• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бир арбобга саволлар

    1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистонда мамлакат мустақиллиги рамзларидан бири — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. 2020 йилдан бошлаб бу сана Ўзбек тили байрами сифатида нишонланмоқда. «Дарё» ушбу сана муносабати билан октябрни «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилади ва ой давомида ҳар куни тил масаласида турли йилларда қилинган ва ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган чиқишлар, нутқлар, мақолаларни қайта чоп этади.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бир арбобга саволлар

    Ёзувчилар союзида бўлган йиғинда республикамиз арбобларидан бирига шундай савол тушди: «Ўзбек тили давлат тили бўладими?». Арбоб негадир зарба билан жавоб қайтарди: «Ўзбек тили давлат тили бўлиб келган, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Ҳеч ким уни тақиқлаган эмас». Кейин «Бунақа масалаларни кўтармаслик керак» деб қўшиб қўйди.

    Дарҳақиқат, СССР Конституциясида мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси барча давлат ташкилотлари билан ўз она тилида муомалага киришиш ҳуқуқига эга эканлиги очиқ қайд қилинган. Бояги арбобнинг жавоби ҳам шу маънода тўғри ва лўнда.

    Лекин самимийми, ҳаққонийми? Унда нега жиззакилик билан, ҳукмфармо оҳангда айтилди?

    Бизда тил эркинлиги мавжудлиги рост, бинобарин, ҳеч ким бировни она тилини қўйиб, бошқа тилни ўрганишга мажбур қилолмайди. Назарий жиҳатдан шундай, лекин амалда-чи?

    Келинг, ўша арбобга ва у кишига ўхшаган улуғларимизга савол бериб кўрайлик. Ишга кираётган чоғингизда қайси тилда ариза ёзгансиз? Таржимаи ҳолингиз қайси тилда битилган? Шахсий варақани қайси тилда тўлдиргансиз? Оилада қайси тилда сўзлашасиз? Болаларингиз-чи? Умуман, ўзбекча равон, бийрон гапира оласизми? Бехато ёза оласизми?

    Келинг, яхшиси, у кишини ортиқ мулзам қилиб ўтирмайлик, негаки жавоби кўпам шарофат келтирмайди. Албатта, бу гаплардан у киши дарғазаб бўлмаса ҳамки, бесаранжом бўлмоғи тайин. Бизни жамики гуноҳлар билан айбламоққа тушади, миллатчидан олиб миллатчига солади. Биз у муҳтарам зотга бундай маслаҳат берамиз: аввало, луғат кўриб мазкур сўзнинг аслини билиб олсангиз; қолаверса, уркалтак даврлар ўтиб кетди, азиз биродар, бугун ҳамма нарсага мантиқ, адолат тарозиси билан назар ташлайдиган замон, теварак-атрофга тийракроқ боқинг! Шунда сиз пойтахтдаги хос ташкилотлардагина она тилида (қисман!) сўзлашилаётганини кўрасиз, қатнашчиларининг ўнтадан тўққизтаси тубжой аҳли бўлган мажлисларнинг қайси тилда ўтишини билиб оласиз, корхоналарда иш қоғозлари деярли ёппасига рус тилида юритилишининг гувоҳи бўласиз. Кўча-кўйдаги муомала тилини-ку қўяверинг! Ўзбекистонда, аҳолисининг қарийб ярми ўзбек ҳисобланган пойтахт шаҳардаги аҳвол бу! Бир миллионга яқин одам!

    Ана шунда бу тилни чеклаш ёки камситиш ҳақидаги расмий қоғозни қидириб ўтиришга ҳам ҳожат қолмайди. Унақа ҳужжат йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Лекин шундай тазйиқ ҳукм суриши ёш болага ҳам аён. Буни кўриб кўрмасликка олиш — мунофиқлик, кўра-била амал курсисини чангаллаш эса — она халқига хиёнатнинг ўзгинаси!

    Мана, замонаси келиб она тилимиз тақдирига қайғурадиган бўлиб қолдик. Ажаб иш. Лекин бу курашни нимадан бошладик? «Республика мактабларида рус тили ва ўзбек тилини ўқитишни яхшилаш...». Шундай қарор эсларингдадир? Масаланинг қўйилишиёқ эриш туюлмайдими? Асосий гап она тили устида бўлиши керак эди-ку! Ёки биз иккала тилни қўйиб, бошқа бир, учинчи тилни ўрганмоққа киришиб кетганмизми? Унда пойтахт кўчаларини тўлдириб юрган, она тилини эсперанто даражасида чала-чулпа биладиган янги бир авлод етишиб чиққанидан хабаримиз йўқми? Қандай, ниманинг оқибатида юзага келди бу ҳол?

