• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳаваскор детективлар серияли қотил Зодиакнинг шахсини фош қилди. Уларнинг фикрича, шов-шувли қотилликларни уч йил аввал ўлиб кетган калифорниялик бўёқчи амалга оширган

    Америкада эски жиноят ишларини ўрганиш билан шуғулланувчи The Case Breakers ҳаваскор детективлар гуруҳи Зодиак лақаби билан машҳур бўлган серияли қотилнинг шахсини аниқлаганини маълум қилди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Antonio Perez/Chicago Tribune/MC​T/Sipa/Vida Press

    Фото: Antonio Perez/Chicago Tribune/MC​T/Sipa/Vida Press

    У 1968—1969 йилларда Калифорнияда кетма-кет ҳужумларни амалга оширган, оқибатда беш киши қурбон бўлиб, яна икки киши жабрланган эди. Зодиак полиция ва газеталарга шифрланган мактублар юборгани ортидан танилган, уларнинг бир қисмини ҳозиргача ҳам ўқишга муваффақ бўлишмаган. Зодиак амалга оширган қотилликлар ҳам фош этилмаганича қолмоқда.

    Зодиак иши бўйича шунча йиллардан буён олиб борилган суриштирув мобайнида унда бирорта ҳам айбланувчи пайдо бўлгани йўқ. Норасидаларнинг номусига тажовуз қилиш айблови билан судланган калифорниялик Артур Аллен узоқ вақтларгача асосий гумонланувчи бўлиб келган. Полиция Алленнинг уйини бир неча марта тинтув қилиб, унга қарши анча-мунча билвосита далилларни йиғди, аммо айблов эълон қилиш учун улар етарли эмасди. 1992 йилда Зодиакнинг ҳужумидан кейин омон қолганлардан бири Майкл Маго Алленни ўша жиноятчи деб таниганидан кейин икки ой ўтиб, у юрак хуружидан вафот этди.

    Зодиак йўллаган хатларда тўртта шифрдан фойдаланилган. Улардан бирини 1969 йилдаёқ америкалик эр-хотин ўқишга муваффақ бўлган. Иккинчиси 2020 йилда америкалик ва бельгиялик дастурчилар Дэвид Оранчак ва Ярл Ван Эйке ҳамда австралиялик математик Сем Блейк томонидан биргаликда ечилди. Зодиакнинг яна иккита мактуби шифрдан чиқарилмаган ҳолатда турибди, улардан бирида жиноятчи ўз исмини ҳам шифрлаб ёзган, деб ҳисобланилади. Уларнинг иккаласи ҳам жуда қисқа бўлиб, уларнинг ечими минглаб турли иборалардан иборат бўлиши мумкин.

    Зодиак оммавий маданият қаҳрамонларидан бирига айланди, у ҳақда қўшиқлар айтилди, китоблар ёзилди, фильмлар суратга олинди. Маняк ҳақидаги энг машҳур картиналардан бири — 2007 йилда Дэвид Финчер томонидан ишланган «Зодиак» детектив фильми.

    The Case Breakers гуруҳи 2011 йилда лос-анжелеслик ҳужжатли фильмлар яратувчилари — эр-хотин Томас ва Дафна Колберт томонидан тузилган. Улар 1990 йилларда уларнинг иккаласи ҳам ўзларига алоқадор бўлган жиноятларни ўзларича ўрганаётган пайтда танишган. Колбертлар шу соҳада қолиб, ўз атрофига армия, махсус хизматлар, полиция, судлар, суд-тиббий экспертиза ва хусусий қидирувда ишлаб тажриба орттирган маслакдошларини тўплади. Ҳозир The Case Breakers гуруҳи, ўз маълумотларига кўра, 40 дан ортиқ кўнгиллидан иборат бўлиб, улар эски жиноят ишларини суриштириш билан шуғулланади.

    Ҳаваскор детективлар фикрича, Зодиак бундан уч йил аввал ўлиб кетган калифорниялик бўёқчи бўлган

    The Case Breakers талқинига кўра, Зодиак лақаби билан машҳур бўлган маняк Гэри Фрэнсис Пост бўлган, у калифорниялик АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари фахрийси бўлиб, бир умр бўёқчи бўлиб ишлаган ва 2018 йилда ажали етиб ўлган. Суриштирув иштирокчиларининг маълум қилишича, Постнинг пешонасида худди Зодиакнинг фотороботидаги каби қашқалар бўлган (улар автоҳалокат натижасида қолган). Бундан ташқари, унинг исми Зодиакнинг ҳали ўқилмаган шифрларидан бири учун калит бўлиб хизмат қилади. Ва ниҳоят The Case Breakers маълум қилишича, Постни таниган одамларнинг баъзилари у Зодиак бўлиши мумкин, деган фикрни билдирган.

