Тошкент метрополитенида 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида 68,8 миллион йўловчи ташилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 бараварга кўп. Бунга сабаб 2020 йил пандемия сабаб жамоат транспорти ҳаракатига ўрнатилган чекловлар бўлиши мумкин.
Мамлакатда электр транспортида йўловчи ташиш таркиби:
- метро – 97,1 фоиз;
- трамвай – 2,3 фоиз;
- троллейбус – 0,6 фоизни ташкил этган.
Изоҳ (0)