• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шимолий Корея сувости кемаси учун мўлжалланган баллистик ракетани синаган бўлиши мумкин

    Жанубий Корея ҳарбийлари маълумотларига кўра, КХДР сувости кемалари учун мўлжалланган баллистик ракетани синовдан ўтказган, деб ёзади Meduza.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ракета Япон денгизида, Шимолий Кореянинг Синпхо шаҳри яқинида учирилган. Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги ракета сувости кемасидан учирилгани ёки синов парвози денгиз платформасидан амалга оширилгани юзасидан ҳозирча маълумотларга эга эмас.

    КХДР томонидан ўтказилган ракета синовлари ҳақида Япония Мудофаа вазирлиги ҳам хабар берган. Япония ҳарбийларига кўра, иккита ракета учирилган, қолган тафсилотлар очиқланганича йўқ.

    Сувости кемалари учун мўлжалланган баллистик ракета синови АҚШ томонидан КХДРга қарата Шимолий Корея дастури бўйича музокаралар ўтказишга оид навбатдаги даъват жаранглаганидан кейин кўп ўтмай ўтказилди. Associated Press қайд этишича, ракета отилиши музокаралар жараёни ҳозирча паузага қўйилганини ва Шимолий Корея қурол-яроғларини кучайтиришда давом этаётганини намойиш қилади.

    КХДР томонидан баллистик ракета учирилгач, Жанубий Корея Миллий хавфсизлик кенгаши «чуқур афсус» билдирди ва Пхеньянни сулҳ бўйича музокараларга қайтишга чақирди.

    Шимолий Кореяга нисбатан эълон қилинган халқаро санкциялар, шу жумладан, ядро ўқини ташишга қодир ракеталар ишлаб чиқиш ва синаш жараёнларига ҳам алоқадордир. КХДРга нисбатан ўз санкцияларини АҚШ ҳам киритган. КХДР билан халқаро кўмак ва санкцияларнинг юмшатилиши эвазига ядро дастури ва ракета синовларидан воз кечиш ҳақида музокаралар ўтказишга бир неча марта уриниб кўришган. Ҳозирча келишувларга узоқ муддатли риоя қилинишига эришилгани йўқ.

    Аввалроқ Шимолий Корея янги турдаги зенит ракетасини синовдан ўтказганини маълум қилганди. Синовлар 30 сентябрь куни КХДР Мудофаа фанлари академияси томонидан ўтказилган

    28 сентябрь куни Шимолий Корея мамлакат тарихида биринчи марта гипертовушли ракета учирганди. КХДР маълум қилишича, «Хвасон-8» деб номланган ушбу турдаги ракета синовлари муваффақиятли ўтган. Шунингдек, ўша куни Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитаси КХДР Япон денгизи томон камида битта ракета учирганини маълум қилди. Kyodo манбаларига кўра, бу қисқа масофали баллистик ракета бўлган.

    Ундан аввал КХДР 15 ва 13 сентябрь кунлари ракета учиргани ҳақида хабар берилган. Ўшанда Шимолий Корея ҳукумати ракеталар мамлакатнинг янгиланган мудофаа стратегияси доирасида синовдан ўтказилганини айтган.

    Япония бош вазири Ёсихиде Суга КХДР фаолиятини ўз мамлакати ва бутун минтақа учун таҳдид деб атади. 26 сентябрь куни БМТ бош котиби Антонио Гутерриш инсоният ядро қуроллари сабабли йўқ бўлиб кетиш ёқасида турганини таъкидлади.

    Шимолий Кореянинг БМТдаги вакили эса КХДР АҚШ ва Жанубий Корея хавфсизлигини ҳеч қачон бузмаслигини ваъда қилди.

    Мавзуга доир:

    • Шимолий Корея баллистик ракеталарни қандай мақсадда учирганини маълум қилди
    • Шимолий Кореяда янги ядровий сувости кемасининг қурилиши якунланди — ОАВ
    • Шимолий Корея плутонийни қайта ишлашда гумон қилинмоқда

    19.10.2021, 14:16   Изоҳ (0)   19783
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда 14 ёшгача бўлган болаларга давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтишга рухсат берилади

    19.10.2021, 12:24

    «Толибон» ўз сафини «ёмон одамлар»дан тозалашни бошлади, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили истеъфога чиқди. Афғонистон янгиликлари

    19.10.2021, 11:39

    Милош Земан Чехия президенти мажбуриятларини бажара олмайди. Унинг ваколатлари бўлиб олиниши мумкин

    19.10.2021, 10:18

    Ҳиндистонда 70 ёшли аёл биринчи фарзандини дунёга келтирди

    19.10.2021, 09:47

    Грузияда коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланди, Россияда беш кундан буён рекорд, янги штаммлар пайдо бўлишига таъсир қилувчи омил. Коронахабарлар

    18.10.2021, 16:26

    Қозоғистон президентининг махсус вакили Кобулда толиблар билан учрашди

    18.10.2021, 15:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.