Uzbekistan Airways 2021 йил 15 октябрдан бошлаб Тошкентдан Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукус шаҳарларига қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
1. Тошкент—Нукус—Тошкент йўналиши бўйича учта қатнов қўшилди: чоршанба, шанба ва якшанба кунлари. Ушбу йўналиш бўйича авиачипталар нархи багажсиз бир томонга 408 681 сўмдан, багаж билан эса 506 513 сўмдан бошланади. Бориш ва ортга қайтиш багажсиз 778 301 сўмдан, багаж билан 963 611 сўмдан бошланади.
2. Тошкент—Урганч—Тошкент йўналиши бўйича 2 та авиақатнов қўшилди: душанба ва жума кунлари. Ушбу йўналиш бўйича авиачипталар нархи багажсиз бир томонга 407 681 сўмдан, багаж билан эса 506 653 сўмдан бошланади. Бориш ва ортга қайтиш багажсиз 803 009 сўмдан, багаж билан 988 319 сўмдан бошланади.
3. Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналиши бўйича 2 та авиақатнов қўшилди: пайшанба ва жума кунлари. Ушбу йўналиш бўйича авиачипталар нархи багажсиз бир томонга 160 602 сўмдан, багаж билан 185 310 сўмдан бошланади. Бориш ва ортга қайтиш багажсиз 308 850 сўмдан, багаж билан 358 266 сўмдан бошланади.
4. Тошкент—Термиз—Тошкент йўналиши бўйича 4 та авиақатнов қўшилди: сешанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари. Ушбу йўналиш бўйича авиачипталар нархи багажсиз бир томонга 407 681 сўмдан, багаж билан эса 506 653 сўмдан бошланади. Бориш ва ортга қайтиш багажсиз 803 009 сўмдан, багаж билан 988 319 сўмдан бошланади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан, шунингдек, кўрсатилган шаҳарлар аэропортларидан харид қилиш мумкин. Авиакомпания расмий сайти орқали авиачиптани харид қилиб олаётганда 3 фоиз чегирма тақдим этилади.
Мавзуга доир: Россия Ўзбекистонга мунтазам парвозлар сонини оширади
Изоҳ (0)