётганига аниқлик киритмоқчи бўлган.

    «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси ўринбосари Мухтор Темиров унинг олдига бир гуруҳ камера кўтарган журналистлар билан қайтиб келган Жаҳонгир Тўйчиевга журналистлар олдида изоҳ бермаслигини, у билан ўз хонасида холи гаплашиб олиши мумкинлигини билдирган. Шундан сўнг вилоят сайлов округи матбуот маркази раҳбари маълум вақт ёпиқ эшиклар ортида «Ўзбекнефтгаз» вакили билан гаплашган, бошқа журналистлар у ерга киритилмаган.

    Бироздан сўнг ичкарига киришга муваффақ бўлган ва воқеани тасвирга ола бошлаган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси ўринбосари Мухтор Темиров қаршилиги ва қўпол муносабатига дуч келган. Мухбирнинг сўзларига кўра, мансабдор уни бўғиб, «таъзирини бериб қўйиши»ни айтган. Шунингдек, Темиров ва эшик олдидаги «посбон» мухбирнинг камерасини тортиб олишга уринган. Аммо атрофдаги журналистларнинг «Дарё» мухбирига берган кўмаги туфайли улар ўз ниятига етолмаган.

    Маълумот ўрнида: Бу можаро орасида округ қароргоҳига «Ўзбекнефтгаз» мансабдори олиб қўйган автобус ўрнига журналистларни олиб кетиш учун ЎзЛиДеП рамзи туширилган автобус етиб келган. Аммо ОАВ вакиллари сайловолди ташвиқотни инобатга олиб, ЎзЛиДеП рамзи туширилган автобусда кетишдан бош тортган. Мутасаддилар автобусдаги партия логотипини олиб ташлашга киришган вақти, журналистлар бунга ҳам қарши чиқиб, туманларга бошқа микроавтобусларда чиқиб кетган.

    «Дарё» мухбири бошқа ҳамкасблари билан бирга Шаҳрисабздаги сайловолди жараёнлар билан танишаётганида, соат тахминан 12:50 ларда Мухтор Темиров телефон қилиб, хато қилиб қўйганини айтган ва журналистдан узр сўраган. У кўришиб, яна бир бор узр сўрашини айтган, бироқ учрашувга келишилган санада Мухтор Темиров «Ўзбекнефтгаз» раҳбарининг топшириғи билан кетгани маълум қилинган.

    Шундан сўнг «Дарё» мухбири билан на Мухтор Темиров, на «Ўзбекнефтгаз»нинг бошқа бир вакили боғланган. «Дарё» интернет-нашри “Ўзбекнефтгаз” компанияси томонидан мазкур вазият юзасидан изоҳ берилишини кутмоқда.

    «Дарё» интернет-нашри сайловолди жараённи ёритишга жалб этилган журналистларни ҳақорат қилган ва улардан бирига қўл кўтарган «Ўзбекнефтгаз» раҳбари ўринбосари Мухтор Темировнинг биргина узр билан ўз ишини ҳеч нарса бўлмагандек давом эттираверишига тоқат қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Компания ва Энергетика вазирлиги Мухтор Темиров каби муомала маданияти қониқарсиз бўлган ходимлар ўртасида нафақат журналистлар, балки барча фуқаролар билан мулоқот олиб бориш одоби юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориши ва уларга нисбатан қатъий таъсир чораларини кўриши мақсадга мувофиқдир.

    Маълумот учун: «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг фаолиятига 2021 йил апрелида Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари Азамат Шаймарданов қўполлик қилган эди. Ушбу ҳолат жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлган, якунда Шаймардановга нисбатан «қаттиқ ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилган эди. Ўшанда прокуратура органлари тайинланган ушбу жазонинг қанчалик ҳаққоний ва қонунийлигига баҳо берилишини билдирган, бироқ баҳолаш натижалари «Дарё»нинг бир неча сўровларига қарамай, ҳамон ошкор қилинмаган.

    01.11.2021, 07:49   Изоҳ (0)   47525
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оғзингга қараб гапир

    01.11.2021, 06:21

    Танзила Норбоева Россия Сенати раиси Валентина Матвиенко билан Ўзбекистон—Россия алоқаларини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди

    31.10.2021, 22:56

    Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг Жанубий Кореяга кириши тикланиши кутилмоқда

    31.10.2021, 21:33

    Наманганда йўлни кесиб ўтаётган 71 ёшли пиёда Damas уриб юбориши оқибатида вафот этди

    31.10.2021, 20:21

    «Келажакда жарроҳ бўламан. Ўзим каби дарддан қийналган болаларни даволаш учун». Президентдан дуо олган наманганлик ўқувчи қиз ҳикояси

    31.10.2021, 18:54

    Наманганда қайнанасининг корхонасидан 40 млн сўмлик маҳсулотларни ўғирлашга уринган куёв ушланди

    31.10.2021, 18:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.