• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байденни қутқариб қолган таржимон Афғонистонни тарк этди, «Толибон», АҚШ ва Евроиттифоқ Доҳада музокаралар ўтказади. Афғонистон янгиликлари

    2008 йилда Байденни қутқариб қолган таржимон Афғонистонни тарк этишга муваффақ бўлди

    2008 йилда амалдаги АҚШ президенти Жо Байденни «Толибон» жангариларидан қутқаришга ёрдам берган афғонистонлик таржимон Аман Халилий мамлакатни тарк этишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда таржимон ва унинг оиласини эвакуация қилган Human First Coalition ташкилоти маълум қилди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Эвакуацияда ташкилотга Покистон бош вазири ИмронХон ҳамда АҚШ Давлат департаментининг бир нечта ходимлари, шу жумладан, давлат котиби Энтони Блинкен ҳамкорлик қилди.

    Дастлаб Халилий ўз оиласи билан Афғонистондан Покистонга, сўнг у ердан бошқа мамлакатга олиб кетилган. Улар айнан қаерга кўчириб ўтказилганига аниқлик киритилмаган.

    Human First Coalition Имрон Хонга ва АҚШ Давлат департаменти ходимларига ўз вақтида кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, АҚШ ҳукумати айни пайтда Покистон пойтахтида бўлган яна 200 нафар афғонистонликларга кўмаклашишга ваъда бергани маълум қилинди.

    Аман Халилий Америка армиясига ишлаган ва расмий таржимон бўлган. 2008 йилда АҚШ Қуролли кучларининг иккита Black Hawk вертолёти Афғонистоннинг толиблар томонидан назорат қилинадиган туманига аварияли қўнишни амалга  оширган. Унинг бортида уч нафар америкалик сенатор бўлган, булар — Жон Керри (Массачусетсдан сенатор, кейинчалик президент Барак Обама маъмуриятида давлат котиби бўлган, ҳозир эса давлат раҳбарининг иқлим бўйича махсус вакилидир), Чак Хейгл (Небраскадан сенатор, Обама даврида мудофаа вазири бўлган) ва ўша пайтда Делавер штати вакили бўлган Жо Байден эди.

    Қўнганидан кейин улар ёрдам ҳақида сигнал юборган, уларнинг ёнига Халилий жўнатилган, у Humvee машинасида бир неча соат тоғлардан ошиб етиб келган. Асосан унинг саъй-ҳаракатлари билан сенаторларни хавфли тумандан олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлишган.

    Сентябрь бошида, «Толибон» ҳокимиятни эгаллаб олганидан кейин Халилий Байденга хат юбориб, уни оиласи билан Афғонистондан олиб кетишни сўради. «Салом, жаноб президент! Мени ва оиламни қутқаринг! Мени бу ерда қолдирманг!», — деб ёзди у. Оқ уй, ўз навбатида, таржимонга ёрдам қилишга ваъда берди. «Биз сизни чиқариб оламиз. Сизни хизматингиз учун мукофотлаймиз», — деди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки.

    Мавзуга доир: Байден афғонистонлик қочқинларга ёрдам бериш учун 500 млн долларгача маблағ ажратади

    «Толибон», АҚШ ва Евроиттифоқ Доҳада музокаралар ўтказади

    Евроиттифоқ, АҚШ ва «Толибон» ҳаракатининг расмий вакиллари 12 октябрь куни Қатар пойтахти Доҳада музокаралар ўтказади.

    Евроиттифоқ матбуот котиби Набила Массрали маълум қилишича, учрашув «Америка ва Европа томонига толиблар билан бир қатор масалаларни ҳал қилиш имконини беради», шу жумладан, мамлакатдан хоҳловчиларнинг эркин чиқиб кетиши, гуманитар ёрдамдан фойдаланиш имконияти, аёллар ҳуқуқларига риоя қилиниши ва Афғонистонга бошқа террорчилик гуруҳларининг қўйилмаслиги.

