• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбир Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини олганидан буён ушбу интеграциявий бирлашманинг Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган учинчи саммити бўлди.

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтган саммитда Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Россия президенти Владимир Путин, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи мамлакат — Куба президенти Мигель Бермудес ва Евросиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович қатнашди.

    Йиғилиш кун тартибидан кўп томонлама иқтисодий шерикликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо, саноат кооперацияси, транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, рақамлаштириш, «яшил» иқтисодиёт ва бошқа устувор йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни илгари суриш масалалари ўрин олди.

    Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистоннинг табиий савдо ва иқтисодий ҳамкорлари — ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

    Хусусан, пандемия шароитларида Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми барқарор ортиб бораётгани таъкидланди. Евросиё иқтисодий комиссияси билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилди, қўшма ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Бундан ташқари, Евросиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик бўйича истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.

    Савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш муҳим эканини алоҳида қайд этиб, Ўзбекистон етакчиси ўзаро савдода мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, техник регламент ва стандартларни уйғунлаштириш, божхона тартиботларни рақамлаштириш бўйича қўшма «йўл харита»сини ишлаб чиқиш таклифини илгари сурди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон саноат кооперациясини чуқурлаштириш орқали минтақалараро қўшилган қиймат занжирларини яратишда ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор экани қайд этилди. Тошкент шаҳрида ҳар йили «Иннопром — Марказий Осиё» саноат форумининг ўтказилиши бунинг учун янги имкониятлар очади.

    Шавкат Мирзиёев миллий иқтисодиётларнинг барқарор ривожланишида муҳим омил сифатида транспорт йўлаклари тармоғи ва логистика инфратузилмасини такомиллаштириш муҳим эканига эътибор қаратди.

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон томонидан Россия ва Қозоғистон билан биргаликда йўлга қўйилаётган зарур товарларни тез фурсатда ўзаро етказиб бериш бўйича «Агроэкспресс» лойиҳасига қўшилишга таклиф этди.

    Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларининг алоҳида долзарб аҳамиятини ҳисоб олиб, Ўзбекистон Президенти бу борадаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва қўшма ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш орқали соҳадаги ҳамкорликнинг янги нуқталарини излаш муҳим эканини таъкидлади.

    Ўзбекистон ЕОИИ доирасидаги рақамли трансформация жараёнларида иштирок этиш, амалий тажриба алмашиш ва илғор технологияларнинг ўзаро трансферидан манфаатдор экани қайд этилди.

    Шавкат Мирзиёев экология масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар зарур эканини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон Президенти ҳамкор мамлакатларни Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини яратиш бўйича қўшма лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирди ҳамда келгуси йил сентябрь ойида Нукус шаҳрида ўтказиладиган «Яшил» энергетика бўйича халқаро форумга таклиф этди.

    Бундан ташқари, бирлашма доирасида яратилган Иқлим масалалари бўйича юқори даражадаги ишчи гуруҳ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилди.

    Ўзбекистон етакчиси сўзининг якунида саммит якунлари ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва яқин шерикликни илгари суришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев Навоийдаги «Фарҳод» маданият саройида вилоятдаги миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашди
    • Шавкат Мирзиёев Навоийдаги «Ишга марҳамат» мономарказига ташриф буюрди
    • «Толибон» раҳбарияти билан музокаралар олиб бориб тўғри йўл танлаганимиз маълум бўлди — Шавкат Мирзиёев

    14.10.2021, 20:56   Изоҳ (0)   18580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Nexia ёниб кетди

    14.10.2021, 20:10

    «Харажатларимизни боғга кириш учун пул олмай қопламоқчимиз». Tashkent City маъмурияти паркка кириш нега бепул қилинганига изоҳ берди

    14.10.2021, 19:55

    Намангандаги меҳрибонлик уйини охирги 5 нафар бола тарк этди. Бу даргоҳда энди тарбияланувчилар қолмади (фото ва видео)

    14.10.2021, 19:25

    Бухорода «Волга»нинг газ баллони портлаши оқибатида икки киши вафот этди

    14.10.2021, 19:09

    Самарқандда тадбиркорларнинг қарийб 550 млн сўм пулини ўзлаштирган шахслар аниқланди

    14.10.2021, 18:43

    Қаршида қум ортилган Howo юк машинаси ағдарилиб, Nexia ва Spark’ка ҳам зарар етди

    14.10.2021, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.