Мавсумнинг энг фойдали маҳсулоти – қовоқдан ажойиб ширинлик тайёрлаймиз.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • қовоқ – 500 грамм;
  • лимон – 1 дона;
  • шакар – 1 ош қошиқ;
  • асал – 1 ош қошиқ;
  • мускат ёнғоғи, долчин.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Қовоқ тозаланиб, майда тўртбурчак шаклига бўлинади. Лимоннинг пўсти қирғичдан ўтказилади. Меванинг шарбати сиқиб олинади.
  2. Лимон шарбати қобиқ, шакар, асал, долчин ва мускат ёнғоғи билан аралаштирилади.
  3. Қовоқ устига сироп қуйилади ва яхшилаб аралаштирилади.
  4. Қовоқ юмшагунга қадар 3-5 дақиқа давомида микротўлқинли печнинг энг юқори даражасига қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!