Либерал-демократик партиядан Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани «Алишер Навоий» маҳалласидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди, дея хабар бермоқда журналист Азиза Қурбонова.

Шавкат Мирзиёев ўғли Miraлишер билан.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ўғли Miraлишер ва невараси Миромон билан.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ўғли Miraлишер ва невараси Миромон билан; орқа фонда (чапдан) Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси Зироат Мирзиёева ва тўнғич қизи Саида Мирзиёева.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев невараси Маърифатхон (чапдан биринчи), рафиқаси Зироат Мирзиёева, невараси Саодатхон (ўнг томонида), ўғли Miraлишер (чап томонида) ва невараси Миромон билан бирга.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Чапдан: Отабек Умаров, Шаҳноза Мирзиёева, Маърифатхон Умарова — Зироат Мирзиёева, Miraлишер Мирзиёев, Шавкат Мирзиёев — Миромон Турсунов, Саида Мирзиёева, Саодатхон Турсунова, Ойбек Турсунов.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров рафиқаси Шаҳноза Мирзиёева билан бирга овоз бериш учун сайлов участкасига отлангани акс этган суратни эълон қилган эди.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Ихтисослиги — муҳандис-механик. Техника фанлари номзоди, доцент.

Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида кичик илмий ходимликдан бошлаб, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлаган. 1990 йилда Республика Олий Совети депутати этиб сайланиб, Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият юритган.

1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими, 1996—2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001—2003 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида хизмат қилган. Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995—2003 йилларда Олий Мажлис депутати сифатида қонунчилик жараёнида ҳам иштирок этган.

Шавкат Мирзиёев 2003 йилда Ўзбекистон бош вазири этиб тасдиқланиб, 2016 йилга қадар фаолият юритган. 2016 йил декабрь ойидан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон президенти сифатида хизмат қилиб келмоқда. «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.

Оилали — икки қизи, бир ўғли, олти нафар невараси бор. Рафиқаси Зироат Мирзиёева «Замин» фонди васийлик кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатмоқда.