• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Суданда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. АҚШ бу мамлакатни ёрдамдан маҳрум қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    Судан армияси генерали Абдул Фаттоҳ ал-Бурҳон мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, ижроия ҳокимияти — ҳукумат ва суверен кенгашни тарқатиб юборди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Генералнинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда мамлакатдаги сиёсий кучлар ўртасида юз бераётган зиддиятлар армияни вазиятга аралашишга мажбур қилган. Ал-Бурҳон Судан халқаро шартномаларга содиқ қолишини ва бир мунча вақт ўтгач, мамлакат фуқаролик бошқарувига қайтиши мумкинлигини ваъда қилди, бироқ ҳеч қандай муддатни айтмади. Тахминларга кўра, бунга 2023 йил июль ойида бўлиб ўтадиган сайловлардан кейин эришиш мумкин.

    Судан ҳарбийлари 25 октябрга ўтар кечаси мамлакат муваққат ҳукуматининг бир қатор вазирларини, жумладан, муваққат бош вазир Абдулла Хамдокни ҳибсга олди.

    CNN телеканалига кўра, Хамдок ва унинг рафиқаси Муна Абдулла қўлга олинган ва номаълум жойга олиб кетилган. Кейинроқ мамлакат Ахборот вазирлиги у ҳарбийлар томонидан уй қамоғига жойлаштирилганини маълум қилди. Ҳибсга олинишидан аввал Судан бош вазири аҳолини уни қўллаб-қувватлаш учун тинч намойишларга чақирган. Унинг чақириғига жавобан пойтахт Хартум кўчаларида норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар Судан армияси бош қароргоҳига яқинлашмоқчи бўлганида, ҳарбийлар уларга қарата ўқ узди — камида 12 киши жароҳат олди.

    Судан тиббиёт касаба уюшмаси аъзолари митинглар билан кўчаларга чиқди. Беморларга фақат ўта зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда. Суданликлар, шунингдек, мамлакатдаги асосий мухолифатчи ҳаракат «Озодлик ва ўзгариш кучлари» чақириғи билан ҳарбийларга қарши туриш учун кўчаларга чиқа бошлади.

    Суданда ҳарбийлар ва фуқаролик кучлари ўртасидаги муносабатларда инқироз бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда. Зиддиятларни мулоқот орқали ҳал қилишга уринишлар кутилган натижага олиб келмади, қарама-қарши лагерлар ўз тарафдорларини кўчаларга олиб чиқди.

    Судан армияси Хартумдаги давлат телерадиостанцияси биносини назоратга олган. Кўплаб ходимлар ҳибсга олинган. Пойтахтда мобил алоқа ва интернет блокланган.

    Судандаги ҳарбийларнинг сўнгги ҳаракатлари АҚШ расмийларини хавотирга солаётгани хабар берилди. «АҚШ (Судандаги) ўтиш даври ҳукумати ҳарбийлар томонидан босиб олингани ҳақидаги хабарлардан қаттиқ хавотирда», — деб ёзади махсус элчи Жеффри Фелтман АҚШ Давлат департаментининг Африка ишлари бўйича бюроси Twitter’ида.

    Фелтманнинг қўшимча қилишича, ҳокимятни бу тарзда эгаллаш Конституциявий декларацияга ҳам, Судан халқининг демократик интилишларига ҳам зид. Буни мутлақо қабул қилиб бўлмайди.

    Махсус элчи ўтиш даври ҳукуматига зўрлик билан киритилган ҳар қандай ўзгариш АҚШнинг Суданга ёрдам беришдан бош тортишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Вашингтонда бир неча бор айтилган.

    Мавзуга доир:

    • Судандаги ҳарбий тўнтаришни акс эттирувчи фото ва видеолавҳалар эълон қилинди
    • ОАВ: Суданда ҳарбийлар пойтахтга кириш йўлларини ёпиб қўйди

    25.10.2021, 23:29   Изоҳ (0)   19441
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Татаристон парламенти республика президенти лавозимини қайта номлаш тўғрисидаги федерал қонун лойиҳасига қарши чиқди

    25.10.2021, 21:43

    Беларусдан ноқонуний муҳожирлар Польшага бостириб киришга уринди, икки аскар яраланди (фото)

    25.10.2021, 21:11

    Россия президенти коронавирус туфайли ресторанларнинг тунда ишлашини тақиқлади. 60 ёшдан катта эмланмаган аҳолига ўзини яккалаш буюрилди

    25.10.2021, 20:39

    ЖССТ раҳбари коронавирус пандемияси устидан ғалаба қозониш имкониятини баҳолади

    25.10.2021, 19:22

    «У ўз услубини пайпоғидан кўра кўпроқ алиштиради». Малагалик болакайнинг буюк Пабло Пикассога айлангани ҳақида

    25.10.2021, 19:07

    Туркияда ўрмонга ўт қўйганликда гумонланиб, 7 нафар россиялик ҳибсга олинди

    25.10.2021, 18:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

    17 июл, 15:05

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда хусусий клиникаларга орган кўчириб ўтказишга рухсат берилиши мумкин  

    Ўзбекистон | 17 июл, 16:10

    Россия Украинага ҳалок бўлган минг нафар аскарнинг жасадларини топширди

    Дунё | 17 июл, 16:05

    “Ювентус” “Барселона” нишонидаги футболчи учун курашга кирди

    Спорт | 17 июл, 15:58

    Фарғонада ҳужра шароитида ноқонуний диний сабоқ берганлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 17 июл, 15:55

    Қозоғистон Хитойнинг “Бир камар — бир йўл” лойиҳасидан энг кўп инвестиция олди — FT

    Дунё | 17 июл, 15:45

    Кубада вазир мамлакатда тиланчилик йўқлигини айтгани сабаб ўз лавозимидан четлатилди 

    Дунё | 17 июл, 15:37

    Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 17 июл, 15:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.