• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Латвия президенти коронавирусга чалинди, Жанубий Корея раҳбари қайта эмланди, Бразилия президенти эса эмланишдан бош тортди. Коронахабарлар

    Johns Hopkins университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 239 610 747 кишига етди, шуларнинг 4 882 095 нафари вафот этган. Жаҳон бўйича қўлланилган вакциналар эса 6,576 миллиард дозани ташкил қилмоқда.

    Касалланганлар сони бўйича АҚШ (44,7 миллион), Ҳиндистон (34 миллион), Бразилия (21,6 миллион), Буюк Британия (8,3 миллион) ва Россия (7,7 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Латвия президенти коронавирусга чалинди

    Латвия президенти Эгил Левиц коронавирусга топширган экспресс-тест мусбат натижа берди, шу сабабли у Эстония президенти Алар Карис билан учрашувни кейинга қолдирди.

    13 октябрь куни Латвия етакчиси Швецияга хизмат ташрифидан қайтиб келиб, COVID-19 га экспресс-тест топширган эди. 14 октябрь куни эса у ПЗР-тестдан ҳам ўтди. Левиц Карис билан шахсан боғланиб, саммитни кечиктиришни сўраган.

    Шунга қарамай, Эстония президенти 14 октябрь куни ишчи ташриф билан Ригага келди. Шу куни у Сейм раиси Инара Мурниеце билан учрашди.

    Левиц 2021 йил февралида COVID-19 га қарши эмланган эди.

    Мавзуга доир: Латвия президенти ЙТҲга учради

    Жанубий Корея президенти COVID-19 га қарши қайта эмланди

    Корея Республикаси президенти Мун Чже Ин ва унинг рафиқаси Ким Чжон Сук 15 октябрь куни коронавирусга қарши вакцинанинг бустер (кучайтирувчи, қўшимча) дозасини олди.

    «Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган ревакцинация тўғрисидаги қоидаларга мувофиқ, Мун Чже Ин ва Ким Чжон Сук Pfizer компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцина дозаси билан эмланди», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

    Айни пайтга қадар мамлакатда 31,6 миллион киши ёки аҳолининг 61,6 фоизи тўлиқ эмланган. Ҳукумат ушбу кўрсаткични шу ой охиридаёқ 70 фоизгача кўтариш учун вакцинация суръатларини оширишга уринмоқда.

    Мавзуга доир: Жанубий Корея президенти AstraZeneca билан эмланди, Германияда карантин 18 апрелгача узайтирилди, ЖССТ ёшларнинг коронавирусга қарши эмланишини қоралади ва бошқа коронахабарлар

    Бразилия президенти коронавирусга қарши эмланишдан бош тортди

    Бразилия президенти Жаир Болсонару COVID-19 га қарши вакцина билан эмланмаслигини маълум қилди. Бунгача эса у эмланадиган «сўнгги бразилиялик» бўлишини айтган эди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Мен вакцина олмасликка қарор қилди. Янги тадқиқотларга қараяпман, менда иммунизация даражаси шундоқ ҳам жуда юқори бўлса, эмланиб нима қиламан? Бу худди 2 реал пул ютиб олиш учун 10 реалга лотерея сотиб олишдек гап. Бу беҳуда», — деди Болсонару.

    У, шунингдек, тўлиқ эмланганларга бериладиган ва маълум бир жамоат жойларига кириш учун талаб қилинадиган санитар рухсатномаларга қатъиян қарши чиқади.

    «Мен учун эркинлик ҳамма нарсадан устун. Агар фуқаро эмланишни истамаса, бу унинг ҳуқуқи, тамом-вассалом», — деди президент.

    Бразилиянинг 213 миллион аҳолисидан қарийб 100 миллион тўлиқ эмланган, яна 50 миллион биринчи дозани олган.

    Болсонару пандемия бошидан буён ниқоб тақишдан бош тортиб ва изоляция чораларига қарши чиқиб келади. У ҳеч қандай коронавирус уни йиқита олмаслигини кўп бора такрорлаган ва касалликни «енгил грипп» деб атаган. Маълумот учун, 2020 йил ёзида у коронавирус билан касалланиб ўтган.

    Мавзуга доир: Бразилия президенти эмланганлик сертификати йўқлиги учун Нью-Йорк ресторанларига киритилмади

    Путин мутахассислар зарур деб топганида қайта эмланишини билдирди

    Россия президенти Владимир Путиннинг қайта эмланиши мутахассислар тавсиясига боғлиқ бўлади, улар буни зарур деб топиши билан, бу жараёндан ўтади.

    «Ҳаммаси мутахассислар тавсияларига боғлиқ бўлади. Биласиз, президент бунга жуда эътибор билан муносабатда бўлади, мутахассислар қайта эмланиш зарур деган хулосага келиши билан, президент буни амалга оширади », — деди матбуот котиби Дмитрий Песков.

    Путин вакцина олганига олти ой тўлди. Аввалроқ унинг ўзи коронавирусга нисбатан антитаналари юқори бўлиб қолаётганини айтганди.

    Мавзуга доир: Путин коронавирусга қарши «Спутник V» билан эмланганини маълум қилди

    15.10.2021, 13:39   Изоҳ (0)   18866
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон касалхонага ётқизилди

    15.10.2021, 12:45

    Норвегияда камон ва найзалар билан амалга оширилган ҳужум теракт деб баҳоланди. У қурбонлар сони бўйича мамлакат тарихидаги иккинчиси бўлди

    15.10.2021, 12:15

    Байрут марказида норозилик намойишлари қонли отишма билан якунланди. Олти киши ҳалок бўлди

    15.10.2021, 10:26

    ОАВ: АҚШ Ироқ ва Суриядаги қўшинларини тўлиқ олиб кетишни режалаштирмаяпти

    14.10.2021, 22:44

    Саакашвили Грузия ерларини Озарбайжонга берганликда айбланиб, судга тортилиши мумкин

    14.10.2021, 21:43

    Хабар бизнесини яратган ва махсус хизматлардан ҳам кўпроқ маълумотга эга Reuters. Ахборот соҳаси гигантининг ривожланиш йўли

    14.10.2021, 20:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.