    Гап шундаки, икки жон овораси бўлиб қолдик. Рус тилига чечан одам, билингки, кўпинча ўзбекчага нўноқроқ келади. Ёки шунинг тескариси. Ҳар иккала тилни мукаммал биладиган одам камдан кам. Ахир, табиат ҳаммага бирдай қобилият ато этмайди-ку!

    Она тилни дилга жойлашда оила ва таълим-тарбия ўчоқларининггина эмас, балки маҳалла-кўй, турли жамоат жойларининг ҳам аҳамияти беқиёслигини унутмаслик керак. Бинобарин, она тили пухта ўзлаштирилиши учун аввало шунга муносиб замин бўлмоғи лозим. Бунингсиз бошқа тилга ҳавас қилишимиз кулгили. Ҳамонки, она тили шундай аҳволда эканми, енгил-елпи чора кўриш билан иш битмайди, буни айтиб жар солиш, миллий фожиа сифатида қараш керак бўлади. Агар шундай қилинмаса, ўзбек тили яқин келажакда чекка қишлоқлардагина сақланиб қолиши мумкин. Ахир, Орол ҳам бир кунда саёзлашиб қолгани йўқ-ку! Ваҳоланки, Оролни қутқариб қолиш мумкиндир...

    Кундан-кун тилимиз қашшоқлашиб бормоқда. Ўзаро муомалада бегона сўзларни аралаштириб, чулчут шевасида сўзлашамиз.

    Бугун биз антиқа манзарани кўриб турибмиз. Фан тили йўқ, дарсликлар тили расво, маҳкама тили ишланмаган — чеклаш оқибати эмасми булар?! Ҳатто ўзбек тилининг хусусиятлари ҳақидаги илмий ишларимиз ҳам рус тилига ўгирилмаса, ҳимоя қилишга ҳаққимиз йўқ. Артистларимиз машқни рус тилида бажариб, саҳнага ўзбек тилида чиқадилар. Олтидан беш қисми ўзбек тилида ижод қиладиган Ўзбекистон ёзувчиларининг съезд-у пленумлари рус тилида ўтишига нима дейсиз! Аксарият ходимлари руслардан иборат бўлган, дейлик, алоқа бўлимигами ёки поликлиникагами кириб она тилингизда гапириб кўринг-чи, ишингиз битармикин?

    Рус тилини яхши билмайдиган одам шунда нима қилмоғи керак? «Бор, аввал тилни ўрганиб кел!» деган таънани эшитиб, жимгина қайтиб кетаверсинми? «Сен нега ўзбекчани билмайсан?» демоқ эса... негадир ноқулай, негадир гуноҳи азим! Ахир, ўзбек тилини билмайдиган врачга «Иссиқлигим ошган кўринади», деган гапни қандай тушунтириш мумкин? «Видимо, у меня температура», демайсиз-ку, ахир! Ёки омонат кассага кирган чол камтарин жамғармасидан бир улушини олмоқ учун рус тилида қоғоз тўлдиролмай сарғайиб туришини қандай изоҳлаш мумкин?!

    Диққат қилган бўлсангиз, азиз ўртоқлар, мен аниқ мисолсиз гапиряпман. Негаки, бунга ҳожат сезмайман: ёзувчилар — халқимизнинг пешқадам қатлами, кўзи очиқ, фикри очиқ тоифа. Қолаверса, бу гапларга амин бўлмоқ учун чиқиб анчайин шаҳар айланиш ёки исталган ўзбекча газетадаги таржима мақолани кўздан кечириш ёки кечқурун радио-телевизорга қулоқ тутиш кифоя. Лекин, афсуски, республикамизда она тилининг манфаатини муҳофаза қиладиган бирон бир идорани қидириб тополмайсиз. Ваҳоланки, айнан шундай комиссиями, жамиятми Ўзбекистон ССР Олий Совети қошида иш юритиши мутлақо қонуний ҳол бўлиши лозим эди.

