• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Норвегияда камон ва найзалар билан амалга оширилган ҳужум теракт деб баҳоланди. У қурбонлар сони бўйича мамлакат тарихидаги иккинчиси бўлди

    Норвегияда камон ва найзалар билан қуролланган эркак беш кишини ўлдирди. Бу 13 октябрь куни кечқурун мамлакат жанубида жойлашган ва қарийб 25 минг аҳолиси бўлган Конгсберг шаҳрида юз берди. Жиноятчи шаҳар маркази бўйлаб юриб, ўткинчиларга ҳужум қилган. Полиция фикрича, у ўз қурбонларини тасодифий равишда танлаган. 50—70 ёш оралиғидаги тўрт аёл ва бир эркак ҳалок бўлди. Яна икки киши, жумладан бир полициячи яраланди, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

    Полициячилар Конгсбергдаги отишма жойида

    Полициячилар Конгсбергдаги отишма жойида
    Фото: EPA

    Ҳужум қилган шахсни қўлга олишга ярим соат вақт кетди. Полицияга ҳужум ҳақидаги биринчи хабар маҳаллий вақт билан 18:13 да келиб тушган. Беш дақиқадан кейин патруль ходимлари жиноятчини кўриб, уни қўлга олишга уринган, бироқ у полициячиларга қарата ўқ узган ва қочиб кетган, уларда эса қурол бўлмаган. Бир неча дақиқа ўтиб, бу ерга қўшимча қуролланган патруллар юборилди, 18:47 да эса гумонланувчи ушланди. Ҳибсга олишдан аввал полициячилар ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узган. Ҳодисадан кейин полициячиларга қуролланиш буюрилди, одатда эса Норвегияда улар қурол олиб юрмайди.

    Ҳужум қилган шахс 37 ёшли Дания фуқароси бўлиб чиқди. Полиция ҳозирча унинг исмини ошкор қилмаяпти, аммо шу нарса маълумки, полицияга унинг «радикаллашгани» ҳақида хабарлар келиб тушган. Бундай хабарларнинг сўнггиси 2020 йил санасига тегишли.

    VG нашрига кўра, гумонланувчи Норвегияда туғилган ва бутун умр шу ерда яшаб келган. 2000 йиллар бошидан буён у расман ишсиз ҳисобланади. NRK маълумотларига қараганда, у ўғрилик ва наркотиклар сотиб олиш бўйича муқаддам судланган, ярим йил олдинроқ эса ўлдириш билан таҳдид қилган икки қариндошига яқинлашмаслик бўйича суддан тақиқ олган. Баъзи маълумотларга кўра, у бу тақиқни камида бир марта бузган.

    Ҳужумчининг мақсади ҳозирча номаълум. 14 октябрь куни эрталаб унинг адвокати гумонланувчи ўз мақсадларини очиб берувчи кўрсатмаларни тақдим этаётганини айтганди, аммо уларнинг моҳиятига аниқлик киритмади. Гумонланувчининг шериклари бўлмаган. Норвегия хавфсизлик полицияси айни пайтда ҳужум теракт сифатида баҳоланаётганини маълум қилди. Муассаса хабарида таъкидланишича, ҳужумдан кўзланган мақсад бўйича янада батафсилроқ маълумотлар тергов жараёнида аниқланади. Мамлакатда террорчилик хавфи «ўртача» даражада қолмоқда.

    Конгсбергдаги оммавий қотиллик — қурбонлар сони бўйича Норвегия тарихидаги иккинчиси. Бундан кўпроқ одамлар Андерс Брейвик томонидан амалга оширилган терактда ҳалок бўлган. 2011 йил июлида ўта ўнг қарашларга эга Брейвик Осло марказида бомба портлатиб, сўнг Утойя оролидаги ёшлар лагерида отишма содир этган. Оқибатда 77 киши ҳалок бўлган, уларнинг кўпчилигини ўсмирлар ташкил қилган. Террорчи Норвегияда мумкин бўлган максимал жазо — 21 йиллик қамоққа ҳукм қилинди, агар ҳукумат жамият учун ҳамон хавф туғдиради, деган хулосага келса, муддат узайтирилиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Норвегияда камон ва найза билан қуролланган эркак ўткинчиларга ҳужум қилди. Беш киши ҳалок бўлди, уч киши яраланди
    • 77 кишини ўлдирган норвегиялик террорчи Андерс Брейвик муддатидан олдин озодликка чиқиш бўйича илтимоснома йўллади

    15.10.2021, 12:15   Изоҳ (0)   16138
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байрут марказида норозилик намойишлари қонли отишма билан якунланди. Олти киши ҳалок бўлди

    15.10.2021, 10:26

    ОАВ: АҚШ Ироқ ва Суриядаги қўшинларини тўлиқ олиб кетишни режалаштирмаяпти

    14.10.2021, 22:44

    Саакашвили Грузия ерларини Озарбайжонга берганликда айбланиб, судга тортилиши мумкин

    14.10.2021, 21:43

    Хабар бизнесини яратган ва махсус хизматлардан ҳам кўпроқ маълумотга эга Reuters. Ахборот соҳаси гигантининг ривожланиш йўли

    14.10.2021, 20:26

    ЖССТ 70 йил олдин вафот этган афроамерикалик Генриетта Лаксни мукофотлади. Унинг «абадий» ҳужайралари кўплаб илмий кашфиётларда ёрдам берган

    14.10.2021, 18:27

    Молдовада газ етишмаслиги туфайли юқори шайлик режими эълон қилинди

    14.10.2021, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.