    «Бу техник даражада расман фикр алмашиш бўлади, у Афғонистондаги ‘муваққат ҳукуматъни тан олишни билдирмайди», — дея қўшиб қўйди у.

    Мавзуга доир: АҚШ билан музокаралар муваффақиятли кечди, собиқ амалдорларнинг 16 млн доллар пули олиб қўйилди, ягона спорт телеканали ўз ишини тўхтатди. Афғонистон янгиликлари

    «Толибон» НАТОнинг Афғонистондаги сиёсатини муваффақиятсизлик деб атади ва альянсни дипломатияга чақирди

    «Толибон» ҳаракати НАТОнинг Афғонистон бўйича сиёсатини муваффақиятсиз деб ҳисоблайди ва альянсни энди дипломатияга эътибор қаратишга чақиради.

    «НАТО бош котиби қандайдир вақт мобайнида оғриқни ҳис қилиши ва Афғонистондаги муваффақиятсизлик ҳақида гапириши мумкин, аммо НАТО шуни тушуниши керакки, ҳужумлар вақти ўтди ва энди дипломатия йўлидан бориш керак», — деди «Толибон» ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид.

    Унинг қўшимча қилишича, толиблар «ҳеч қачон Афғонистондан Хитой ва АҚШ каби дунё мамлакатлари томонидан воситачилик уруши олиб бориш учун майдон сифатида фойдаланишга йўл қўймайди».

    Шунингдек, Мужоҳид «Ислом Амирлиги аёлларга ўқиш ва ишлаш ҳуқуқини бериш имкониятини кўриб чиқишини», аммо бу мавзуни аввал диний мутахассислар ўрганиб чиқишини айтди. «Аёлларга ҳам иш керак, лекин дастлаб Афғонистон ислом амирлиги бу масалани кўриб чиқиш учун ислом уламоларига юборди. Бу мавзу тез орада муҳокама қилинади», — деди у.

    Мавзуга доир: Путин АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетганини қочишга қиёслади

    12.10.2021, 12:21   Изоҳ (0)   30270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон президенти ўз ваколатларини кенгайтирди

    12.10.2021, 11:04

    Ҳаваскор детективлар серияли қотил Зодиакнинг шахсини фош қилди. Уларнинг фикрича, шов-шувли қотилликларни уч йил аввал ўлиб кетган калифорниялик бўёқчи амалга оши...

    12.10.2021, 10:26

    Ким Чен Ин амалдорларни КХДР аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилашга чақирди

    12.10.2021, 09:15

    Ҳиндистон ички ишлар вазирининг ўғли намойишчилар ўлимида гумонланиб ҳибсга олинди

    12.10.2021, 08:26

    Уйқу ва ёлғизлик, ижтимоий тармоқлар ва кўчмас мулк: Павел Дуров дунёда етарлича қадрланмайдиган ва ортиқча баҳо бериб юбориладиган нарсалар рўйхатини тузди

    11.10.2021, 22:58

    COVID-19 хитойлик кончилар организмидаги мутациялар натижасида пайдо бўлган бўлиши мумкин — олимлар

    11.10.2021, 21:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда беш ойда қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 18:10

    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

    Реклама | 24 июн, 18:00

    Нима учун қуёшга узоқ вақт қараш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 24 июн, 17:55

    Лионель Месси 38 ёшда: кичик Росариодан Майамигача бўлган саёҳат

    Спорт | 24 июн, 17:51

    Тошкентда жиноят содир этгани учун қидирувга берилган қанча шахс ушлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:40

    Том Круз ва Бред Питт ўттиз йиллик адоватдан сўнг дўстлик ришталарини тиклади

    Кино | 24 июн, 17:30

    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

    Реклама | 24 июн, 16:30

    Мўғулистонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:24

    Тошкентдаги кўчалардан бири 5 кунга автомашиналар ҳаракати учун ёпилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.