• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оғзингга қараб гапир

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Оғзингга қараб гапир

    Ҳангама

    «Туркистон»нинг 36-сонида «Мухбирларимиздан» биттаси бир нарсани ёзибдирким, ўқуб кўриб нах мухбирнинг оғзини ёриб юборғум келди.

    Ахир, уйинг куйгур, сағал оғзингга қараб гапир-да:

    — «Исрофлик тўй…» «Самарқандда ўртоқ Қурби ўғулларини кестирди, уч-тўрт кун тўй берди, бир-икки миллиард пул кетди… Тўйға исроф қилған ақчаси-ю! «Кўмак» уюшмасига берганда фалон бўларди…»

    Заб куракда турмаған ваҳмаларни қилибсан-да, иним! Сенинг «Кўмак» уюшманг бизнинг мулла Қурбининг кори хайрига қанча кўмак берди? Оғзинг бўлса гапир-чи, бетийиқ! Ва ё бу вағир-вуғуринг мулла Қурбининг тўйиға қилған тўёнангми? Ҳайф сенга-э!

    Самарқандлик мулла Қурби билан камина тошкандлик мулла Жулқунбойнинг оналари нима учун туғуб ташлади? Доячимиз нима деб танғлайимизни кўтарди?

    — Яхши бойларға куёв бўл, увалик-жувалик бўл, ўғулларингнинг тўй-томошасини кўр!..

    Аммо «Тўй қилатурған пулингни ‘Кўмак’га бер!» дейилмабди-ку? Бас, шундай бўлғандан кейин биз ҳам беш кунлик дунёда бола-чақамизнинг орзу-ҳавасини кўрайлик. Чиқ эшикка-э, туф бетингга-э… Мухбир деган ҳар бир маза-бемазани хабар деб газетага ёзавермайдир. Андиша керак, риоя керак. Агар мен шундақанги беандишалик қилиб ёзаберсам-чи, нах бутун Тошкандни кийиб юбораман. Тағин меним ёзғанларимнинг энг кичкинаси туядек бўлур. Йўқ, мен сенларга ўхшаш беандиша эмасман. Агар мен беандиша бўлсам:

    — Фалон даҳанинг бошлиғи, писмадончи ўртоқнинг ўзининг ёшғина хотунининг устига яна бир хотун олмоқ ҳаракатида бўлуб юрганини яхши биламан, шуни ёзсам бўлмасми эди?

    Агар мен риоясиз бўлсам:

    — Туппа-тузук ишбоши, яхшиғина онги бор бир тавия ўртоғим қайдандир пул топиб, иморат солди, унинг кетидан гуваладек пул исроф қилиб, ҳовли тўйи ҳам қилиб берди. Ўртоғимнинг қилган иши қип-қизил жиннилик, деб газетага ёзсам қўлимдан келмасми эди?

    Агар мен андиша қилмасам;

    — Эски шаҳардаги солинатурған театру биносининг мубоширлари кам харжу болонишин1 деб «Жангоҳ»га солиб берган театруларида қурбақалар театр-у бошладилар деб хабар ёзмасми эдим.2

    Агар Эски шаҳардаги пули кўпайган хунасаи нотантиларнинг бир оз андишалари бўлса:

    —Беш кунлаб айқиртириб қилған тўйимизни, ўн миллиардлаб тўйга қилган исрофимизни маҳалламиздаги кўксини захга бериб ёткан оч-оғриққа бериб, олқишларини олсақ бўлмасму? — деб андиша айламасми эдилар?

    Ҳар ҳолда оғизға қараб гапириш керак. Бунинг устига бир чимдим андиша ҳам керак.

    Сўз узоқ эрди, мухтасар қилдиқ. Ёмон кўб эрди, муттаҳам қилдиқ.

    Ҳозирча хайр.

    Абдулла Қодирий

    Ушбу мақола «Жулқунбой» тахаллуси билан «Туркистон» газетасининг 1922 йил 26 декабрь 41-сонида босилган.

    Изоҳлар

    1 Кам харжу болонишин — харажати оз, кўриниши ҳашаматли.

    2Бу кичкинагина театр Эски Жўвадаги болалар театрининг жанубий ён бошида бўлган, 1940 йиллар арафасида бузиб юборилган.

    01.11.2021, 06:21   Изоҳ (0)   35172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Танзила Норбоева Россия Сенати раиси Валентина Матвиенко билан Ўзбекистон—Россия алоқаларини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди

    31.10.2021, 22:56

    Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг Жанубий Кореяга кириши тикланиши кутилмоқда

    31.10.2021, 21:33

    Наманганда йўлни кесиб ўтаётган 71 ёшли пиёда Damas уриб юбориши оқибатида вафот этди

    31.10.2021, 20:21

    «Келажакда жарроҳ бўламан. Ўзим каби дарддан қийналган болаларни даволаш учун». Президентдан дуо олган наманганлик ўқувчи қиз ҳикояси

    31.10.2021, 18:54

    Наманганда қайнанасининг корхонасидан 40 млн сўмлик маҳсулотларни ўғирлашга уринган куёв ушланди

    31.10.2021, 18:26

    «Толибон» Ўзбекистонга ташрифи натижаларини ижобий баҳолади

    31.10.2021, 16:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.