    «Халқлар дўстлиги», «Байналмилалчилик» деган баландпарвоз шиорларимизни айтайлик. Дўстлик икки тарафлама бўлиши керак. Дўстмисиз, юртимизга меҳмон бўлиб эмас, сайр-у томошага эмас, муқим макон тутиб келганмисиз, лутфан бизнинг урф-одатларимизга, маданиятимизга, тилимизга беписандлик билан қараманг. Акс ҳолда, биз сизнинг дўстлигингизга ишонмаймиз, ниятингизга шубҳа билан қараймиз. Шунда сиз байроқ қилган «халқлар дўстлиги», «тенг ҳуқуқлилик» деган иборалар аслида пуч гаплар бўлиб қолаверади.

    Оқсоқол адибларимиздан бири матбуотда «Мен ўзбек тилини она тилидек мукаммал биладиган мингларча русларни кўрганман», деб ёзиб чиқди. У кишининг омади бор экан. Мен у кишининг ёшига етганим йўқ, лекин ёш бола ҳам эмасман. Буни қарангки, мен она тилига бу қадар юксак муҳаббат билан қараб, уни беғараз ўрганмоққа бел боғлаган ўнта ҳам одамни билмайман. Улар-ку улар, ўзимизнинг ўзбеклар она тилини қўйиб, русча гапирмоққа ўтиб кетаётган бир замонда ўша оқсоқолимизнинг пахтабанд манзиратлар урф бўлган замонларга хос бу баландпарвоз лутфига қандай ишонай?!

    Она тилимизни қадрсизлантиришга ўзимиз ҳам баракали ҳисса қўшмоқдамиз. Бир қўшним бор. Касби инженер. Оила тутуми миллий. Болаларимиз боғчага бирга қатнарди. Мактаб ёшига етгач, қизчасини рус синфига ўқишга берди. Сабабини сўраганимда, «Келажакни ўйладим, оғайни, — деди, — Эрта бир кун ишга борганида ўзимга ўхшаб қийналиб юрмасин дедим». Демак, рус тилини яхши билмагани учунгина келажакда қийналади. Она тили-чи, унинг аҳволи нима бўлади? «Иккинчи она тили»га айланиб қоладими? Кексайган ота-она билан муомала қиладиган иккинчи даражали воситага?!

    Аминманки, шундай бўлади. Буни тасдиқлайдиган мисоллар турмушимизда тўлиб-тошиб ётибди. Аминманки, рус тилини пухта билмаса, келажакда «ўзимиз қатори» бўлиб қолаверади. Лекин бунинг учун рус мактабида ўқиш шартми? Бу ҳол оммалашиб кетаверса, оқибати нима кечади? Марказкомнинг тавқи лаънатига учраган собиқ секретар Абдуллаева бизлар билан суҳбатда келтирган мисол ёдимда: «Опам ўзбекча классда, мен рус классида ўқиган эдим. Мана, у уйда қолиб кетди, а мен — секретар СК». Дарҳақиқат, «Фалончи фалон амалга минибди, ўзимиз қаторигина эди-ку?» дейилганда, «Э, унинг русчаси бақувват-да», деган гапларни ким эшитмаган? Ёки бирон лавозимга мўлжалланганда, «Русчага қандай?» деб сўраш одат тусига кирганини ким билмайди? Бу — аксарият ҳолларда ҳал қилувчи асосий шартга айланиб қолгани-чи? Худо кўрсатмасин, ягона фазилати — русчага чечанлиги туфайлигина ўша шахс халқ тақдирига масъул бўлиб қолсами, Абдуллаевалар тантана қилди деяверинг.

    Халқ манфаати йўлида оғзингиздан сал дадилроқ, тўғрироқ сўз чиқиб кетса, «Халқ номидан гапиришга ким сенга ҳуқуқ берди?» деб ёқадан оладиганлар бор. Галимиз келганда биз ҳам сўрайлик: сизга ким ҳуқуқ берди? Совет ҳокимияти — халқ ҳокимияти деймиз. Бинобарин, халқ манфаатига дахлдор масалаларни халқнинг ўзи билан бевосита маслаҳатлашиш керак, имонини сотган бир-икки булбулигўё билангина эмас! Шу чоққача бирор марта сўрадикми, овозга қўйдикми тил масаласини? Қўрқамиз! Халқ билан очиқ-ойдин гаплашишдан қўрқамиз. Қачонгача халқ номидан мансабпараст, мартабапараст гапиради?!

    Телевизорда давра суҳбати бўлди. Асқаров деган академик ҳам қатнашди. «Мен рус тилини билмасам, Ленинградда ўқимасам, академик бўлолмас эдим», деди. Шу гапи билан ўзини ўзи инкор қилди. Демак, академик бўлиш учун аввало рус тилини билиш шарт. Ёки: рус тилини билмаган одам академик бўлолмайди. Нега ўзбек тилини билиш шарт эмас? Мажбурият, тазйиқ эмасми бу? Мантиқ шунга олиб келади.

