• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жозибадор ғояларнинг мустаҳкам асоси бўлиши лозим

    Сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларидаги аксарият ғоялари реалликдан анча йироқ. Айниқса, Ўзбекистон иқтисодиётини кўтаришга қаратилган таклифларнинг турли учрашувлар, ҳатто оддий суҳбатлар чоғида ҳам иқтисодиётдан хабари бор одамлар ўзаро баҳслашиб, ҳисобини чиқаролмай овора.

    Дарҳақиқат, баъзи сайловолди дастурларида давлат бюджети ҳисобига баландпарвоз иқтисодий масалаларни таклиф этилаётгани анчайин баҳсталабдир. Шу нуқтаи назардан сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларига киритилган «сирти ялтироқ» ғояларга бир назар солсак.

    Қўнғиротбой Шарипов.

    Қўнғиротбой Шарипов.
    Фото: Тошкент давлат иқтисодиёт университети

    «Адолат» социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида ҳам ўзига хос баҳсли таклифлар мавжуд. Биринчиси, уй-жойларнинг нархини кескин камайтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини муниципал уйлар билан таъминлаш масаласи.

    Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон халқи эҳтиёжини тўла қондириш учун ҳар йили 145 минг хонадондан иборат уйлар қуриш керак. Бунинг учун эса, қарийб 30 триллион сўм зарур бўлади. Бу маблағ давлат бюджетининг 23 фоизидан зиёдини ташкил этади. Ўз-ўзидан аёнки, давлат бюджетининг бунча қисмини биргина шу соҳага ажратиб бўлмайди. Шунингдек, давлат хусусий сектор иштирокисиз аҳоли эҳтиёжини тўла қондириши қийин. Шу боис, ипотека тизимига босқичма-босқич ўтиш, бозор механизмларини жорий этиш, соҳада хусусий секторнинг ўрнини ошириш катта аҳамиятга эга.

    Иккинчиси, пенсиядаги юқори чекловларни бекор қилиш, меҳнатга, маошга ва ижтимоий тўловларга яраша пенсия таъминотини йўлга қўйиш борасидаги таклифлар.

    Агар амалдаги чегаравий базавий миқдор бекор қилинадиган бўлса, 352 200 кишига тўланадиган пенсия миқдори сезиларли даражада ошиши аниқ. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг бюджетига салбий таъсир кўрсатади.

    Дастурнинг солиқлар билан боғлиқ йўналиши ҳам эътиборга молик. Жумладан, унда солиққа тортишнинг прогрессив ставкаларини ўрнатиш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни моддий қўллаш таклиф этилмоқда. Ижтимоий тенгликни ўрнатиш мақсадини кўзлаган бўлса-да, ушбу таклиф хуфёна иқтисодиётнинг кучайишига олиб келиши мумкин.

    Учинчиси, махсус жамғармаларни бекор қилиш орқали давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш таклифи.

    Маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2021 йил учун тасдиқланган давлат умумий бюджет харажатларининг давлат мақсадли жамғармалари учун 40,8 триллион сўм миқдорида маблағ ажратилган. Бу умумий харажатлар миқдорининг 19 фоизини ташкил қилади. Қайд этиш керакки, давлат ташкилотларининг турли хил жамғармаларини бекор қилишга аниқ асос юқ, чунки уларнинг барча даромадлари ва харажатлари шаффоф тарзда жамоатчиликка тақдим этиб борилади.

    Экологик партиядан номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастурида тежамкор суғориш технологияларини кенг жорий этиш орқали асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлигини ўртача 25-30 фоизгача ошириш бўйича таклиф илгари сурилган. Бир қарашда аҳамиятли таклиф. Аммо қишлоқ хўжалигида тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳосилдорликни ошириш учун етарли эмас.

    Бундан ташқари, пировард мақсад қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш эмас, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўлиши лозим. Биргина мисол, 2021 йилда пиёз нархининг кескин қулаши натижасида ҳосилни йиғиштириб олиш харажатлари пиёзнинг бозор нархидан ошиб кетгани сабабли Сурхондарёдаги баъзи деҳқонлар ҳосилини шудгорлаб юборди.

    Шунингдек, номзод глобал ривожланиш шароитида вужудга келган чиқинди муаммоларини самарали ҳал этиш учун маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, ҳосил бўлаётган саноат чиқиндиларини қайта ишлаш миқдорини эса 20 фоизга етказиш таклифини илгари сурмоқда.

    Аҳамиятли таклиф. 2020 йилда маиший чиқинди ҳажми йилига 7 миллион тоннадан зиёд бўлиб, унинг 19 фоизи қайта ишланган. Маиший чиқиндини қайта ишлаш даражасини 40 фоизга етказиш қайси муддатларда эришиладиган кўрсаткич ва мазкур кўрсаткичларга қандай механизмлар орқали эришилади, деган савол очиқ қолмоқда.

