• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ОАВ: АҚШ Ироқ ва Суриядаги қўшинларини тўлиқ олиб кетишни режалаштирмаяпти

    Афғонистонни тарк этган АҚШ ҳозирча Сурия ва Ироқдан ўз армиясини олиб чиқмоқчи эмас. Бу ҳақда АҚШнинг исми сир қолишини истаган амалдори Al-Arabiya телеканалига маълум қилди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Ҳозирча биз ҳеч қаерга кетмоқчи эмасмиз. Афғонистон — бу алоҳида масала, унинг Сурия ва Ироқдаги қўшинларимизга дахли йўқ», — деди дипломатик манба телеканалга.

    Унинг таъкидлашича, Америка маъмурияти Яқин Шарқнинг бирорта нуқтасида ўз ҳарбий иштирокини камайтирмоқчи эмас.

    Манбадан Суриядаги вазият ҳақида сўралганда, у Вашингтон ўз эътиборини АҚШ ва унинг иттифоқчиларига ҳужум қилиш имконияти ва истаги бор террорчи гуруҳларга, яъни ИШИД ва «Ал-Қоида»га қарши курашга қаратмоқда, деб жавоб берди. Унинг қўшимча қилишича, террорчилар ўз ниятларини ҳозирда Сурия шимоли-шарқидаги турли муваққат қамоқхоналарда сақланаётган 10 минг ИШИД жангарилари ҳисобидан, шунингдек, ҳаддан зиёд гавжум қочқинлар лагерларидаги ўн минглаб ички кўчирилганлар ҳисобидан амалга ошириши мумкин.

    Бу орада Пентагон матбуот котиби Жессика Макналтининг маълум қилишича, Вашингтон «Ироқ ҳукуматининг таклифига биноан мамлакатдаги АҚШ ҳарбий кучларининг Ироқ хавфсизлик кучларини ҳамда ИШИДга қарши курашда етакчилик қилаётган курд посбонларини қўллаб-қувватлашига содиқ қолади».

    Июль ойида АҚШ президенти Жо Байден Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий билан учрашувда Ироқ ҳудудидаги Америка ҳарбий миссияси 2021 йилнинг охиригача тугашини эълон қилганди; шу билан бирга, АҚШ ҳарбийлари Ироқ хавфсизлик кучларини ўқитиш, маслаҳат бериш ва разведка орқали қўллаб-қувватлашда давом этади.

    Ўз навбатида, АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Жоэл Рейберннинг айтишича, «Сурия ва Ироқдан унча кўп бўлмаган АҚШ қўшинларини олиб чиқиш» ҳақидаги ҳар қандай мунозара жиддий хато ва масъулиятсизлик бўлади.

    «Агар Қўшма Штатлар кетиши керак бўлса, уларнинг ўрнини террорчилар, Эрон, Асад (Сурия президенти Асад Башар кучлари) ва Россия тўлдиради — бу бизнинг минтақадаги энг муҳим манфаатларимиз учун жиддий оқибатлар келтириб чиқаради», — дея Al-Arabiya Рейберннинг сўзларидан иқтибос келтирди.

    Ҳозирги кунда Ироқ ҳудудида 3,5 мингга яқин хорижий ҳарбий хизматчи бор, улардан 2,5 мингтаси АҚШ ҳарбийлари. Улар Ироқда 2014 йилдан бери бўлиб турибди. Ҳарбийлар Ироққа жангариларга қарши курашда ёрдам бермоқда.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ ҳарбийлари Ироқни тарк этмоқда. Американинг Ироқда олиб борган иккала ҳарбий кампаниясини акс эттирувчи энг муҳим фотосуратлар
    • Эрдўғон АҚШни Афғонистон каби Сурия ва Ироқдан ҳам ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди
    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

    14.10.2021, 22:44   Изоҳ (0)   35492
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саакашвили Грузия ерларини Озарбайжонга берганликда айбланиб, судга тортилиши мумкин

    14.10.2021, 21:43

    Хабар бизнесини яратган ва махсус хизматлардан ҳам кўпроқ маълумотга эга Reuters. Ахборот соҳаси гигантининг ривожланиш йўли

    14.10.2021, 20:26

    ЖССТ 70 йил олдин вафот этган афроамерикалик Генриетта Лаксни мукофотлади. Унинг «абадий» ҳужайралари кўплаб илмий кашфиётларда ёрдам берган

    14.10.2021, 18:27

    Молдовада газ етишмаслиги туфайли юқори шайлик режими эълон қилинди

    14.10.2021, 16:40

    «Толибон» барча ҳарбийларни хизматга қайтишга чақирди, Кобул чироқсиз қолди, 150 дан ортиқ ОАВ ўз ишини тўхтатди. Афғонистон янгиликлари

    14.10.2021, 15:27

    Путин 84 ёшигача президентликда қолиш режалари ҳақидаги саволга жавоб берди

    14.10.2021, 14:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.