• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Марадона, Роналдиньо, Месси. «Барселона» тарихидаги энг яхши ўнинчи рақамлар

    Ёзда Лионель Месси «Барселона»дан кетганидан кейин клуб унинг 10-рақамини муомаладан чиқарадими ёки йўқ деган савол жуда кўп янгради. Бироқ Ла Лига қоидалари туфайли бу ишни амалга ошириб бўлмади. Афсонавий рақам эса худди бир вақтлар «Ла Масия»дан етишиб чиққан Месси каби ёш юлдуз Ансу Фатига берилди ва бундан кўпчилик хурсанд ҳам бўлди. Боиси бир вақтлар айнан Мессига ҳам жамоанинг келажаги сифатида қаралиб, унга афсонавий рақам (10) ишониб топширилганди. Хўш, улардан олдин «Барселона»да 10-рақамга кимлар эгалик қилган, ушбу рақамда ҳар доим ҳам юлдузлар ҳаракат қилганми? «Дарё» қуйида ана шу саволга жавоб берган ҳолда, «Барселона» тарихидаги энг яхши ўнинчи рақамлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Диего Марадона (1982—1984 йиллар) — 47 ўйин, 33 та гол

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Марадона гарчи «Барселона»нинг ҳақиқий афсонасига айлана олмаган бўлса-да, етарли миқдорда гол уришни уддалаган. Кўпчилик унинг Европадаги фаолиятини «Наполи» номи билан боғлашга кўникиб қолган. Бироқ «Тилла бола»нинг Каталониядаги саргузаштлари ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. Аммо Марадонанинг ўзи бу борада бошқача фикрда, у Каталонияни тарк этгач, «Барса»га ўтиб, хатога йўл қўйганини айтади. Испанияда Марадона гепатит билан оғрийди, мунтазам равишда сурункали жароҳатлардан азият чекади. Жамоатчилик ва матбуот эса очиқчасига уни танқид қилади. Бунга қайсидир маънода Диегонинг юқори маоши ва тунги ҳаёти ҳам сабаб бўлади. Шу тариқа икки йиллик фаолиятдан сўнг у «Наполи»га қайтиб кетади. Шунга қарамай Диего жамоада ўзи ҳақидаги хотираларни қолдира олган, ўша пайтларда мухлислар унинг ўйинини жонли кўриш учун ҳам стадионларга ташриф буюрарди.

    Ромарио (1993—1995 йиллар) — 65 ўйин, 39 та гол

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Барселона»нинг Марадонадан кейинги машҳур ўнинчи рақам эгаси Ромарио жамоада атиги бир ярим мавсум ҳаракат қилган. Аммо бразилиялик ушбу қисқа вақт давомида ўзининг нималарга қодир эканлигини исботлай олди ва Испания чемпионатида ғолиб бўлди. Шунингдек, У Ла Лига тўпурари совринини ҳам қўлга киритди. Бироқ жамоанинг ўша пайтдаги бош мураббийи Йохан Кройф билан келишмовчиликдан сўнг Бразилияга қайтишга мажбур бўлади. Ромарионинг «Барселона»даги фаолиятига нисбатан «озгина ва созгина» иборасини қўллаш мумкин.

    Ривалдо (1997—2002 йиллар) — 235 ўйин, 130 та гол

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўз даврининг энг яхши футболчиларидан бири бўлган Ривалдо «Барселона»да яхши йилларни бошидан ўтказган дейиш мумкин, унинг айнан «Барселона» сафида «Олтин тўп»ни қўлга киритгани ҳам бунга мисол бўла олади. Бироқ Ривалдога каталон жамоасида ўзини тўлақонли равишда кўрсатишга жароҳатлар ва Луи ван Гал билан бўлган келишмовчиликлар халақит беради. Ван Гал ундан қанот футболчиси сифатида фойдаланади, бироқ Ривалдо ҳужум орти ва марказий ярим ҳимояда ўйнашни афзал биларди. Шунга қарамай Ривалдонинг «Барселона»даги статистикаси таҳсинга лойиқ. Шунингдек, у жамоа билан икки марта Испания чемпионатида ғалаба қозонган.

    Роналдиньо (2003—2008 йиллар) — 207 ўйин, 94 та гол

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Криштиану Роналду ва Лионель Месси гол уриш, «Олтин тўп»ни қўлга киритиш машинасига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Аммо «футбол сеҳргари» — Роналдиньо гол уриш учун эмас, балки ундан завқ олиш учун, маза қилиб футбол ўйнаш учун майдонда ҳаракат қиларди. Роналдиньо майдонда юзида табассум билан шундай ҳаракатларни амалга ошириб ташлардики, унинг «финт»лари нафақат мухлислар, балки унга қаршилик қилаётган ҳимоячиларнинг ҳам ақлини шошириб қўйгани бор гап. Айнан Роналдиньо ва унга ўхшаш футболчилар (улар ўзи унчалик кўп эмас) футболни санъат даражасига олиб чиққан. Бунга мисол тариқасида, футболни севган инсон, албатта, Роналдиньони ҳам яхши кўришини (ҳеч бўлмаганда ёмон кўрмайди) айтиш мумкин.