    Ўша давра суҳбатида бошқа оқсоқолларимиз ҳам қатнашди. Улар ўзбек тилини давлат тили қилиб имтиёз бериш республикада яшаётган бошқа халқ вакилларига нисбатан адолатсизлик бўлади, дедилар. Масалан, тожиклар, қозоқлар, татарлар. Ахир, Тожикистон, Қозоғистон, Татаристон бор-ку! У ерларда ўзбеклар ҳам яшайди-ку! Қолаверса, ўзбек тилига Ўзбекистонда имтиёз берилмаса, қаерда берилади?!

    Оқсоқолларимизнинг фикрини эшитиб, ўйлаб қоласиз. Етмишга кирган бу одамга энди нима керак? Бор мавқеларимизни замона зайли билан бир вақтлар қўлдан бой берган, ахир, шулар-ку! Қолаверса, ҳар кимга умр берсин, умрга қўшиб имон берсинки, у киши энди кетяпти, қоладиган — биз, биздан кейинги авлодлар — шуларнинг хотирини қилиш лозим эмасми кексайган чоқда?! Чиройли ўлим топмасак, Чиғатойга сценарий бўйича кўмилмасак кўмилмабмиз-да! Зўр бўлса, келажак авлодлар қабримиздан тескари бурилиб кетмас.

    Кўзи ожиз кимса дунёни зимистондан иборат деб хаёл қилар экан. Биз кундалик ҳаётимизга, турмуш тарзимиз-у маданий сиёсат йўриқларига шу қадар кўникиб кетганмизки, гўё шундай бўлиши табиий, шундан бошқача бўлиши мумкин эмас. Гўёки тақдири азал бу. Шу ҳолат оддий мантиқ туйғусини унутиб қўйишимизга сабаб бўлмоқда. Мантиқан, демак, тарихан қараганда эса, бу юртнинг номи Ўзбекистон, бунда қадим-қадимдан ўзбек эли яшаб келган. Ўз тили, ўз тарихи, ўз маданиятига эга. Бироқ қардошлик даврасида тенг ҳуқуқли республика саналган ана шу юртнинг асосий қонунида эса ўз тили расман қайд этилмаган. Хўш, буни қандай изоҳлаш мумкин: давлат миқёсидаги бепарволикми, тобеларча хушомадми, ғирромликми ё юқоридан келган бирон бир хуфя кўрсатманинг оқибатими?

    Бугун шундай саволларни ўртага қўймоққа ҳақлимиз.

    Бу саволлар замон талаби, давр руҳига тўлиқ мос келади.

    Эркин Аъзам, 1988 йил

    Ушбу мақола адибнинг «Эрталабки хаёллар» тўпламидан олинди. Тошкент, «Ўзбекистон» нашриёти, 2015 йил.

    30.10.2021, 21:04   Изоҳ (0)   21398
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан ўтказилади

    30.10.2021, 20:33

    Наманганда Nexia ёниб кетди

    30.10.2021, 19:32

    Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича талабларни бузганлик юзасидан жавобгарлик кучайтирилди

    30.10.2021, 19:09

    «Кушербаев кўтараётган муаммолар глобал, уни ҳазм қилиш керак, Дусовда эса эмоция бор, аммо ҳақиқати кўп» — Қашқадарё ҳокими ижтимоий тармоқларда кимларни кузатиши...

    30.10.2021, 18:08

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида вазирликлар бюджетдан қарийб 84 млрд сўм ўзлаштирган. Бу ўтган йилгига нисбатан 3 баробар кўп

    30.10.2021, 17:28

    Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади

    30.10.2021, 17:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистонда учрашади 

    Дунё | 2 июн, 13:53

    Месси ва Роналду бир жамоада ўйнаши мумкин

    Спорт | 2 июн, 13:35

    Қўрқинчли тушлар инсон соғлиғи ҳақида нималарни айтиб бера олади?

    Лайфстайл | 2 июн, 13:34

    Россия 20 йил қидирувда бўлган қозоғистонликни экстрадиция қилди

    Дунё | 2 июн, 13:04

    Lego ва Nike ҳамкорликда кийим-кечак ва янги конструктор ишлаб чиқаради

    Қўзиқорин | 2 июн, 12:57

    Ўзбекистонда ёзнинг илк ҳафтаси қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 июн, 12:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.