    «Миллий тикланиш» демократик партияси номзоди эса ўз сайловолди дастурида ишчи ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси таъминланиши, меҳнат шартномасида ходимнинг соғлиғидан тортиб, ижтимоий талабларигача бўлган барча ҳолатлар кафолатланиши таклифини билдиради. Лекин бу аҳамиятга молик эмас. Ваҳоланки, Ўзбекистон Меҳнат кодексида ходимларнинг манфаатлари ва иш берувчининг барча мажбуриятлари белгилаб қўйилган.

    Шунингдек, номзод кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлашнинг қадриятларга таянган янги тизимини жорий қилиш, эҳтиёжманд кишиларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари бериш тартиби қонун билан белгиланиши ҳақида ҳам мулоҳазали таклифни илгари сурмоқда.

    Камбағалликка қарши курашиш узоқ ва мураккаб жараён бўлиб, у институционал ва тизимли ёндашувни тақозо этади. Камбағалликка қарши фақат эҳсон, хайрия, ҳомийлик орқали курашилмайди. Ижтимоий ҳимоя тизимида давлат доимо асосий кафолатланган қисмини амалга ошириши лозим. Хайрия ва эҳсон унинг устига қўшимча равишда амалга оширилиши лозим.

    Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига кўрсатилган номзод сайловолди дастурининг иқтисодий йўналишида аҳолининг даромадига қараб, табақалаштирилган солиқ солиш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.

    Бу аҳамиятга молик бўлмаган таклиф. Негаки, юқори солиқ юки ва солиқ тизимининг мураккаблиги норасмий сектор пайдо бўлишининг асосий сабабларидан ҳисобланади. Шу муносабат билан 2019 йили жорий этилган янги солиқ тизими орқали меҳнатга солиқ юки енгиллаштирилди. Бир қатор мажбурий тўловлар ва жисмоний шахсларнинг 4 шкалали даромад солиғи ставкалари ўрнига ягона 12 фоизлик ставка белгиланди. Натижада солиқ юки камайиб, мазкур солиқ тури бўйича бюджетга тўловлар ҳажми ортиб бормоқда.

    Масалан, 2018 йилга қадар даромад солиғидан бюджетга тушумлар миқдори ЯИМга нисбатан ўртача 2 фоиз атрофида ташкил этган бўлса, 2020—2021 йилларда бу кўрсаткич 2,6 фоизга етган. Бундан ташқари, табақалаштирилган солиқ тизими асосан ривожланган ва норасмий сектор улуши паст бўлган давлатларда қўлланилади. Бошқача айтганда, табақалаштирилган солиқ тизимини қайтариш норасмий секторни янада кучайтиришга ва давлат бюджети даромадларининг пасайишига олиб келади.

    Номзоднинг яна бир таклифи ижтимоий нафақалардан юқорироқ меҳнат ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринлари билан таъминлаш масаласи билан боғлиқ. Жуда аҳамиятли ва долзарб масала. Чунки иш ўринларини яратиш жуда муҳим. Бироқ асосий масала мазкур иш ўринлари қаерда, қайси соҳада, ниманинг ҳисобига яратилади? Қанча иш ўринлари яратилади?

    Яна бир таклифда ўрта муддатли истиқболда кам таъминланган аҳоли қатламлари улушини камида 2 баравар қисқартириш масаласи кўтарилади. Аммо ХДПнинг мазкур режани қандай амалга ошириш бўйича аниқ ҳисоб-китоби келтирилмаган. Мисол учун Либерал-демократик партиянинг дастурида ҳам камбағалликни 2 бараварга қисқартириш вазифаси қўйилган бўлиб, бунинг учун келгуси 5 йилда жон бошига тўғри келувчи ЯИМ миқдорини 1,6 барабарга кўпайтириш ҳисобига эришмоқчи.

    Хулоса қилиб айтганда, юқорида санаб ўтилган тўртта партиянинг иқтисодий масалаларни ҳал қилишда кўпроқ давлат бюджетига таяниб қолмоқда. Шунингдек, таклиф этилаётган иқтисодий ечимлар аниқ механизмларга эга эмас.

    Қўнғиратбой Шарипов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори

    11.10.2021, 18:21   Изоҳ (0)   10688
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиядаги ўзбекистонликлар президент сайловида қатнашиши учун сайлов участкаси ташкил этилди

    11.10.2021, 18:12

    Ўзбекистондаги қизлар ва ёш аёлларнинг 68 фоизи ҳеч қачон интернетдан фойдаланмаган — ЮНИСЕФ

    11.10.2021, 17:40

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    11.10.2021, 17:26

    «Қашқадарёнинг бир қатор туманларида боғча тўлови 2 баробарга камайтирилади» – Шавкат Мирзиёев

    11.10.2021, 17:09

    Шавкат Мирзиёев Чироқчини иккига бўлиш, Шаҳрисабз тумани марказини эса бошқа жойга кўчириш таклифини берди

    11.10.2021, 16:25

    Шавкат Мирзиёев ҳоким ёрдамчилари лавозимларини жорий этиш таклифини билдирди. Улар ишсизликни камайтириш ва камбағалликни қисқартириш билан шуғулланади

    11.10.2021, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.