• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаламнинг тойилиши

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Қаламнинг тойилиши

    («Муштум»га совға)

    Бизда бир гап бор: биров бир қалтис гапни билмасдан айтиб қўюб жуда изза бўлуб кетса, орқасидан қизаруб-бўзаруб туруб: «Суяксиз тил экан, тойиб кетди», — деб қўядур. Рост, тил суяксиз, тойиб кетса мумкин. Лекин қалам деган нарса тилдек эмас. У ё қамишдан, ё темирдан, ёки ёғочдан ясаладур. Замонанинг маданий қалами бўлса, мутлақ пўлат учлик бўладур. Пўлат-а, пўлат! Унинг тойиб кетиши хийла қийин.

    Масковдаги «Бош пахтақўмитаси»да1 битта-яримта тоятурған қалам бор, локин ҳарчанд ундек катта бир идоранинг қаламлари ёт мамлакатларда ишланган (заграничный) ва биринчи навдан (первый сорт) учларга эга бўлсалар ҳам, шошилишда қоқилиб ҳам кетарлар экан!

    Ўша Бош пахтақўм томонидан пахта хусусида ўрус тилида бир китоб нашр этилган эди. Китобнинг исмидаёқ шу «қалам тойилиши» ҳодисаси жуда аниқ кўринадур. Яъни ижтимоий асосга қурулған Шўро Жумҳуриятлари Иттифоқининг Шарқ томонидағи аъзолари (Ўрта Осиё ва Қафқасия жумҳуриятлари) тупроғида унатурған пахтаға «ўрус пахтаси» (русский хлопок) деб исм қўйилған.

    Бош пахтақўмдағи «тойилғич қалам» Туркистон билан Қафқасия ўрниға Рязань ва Тобол вилоятларини келтириб қўюб, осиёликларнинг «яқин» ва «ғамхўр» дўстлари бўлған Милюков2 ва Чўқаевларға3 Париж майдонларида жиртак чалишқа ортиқча ва керакмас бир замин тайёрлаб берган…

    Масковдаги Бош пахтақўмдан ва унинг «тойилғич қалами»дан хафа бўлишқа ҳам тўғри келмайдур. Чунки у қалам бирорта «собиқ»лардан чиққан «спец» (ишбилармон)нинг қалами бўлса керак.

    Лекин ўзимизнинг қизил Тошкентдаги Ўрта Осиё шўро жумҳуриятларининг бош газети бўлған «Туркправда»ға4 нима дейлик? Муҳташам кабиналарда ўлтурғанлари билан, «Турк­правда» сотрудниклари орасида ишбилармонлар йўқ эди, шекилли.

    Тожикистон жумҳурияти тўғрисида ўртоқ Имомов билан мусоҳаба қилған «Туркправда» сотрудниги «Помир» (Мурғоб)ни нимага «Ўрус Помири» (Русский Памир) деб атади экан? Ахир «Хитой Помири», «Инглиз Помири» деган атамалар бор, бу ҳам жуғрофий бир «атама»да демакчиларми? Унда Туркистонни ҳам «Ўрус Туркистони» (Русский Туркестан) десунлар; «Хитой Туркистони» деган атама ҳам бор…

    Биз ҳайрон бўлдик, ўйладик, охирда шу қарорға келдикким: «Туркправда» идорасида ҳам бирорта «тойилғич қалам» пайдо бўлуб қолғандур-да!..

    Гап чўзулуб кетди. Бош оғриғи бўлмасун деб қўрқамен: Туркистон иқтисод шўроси томонидан шу йил нашр этилган «Статистика солномаси» (Статистический ежегодник)ни ўқуб эдим. Ундаги тойилған қаламнинг қўполлиғини кўринг! Яъни ўша китобда: «Туркистонни олған ўрус подшоҳлари уни мус­тамлака қилмоқ учун муайян режа билан иқтисодий зарурат орқасида олғанлари йўқ. Балки Русияга чегарадош бўлған қабилалар ўрус савдо карвонларини талаб, ҳадеб бесаранжом қила бергандан кейин шуларни босамиз деб айланишиб келиб қолған!» — дейиладур.

    Бу кучли даъвога кучли далил лозим бўлғанидан: «Мана далил керак бўлса!» — деб ушбу сўзлар ёзиладур: «Шунинг учундурким Туркистонни олғандан ке­йин чор ҳукумати уни нима қилишини билмай ҳайрон бўлған эди»…

    Қаламнинг бу даража эсирикларча тойилиши одамни қўрқутиб юборадур. Бу тойилған қалам ўзининг шу тойилиши билан ўктябр инқилобининг биринчи кунидан бери қилиниб келаёткан даъволарнинг устига катта бир қора чизиқ чизмоқчи, шекиллик! Яъни ўктябр инқилоби «Чор ҳукумати Туркистонни мустамлака қилиш учун олған эди» деган шиорни ташлаған бўлса ҳам, биздан (статистикачилардан) сўрамасдан, ҳақиқат қилмасдан шошилиб ташлаб қўйған… демакчи, шекиллик!

    Баракалла!..

    Чўлпон

    Ушбу мақола «Фарғона» газетасининг 1924 йил 24 ноябрь сонида «Мирзо Қаландар» имзоси билан босилган. Сўнгра «Адабиёт надир» мақолалар тўпламида қайта чоп этилган. «Фарғона» газетаси асосида нашрга тайёрланди. Чўлпон «Асарлар»и 4-томида чоп этилган.

     


    Изоҳлар

    1 «Бош пахта қўмитаси» — пахта етиштириш ишини тиклаш, пахта мус­тақиллигига эришиш мақсадида 1921 йили ВСНХ қошида тузилган бош­қарма.

    2 П.Н. Милюков  — конституцион демократлар партиясининг аъзоси, Вақтли ҳукуматда ташқи ишлар вазири. 1917 йилдан кейин хорижга кетган.

    3 Мустафо Чўқаев (1890–1941) — Туркистондаги миллий озодлик ҳаракати раҳбарларидан. Туркистон Мухторияти (Қўқон) ҳукуматининг биринчи раиси. 1919 йилдан муҳожирликда яшаган.

    4 «Туркправда» («Туркестанская правда») — Туркистон АССРнинг 1922 йил 20 июлдан 1924 йил 25 ноябргача чиққан газетаси. Кейинчалик «Правда Востока» номи билан чиққан.

    14.10.2021, 23:38   Изоҳ (0)   19221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда хорижий интернет-компаниялар 2021 йилда 15 млрд сўмдан зиёд солиқ тўлгани маълум бўлди

    14.10.2021, 23:29

    Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилади

    14.10.2021, 23:13

    Ўзбекистондаги боғчаларда 9 ойда 6,6 млрд сўмлик иш ҳақи ва товарлар ўзлаштириб юборилган — Мактабгача таълим вазирлиги

    14.10.2021, 22:58

    Uzbekistan Airways маҳаллий авиақатновлар сонини оширади

    14.10.2021, 22:12

    UzAuto Motors яримўтказгичлар танқислиги сабаб харидорларга ўриндиқ иситиш модулисиз арзонроқ Cobalt таклиф қилди

    14.10.2021, 21:11

    Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди

    14.10.2021, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.