• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Месут Ўзилнинг «Реал»дан «Арсенал»га ўтиши сирли тарихи. «Тоттенҳэм» раҳбарини чув туширган «операция» ҳақида

    2013 йил 2 сентябрь санаси «Арсенал» мухлислари хотирасида узоқ вақт қолади. Ўшанда жамоа 42,5 миллион евро эвазига Месут Ўзилни харид қилиб, клуб тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширганди. Футболчи билан шартнома имзолаш эса айғоқчилик ҳикоясига ўхшаш бўлганди. Бу ҳақда лондонликларнинг собиқ директори Дик Лоу айтиб берганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бу ажойиб кун эди. Биз жаҳон даражасидаги, Европанинг энг ёрқин футболчиларидан бири билан шартнома имзоладик. Шундай воқеанинг қатнашчиси бўлиш бахт.

    Барча ҳамжиҳат ишлаган эди. Йиллар давомида биргаликдаги фаолият самара келтирган кун эди. Шуни унутмаслик лозим, Ўзилнинг трансфери Гарет Бэйлники билан чамбарчас боғлиқ».

    Коллаж: «Sports.ru»

    Коллаж: «Sports.ru»

    Ўша ёзнинг асосий трансфери Гарет Бэйлнинг «Тоттенҳэм»дан «Реал Мадрид»га ўтиши бўлди. У лондонликлар сафида мавсумни жуда юқори даражада ўтказди ва «қаймоқранглилар» назарига тушди. Бироқ «Тоттенҳэм» директорлар кенгаши раҳбари Дэниэл Леви уэлслик футболчини шунчаки қўйиб юборишни истамасди. Бунинг устига «Арсенал» имкониятдан фойдаланиб қолди...

    «Ҳаттоки жуда катта қудратга эга ‘Реал Мадрид’ Бэйлга зўрға етишганди. Улар ‘шпорлар’га жуда катта пул берди, камига футболчига самовий маош ваъда қилди. Бу эса жамоадан кимдир сотиб юборилиши лозимлигини билдирарди. Айнан Бэйлнинг трансфери бизни Ўзил томон олиб боради.

    Биз Мадриднинг огоҳлантирувчи сигналига дарҳол муносабат билдирдик. Мен ‘Реал’нинг бош менежери Хосе Анхель Санчес билан учрашиш учун Мадридга бордим. Улар Карим Бензема ёки Анхель ди Марияни сотиш ҳақида ўйлаётганди.

    Мен Иван Газидис (ўша вақтда лондонликлар ижрочи директори — изоҳ «Дарё») ва бош мураббий Арсен Венгерга қўнғироқ қилдим. Биз жуда эҳтиёткорона ҳаракат қилардик, ростини айтсам, шубҳалар ҳам бор эди. Лекин ўша учрашувда ‘Реал’ кимнидир сотиш истагида экани аниқ бўлди».

    «Арсенал» «Фенербаҳче» билан Чемпионлар Лигаси саралаш доирасида ўйнаётганди, шунинг учун Газидис Туркияда эди. Музокараларда Лоуга ёрдам бериш учун Газидис Туркиядан Испанияга қараб учди.

    Эртасига музокараларда Ўзил фамилияси биринчи марта тилга олинди.

    «Биз Хосе билан музокара олиб бордик, у Анчелотти Бенземани ҳам, ди Марияни ҳам қўйиб юбориш ниятида эмаслигини айтди. Лекин Ўзил трансферига қарши эмаслигини ҳам қўшиб қўйди.

    Арсенга бу вариант ёқди. У бундай футболчи жамоасида бўлишидан манфаатдор эди. Лекин олдимизда бошқа бир муаммо пайдо бўлди — биз Месутнинг ўзи билан келиша олмадик.

    Биз Месут билан музокара ўтказиш учун рухсат сўрадик, лекин мадридликлар аввал ўзлари у билан суҳбатлашишини айтди. Бироқ бу қўнғироқ Ўзил учун энг ёқимлиси бўлган, деб ўйламайман. Шундан кейин биз Месут, унинг отаси ва бизнес-консультант билан гаплашиб олдик. Иш битгач, Газидис билан бирга Лондонга қайтиб кетдик».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Музокаралар давом этди — трансфер ойнаси ёпилишига 48 соат қолганда барчаси деярли якунланган эди. Аммо Дэниэл Леви деб аталмиш муаммо пайдо бўлди. У Бэйлни сотишни охиригача кечиктирди. Энди вақт бизга қарши ўйнашни бошлади.

    «Реал Мадрид» асабийлашишни бошлади. «Арсенал» шимолий Лондондаги қўшнилар Ўзил ҳақида эшитса, хурсанд бўлмаслигини тушуниб турарди.

    Яна бир мураккаб томони, дедлайнга 36 соат қолганда «Арсенал» шимолий Лондон дербисида «шпорлар»га қарши ўйнаши керак эди.

    «Биз Мадрид билан охирги деталларни ҳал қилаётгандик. Иван у ерда, мен эса Ўзил билан Мюнхенда эдим. Дерби куни эрталаб Иван менга қўнғироқ қилди.