    Зодиакнинг фотороботи ва Гэри Постнинг фотосурати

    Зодиакнинг фотороботи ва Гэри Постнинг фотосурати

    The Case Breakers даъво қилишича, улар топган одамларнинг 20 нафари берган гувоҳликлар Постнинг Зодиак билан алоқасини у ёки бу тарзда тасдиқлай олади. Улар орасидан олти нафарига Пост ўзининг Зодиаклигини айтган. Яна бир неча киши, шу жумладан, Постнинг собиқ келинининг айтиб беришича, у ёшлардан иборат кичик тўда тузиб олган, улар Постни ота тимсолида кўрган. Шунингдек, у қуролдан фойдаланишни билган, ҳайвонларни ўлдирган, хотинига шафқатсиз муносабатда бўлган.

    The Case Breakers Постнинг Гвенни исмли собиқ қўшниси билан ҳам суҳбатлашган, у болалигида эр-хотин (Пост ва хотини) билан кўп вақт ўтказган. Унинг сўзларига кўра, аёл ҳозир қариялар уйида яшайди, яқинда у билан телефон орқали гаплашганида эса полициячиларга Постнинг ўтмиши ҳақида гапириб бермаганидан афсусда эканини айтган. У нимани назарда тутганига аниқлик киритилмаган.

    Постнинг собиқ келини Мишель Уинн The San Francisco Chronicle (Зодиак ушбу нашрга ҳам мактуб юборган) газетасига берган интервьюсида унинг собиқ қайнотаси худди ўша серияли қотил эканига ишонч билдирди. «Мен у билан ёнма-ён яшаганман, унинг хулқ-атворини билганман, унинг сирлилиги ва уддабуронлигидан хабарим бор… Менинг ички туйғум кучли, одамларни ўқий оламан», — деди у.

    Суриштирув иштирокчилари Зодиакнинг яна бир қотилликка алоқадорлигини маълум қилди. Полиция уларнинг версиясини текширишдан бош тортди

    Ҳаваскор детективлар Пост Зодиакнинг қилмиши деб ҳисобланилган яна бир жиноятга алоқадорлигини исботлаганини қатъий туриб даъво қилмоқда. Бу Калифорниянинг Риверсайд шаҳридан бўлган 18 ёшли талаба қизнинг ўлдирилиши билан боғлиқ. 1966 йилда — Зодиакнинг биринчи машҳур қотиллигидан икки йил аввал — у ўзи ўқийдиган коллеж ҳовлисидан пичоқда берилган кўплаб жароҳатлар билан топилган.

    The Case Breakers талқинига кўра, Постни Бейтснинг ўлдириб кетилиши билан камида тўртта факт боғлаб туради. Биринчидан, у Ҳарбий ҳаво кучлари базасидаги госпиталда тиббий кўрикдан ўтган, у эса қиз ўлдирилган жойдан 15 дақиқа узоқликда жойлашган. Иккинчидан, жиноят жойидан бўёқ сачраган эркаклар қўл соати топилган (Пост ушбу қотилликдан уч йил аввал бўёқчи бўлиб ишга кирган).

    Учинчидан, жиноят жойидан тахминий қотилнинг соатидан ташқари, эркаклар ҳарбий оёқ кийими пошнасининг изи ҳам топилган. Унинг ўлчами Постнинг оёқ кийими ўлчамига мос келади, устига-устак, шунга ўхшаш излар Зодиак содир этган учта қотиллик жойида ҳам аниқланган. Ниҳоят The Case Breakers қайд этишича, қурбоннинг мушти орасида қотилнинг бир неча тола қора сочлари қолган, Пост эса қора сочли бўлган.

    The Case Breakers аъзолари ўз топилмаларини Риверсайд полицияси билан бўлишганини маълум қилди. Аммо Зодиакни Чери Бейтснинг қотили деб ҳисобламайдиган полиция Постнинг ДНКсини қотилники билан таққослаш учун таҳлил ўтказишдан бош тортди. «Бунга атиги бир неча дақиқа кетади. Полициянинг кейинги раҳбари юраги дов бериб бу ишга киришишига умид қилишдан бошқа чорамиз йўқ», — деди Колберт.

    У ва гуруҳнинг бошқа иштирокчилари фикрича, Зодиак камида ўн кишини ўлдирган. Манякнинг ўзи қурбонлари сони 37 та эканини даъво қилган.