    Роналдиньо «Барселона» билан икки марта Испания чемпионатида ва бир бор Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган.

    Лионель Месси (2003—2021 йиллар) — 778 ўйин, 672 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Футболда ҳам бошқа соҳаларда бўлгани каби шундай одамлар борки, улар ҳақида гапириш, уларнинг фаолиятига таъриф бериш худди уларнинг обрўйи ва шахсиятига путур етказиб қўядигандек таассурот уйғотади. Лионель Мессини ҳам айнан шундайлар қаторига қўшиш мумкин. Олти карра «Олтин тўп» соҳиби «Барселона»да 17 йил давомида ҳаракат қилиб, қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан ва 10-рақамнинг ҳақиқий эгаси эканлигини исботлаган. Умуман олганда, сўнгги 15 йил ичида «Барселона» ва Месси номларини алоҳида ишлатиб бўлмай қолганди, афсона фаолиятини ҳам айнан шу ерда якунлаши кутилганди. Бироқ 2021 йилнинг ёзида Мессининг жамоадан кетгани ҳақидаги хабар бутун футбол оламини ларзага солди. Унинг кейинги манзили «ПСЖ» бўлди, аргентиналик даҳо ҳозирча Париж жамоасига тўлиқ мослашиб кетолганича йўқ, балки бунга вақт керак бўлар, бунинг устига ҳали мухлислар ҳам унинг «Барса»дан кетганига кўниккани йўқ.

    Месси каталон клуби билан Испания чемпионатида 10, Испания Кубоги ва Суперкубогида 7, Чемпионлар Лигасида 4, Европа Суперкубогида ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида 3 мартадан ғалаба қозонган.

    Ансу Фати (2019 йилдан бери) — 46 та ўйин, 14 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Рўйхатнинг ва умуман «Барселона» (асосий жамоа) тарихидаги энг ёш футболчига 18 ёшида жуда катта масъулият юкланди, у жамоада 10-рақамнинг янги эгасига айланди. 2019 йилда асосий жамоада дебютини ўтказган Фати дарҳол жамоага мослашиб олганди ва кетма-кет голлар ура бошлаганди. Бироқ 2020 йилнинг ноябрь ойида тиззасидан жароҳат олиб, бир йил давомида майдонга туша олмади.

    10-рақам берилганидан кейинги илк ўйинидаёқ гол урди ва қайсидир маънода ўзига билдирилган ишончни оқлади, голдан кейин эса «Барселона» мухлислари уни тик турганча олқишлади, ҳатто улар орасида кўз ёшларини тия олмаганлар ҳам топилди...

    Унинг ўзи «Барселона»да 10-рақам остида тўп суриш ҳақида шундай дейди: «Мен бу рақамли либосни кийиш имкониятидан миннатдорман. Бу катта шараф. 10-рақам ‘Барса’ учун катта аҳамиятга эга. Бу рақамда Месси, Роналдиньо ва бошқа етук футболчилар ўйнаган».

    Мавзуга доир: Боснияликдан данияликкача. «Барселона» тарихидаги тўққизинчи рақамлар

    Бошқа мақолалар:

    • Автопойгачи, таржимон ва банкир. Футболчи бўлмасдан мураббийлик қилаётган юлдуз мутахассислар
    • Зидан, Конте, Вальверде ва бошқалар. Ишсиз юрган етук мураббийлар
    • «Шалпангқулоқ» ортидан қувиб: Чемпионлар Лигасининг асосий фаворитлари ҳақида

    14.10.2021, 23:51   Изоҳ (0)   22112
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус юқтириб олган Беларусдаги легионерлар, Педрининг товон пулини 1 млрд евро этиб белгилаган «Барселона», «Олтин тўп» учун номзодини айтган Роналдо. Энг с...

    14.10.2021, 21:27

    «Одил Жуниор» Ўзбекистон U-14 чемпионати ғолибига айланди

    14.10.2021, 21:02

    Автопойгачи, таржимон ва банкир. Футболчи бўлмасдан мураббийлик қилаётган юлдуз мутахассислар

    13.10.2021, 23:45

    «ПСЖ»га қарши ўйнаши мумкин бўлган Машарипов, «Ньюкасл»дан кейин Италия грандига кўз тиккан саудияликлар ва рекордларни янгилашдан чарчамайдиган Роналду. Энг сўнгг...

    13.10.2021, 23:01

    Суперлига 2022 йилги мавсумига йўлланма олган иккинчи жамоа номи маълум бўлди

    13.10.2021, 18:26

    ЖЧ—2022 йўлида. Португалия Роналду ҳет-трикка эришган ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Англия ўз майдонида очко йўқотди

    13.10.2021, 02:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.