    У ҳалигача музокаралар якунланмагани, шунинг учун Лондонга қайта олмаётганини айтди. Иккимиздан биримиз стадион директорлар ложасида ўтиришимиз керак эди, йўқса Леви шубҳаланиши тайин.

    Шу пайт Хосе Анхель Леви унга қўнғироқ қилганини ва шарт қўйганини айтди: ‘Реал’ ‘Арсенал’га ҳеч кимни сотмаслиги керак.

    Иван эса Дэниэл кўпиртириб юбораётганини, ‘Тоттенҳэм’ Бэйл келажакдаги сотувини ҳисобга олиб, анча пул сарфлаганини айтди (‘шпорлар’ Кристиан Эриксен, Роберто Сольдадо, Сандрони харид қилиб улгурганди). Лекин бу мадридликларни тинчлантирмади, улар мени Мюнхенни тарк этиб, Лондондаги ўйинда қатнашишимни сўради.

    11 соатлик парвоздан кейин тўғри стадионнинг директорлар ложасига бориб ўтирдим. У ерда Марко Балдини ва Леви бор эди. Улар менинг қаерда бўлганим билан қизиқди, мен эса дербини ўтказиб юбормаслик учун шошиб келганимни айтдим».

    Оливье Жирунинг голи эвазига «Арсенал» ғалаба қозонди. Шу ўйиндан сўнг «Тоттенҳэм» Бэйлнинг кетганини эълон қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Лоу эса дарҳол Германияга қайтиб кетди, у ерда жамоа шартноманинг охирги бандлари бўйича ишлаётган эди.

    «Арсенал» бу трансфер сир тутилиши учун қўлидан келган барча ишни қилди. Аммо бошқа бир муаммо пайдо бўлди — Ўзил тиббий кўрикдан ўтаётган клиникада улар кутилмаган «совға»га дуч келди.

    «Тиббий кўрик Мюнхендаги клиникалардан бирида бўлиб ўтди. Ўшанда ҳам биз буни сир тутишга уриндик. Лекин йўлакда Лукас Подольскини кўриб қолдик. У тиззасини текширтиргани келган экан.

    Ўша пайтнинг ўзида Арсенга қўнғироқ қилдим ва хабар тарқаб кетиши ҳақида огоҳлантирдим. Чунки Лукаснинг оғзида гап турмаслигини билардим.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бу вақтда ‘Манчестер Юнайтед’ Месутни илиб кетмоқчи бўлаётгани ҳақидаги хабар хўжайинимизгача етиб борди. Иван менга қўнғироқ қилиб, Ўзилнинг отаси ва бизнес-консультантидан кўз узмаслигимни айтди. Мен улар билан бирга барда соат 10:00 дан 22:00 гача ўтиришга мажбур бўлдим. Параллел равишда трансфер борасидаги саволларни муҳокама қилдик.

    Ўзил терма жамоа билан йиғинда, у билан алоқага чиқа олмасдик. Лекин биз эпладик.

    Жуда ажойиб трансферни амалга оширдик. Бу ‘Арсенал’ тарихидаги энг қиммат трансфер эди», — дея эслайди Дик Лоу.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    15 октябрь куни 33 ёшини нишонлаётган Ўзил «Арсенал»да етти йил мобайнида тўп сурди. У «канонирлар» сафида 254 та ўйин ўтказиб, 44 та гол ва 77 та голли узатма муаллифига айланди. Ҳозирда «Фенербаҳче»да тўп сураётган Месут «Арсенал» билан уч мартадан Англия Кубоги ва Суперкубогида ғолиб бўлган.

    15.10.2021, 23:45   Изоҳ (0)   21627
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон чемпионатида 7 та медал қўлга киритган ёш самбочилар, «ПСЖ»да қолмайдиган Мбаппе ва Golden Boy’га даъвогарларнинг якуний рўйхати. Энг сўнгги спорт янгиликлар...

    15.10.2021, 21:43

    Суперлига. «ОКМК» 5 та гол урилган ўйинда «Машъал»дан устун келди. «Насаф»да кичик ҳисобдаги ғалаба

    15.10.2021, 20:48

    Элдор Шомуродовнинг трансфер қиймати икки баробарга қимматлади. Осиёда фақат 5 футболчи ундан қимматроқ

    15.10.2021, 15:11

    ЖЧ—2022 йўлида. Бразилия 5 та гол урилган ўйинда Уругвайни енгди, Аргентинада минимал ҳисобдаги ғалаба

    15.10.2021, 09:13

    Марадона, Роналдиньо, Месси. «Барселона» тарихидаги энг яхши ўнинчи рақамлар

    14.10.2021, 23:51

    Коронавирус юқтириб олган Беларусдаги легионерлар, Педрининг товон пулини 1 млрд евро этиб белгилаган «Барселона», «Олтин тўп» учун номзодини айтган Роналдо. Энг с...

    14.10.2021, 21:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.