    ФҚБ ва полиция Зодиакнинг шахси ҳақидаги янги версия юзасидан изоҳ беришдан бош тортди. Улар бу версияни ишончли деб ҳисобламайди

    Ҳуқуқ-тартибот органлари The Case Breakers’нинг хулосаларига совуққонлик билан қаради. Полиция ва ФҚБ (Федерал қидирув бюроси) расмий баёнотида уларни изоҳлай олмаслигини, чунки Зодиак бўйича иш ҳали ёпилмаганини айтди. «Айни пайтда бизда бўлишиш мумкин бўлган янги маълумот йўқ», — дейилади ФҚБ хабарида. The San Francisco Chronicle нашрининг ҳар иккала идорадаги манбалари эса The Case Breakers тўплаган далиллар ишончли бўлиб кўринмаётганини маълум қилди.

    «Кўрсатилаётган одам Чери Жо Бейтсни ўлдирган бўлиши эҳтимоли борми? Йўқ. Агар сиз улар келтирган маълумотларни ўқиб кўрсангиз, буларнинг бари билвосита далиллар эканини кўрасиз. Бу унчалик кўп нарса эмас», — деди Риверсайд полицияси расмий вакили Райн Рейлсбек.

    Унинг сўзларига кўра, бир ой аввал Риверсайд полицияси Чери Жо Бейтснинг қотилини тутишга ёрдам берадиган маълумот учун 50 минг доллар ваъда қилган. Шундан кейин The Case Breakers улар билан алоқага чиққан, аммо Рейлсбек қўшимча саволлар беришни бошлаганида уларнинг мулоқоти узилиб қолган.

    The Chronicle қайд этишича, полиция ва ОАВга ҳар йили қариндошлари ёки танишлари томонидан Зодиак деб гумон қилинувчи одамлар ҳақида юзлаб хабарлар келиб тушади. Гери Пост ҳам шундайлар орасида бўлган. Олти йил бурун оиласи аъзоларидан бири у ҳақда The Chronicle’га хабар берган, бироқ ўшанда полиция у ва маняк бошқа-бошқа одамлар эканини маълум қилган.

    The Case Breakers’нинг хулосалари тўғрилигига Дэвид Оранчак ҳам ишонч билдирмади, у виржиниялик дастурчи бўлиб, 2020 йил декабрида Зодиакнинг шифрларидан бирини ўқишга муваффақ бўлган ҳаваскор шифрчилар гуруҳига раҳбарлик қилган. Постнинг исми қотилнинг мактубларига калит бўлиб хизмат қилишига Оранчак Шубҳа билдирди. Унинг айтишича, The Case Breakers анаграмма (ҳарфларнинг ўрин алмашинувидан бошқа сўз ясалиши)ларни талқин қилган, бу техника эса шифрдан чиқаришнинг кўплаб вариантларини олиш имконини беради.

    Ижтимоий тармоқларда ҳам серияли қотилнинг шахси ҳақидаги янги версия унчалик ишончли эмас, деган фикрни билдиришди ва уни эрмак қила бошлашди. Чунончи, Постга ўхшагани учун актёр Майкл Жей Фоксни, исми ўхшаш бўлгани учун «Губка Боб» мультсериалидаги шиллиққурт Герини ҳамда шундай мем бўлгани учун сенатор Тед Крузни Зодиак деб аташди. Дэвид Финчернинг фильмида детектив ролини ўйнаган актёр Марк Руффало «Мен аввал ҳам бундай вазиятга дуч келганман», — дея янги версияга изоҳ берди.

    12.10.2021, 10:26   Изоҳ (0)   28804
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ким Чен Ин амалдорларни КХДР аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилашга чақирди

    12.10.2021, 09:15

    Ҳиндистон ички ишлар вазирининг ўғли намойишчилар ўлимида гумонланиб ҳибсга олинди

    12.10.2021, 08:26

    Уйқу ва ёлғизлик, ижтимоий тармоқлар ва кўчмас мулк: Павел Дуров дунёда етарлича қадрланмайдиган ва ортиқча баҳо бериб юбориладиган нарсалар рўйхатини тузди

    11.10.2021, 22:58

    COVID-19 хитойлик кончилар организмидаги мутациялар натижасида пайдо бўлган бўлиши мумкин — олимлар

    11.10.2021, 21:27

    Хитойда сув тошқинлари туфайли қарийб 2 млн киши эвакуация қилинди

    11.10.2021, 21:11

    Александр Шалленберг Австриянинг янги канцлери этиб тайинланди

    11.10.2021, 20:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.