• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Ишончсизлик, оёқ остидаги ернинг омонатлиги, мангу дарбадарлик». Адабиёт бўйича Нобель олган Абдураззоқ Гурна ҳақида

    Адабиёт йўналиши бўйича 2021 йилги Нобель мукофотига Буюк Британияда яшаб, ижод қилаётган танзаниялик ёзувчи Абдураззоқ Гурна лойиқ кўрилди. Мукофот унга «Мустамлакачиликнинг муросасиз оқибатлари ҳамда маданиятлар ва қитъалараро сарсон бўлаётган қочоқлар қисматини ўз асарларида ёритгани учун» берилди. Хўш, бу янги ном ким ўзи?

    Абдураззоқ Гурна

    Абдураззоқ Гурна
    Фото: Мартина Боччио/Аwаkening/Alamy

    Абдураззоқ Гурна 1948 йилда Занзибарда туғилган. 1963 йилги инқилобдан сўнг, Занзибар Британия мустамлакасидан халос бўлган вақтда, мамлакатда оммавий қирғинлар юз беради. Гурна бу тала-тўпларда жабр кўраётган этник гуруҳга мансублиги сабабли 18 ёшида оиласини ташлаб, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади. У фақат 1984 йилда, отасининг вафотидан сал олдинроқ, ватанига қайтиб, яқинлари билан учрашишга муваффақ бўлган.

    1960 йилларнинг охиридан то ҳозирги вақтга қадар қочқин мақомида қолаётган ёзувчи Англияда яшаб, ижод қилиб келмоқда. У 1982 йилда Кент университетида докторлик даражасини олди ва шу ерда постколониал адабиёт ўқитувчиси сифатида ишга жойлашди. Ҳозир у ўзи ишлаётган ўқув юртида инглиз тили кафедрасининг аспирантура бўлимини бошқармоқда.

    Унинг она тили суахили эди. Бироқ у ўзининг биринчи асарларини юртидан узоқда чет тилида ёза бошлайди. Гурнанинг айтишича, Занзибарда бу тилда адабий асарлар яратиш мушкул бўлиб, ўша вақтларда Қуръон суралари, араб, форс шеърияти, шунингдек, «Минг бир кеча» эртаклари унинг учун илҳом манбайи вазифасини ўтаган. Буларнинг ҳаммаси — у яшаган мамлакат, сўнгсиз таъқиб ва жудоликлардан иборат ҳаёт — асарларидаги асосий мавзуга айланди. Гурна ўз романларида европаликларнинг мустамлакачилик тажрибалари Шарқий Африка аҳолисига ҳар қандай ички низолардан кўра кўпроқ зарар етказгани тўғрисида ҳикоя қилади.

    Адабий танқидчи, Storytel халқаро аудиокитоблар хизмати бош муҳаррири Константин Милчин ёзувчи ҳақида шундай дейди: «Уни, энг камида, анчагина иқтидорли ёзувчи дейишимиз мумкин. Саккизта романи бор, романларидан бири Booker’нинг қисқа рўйхатига киритилган, шунингдек, унинг ижоди ҳақида бир қанча монографиялар ва ўнлаб илмий мақолалар ёзилган. Рус тилида ушбу Нобель мукофоти совриндорининг асарлари йўқ, лекин келаси олти ой ичида қайсидир романи таржима қилинса керак. Гурна ижодидаги асосий мавзу — абадий қочқинлик мақоми, мангу бегоналик — ўз юртида ҳам ўзга юртда ҳам. Ишончсизлик, оёқ остидаги ернинг омонатлиги, мангу дарбадарлик — ёзувчи шу мавзуларни қаламга олади».

    73 ёшли профессорнинг ижодий қизиқишлари, юқорида айтиб ўтилганидек, Африка қитъасининг мустамлакачилик ўтмиши билан боғлиқ: унинг «Paradise» («Жаннат») ва «After lives» («Охират») номли энг машҳур романларида Шарқий Африкадаги, инглизлар мустамлакасидан ҳам оғирроқ ва шу билан бирга адабиётда деярли ёритилмаган немис ҳукмронлиги даври тасвирланади.

    Нобель қўмитаси таъкидлаганидек, Гурнанинг романлари ўзига хос постколониал адабиётдир. У ўз асарларида қаҳрамонлар билан нималар содир бўлаётганини ҳар томонлама, ҳамдардлик билан тасвирлашга ҳаракат қилади. Масалан, «Piligrims way» («Ҳожилар йўли») асарида бош қаҳрамон, танзаниялик муҳожир, Англияда яшайди. У камбағал, маҳаллий шифохонада санитар бўлиб ишлайди ва турли қийинчиликлар, адолатсизликлар, ирқчилик, қўрқув, камситишлардан ўз тасаввуридаги оламга қочишга уринади. У янги мамлакатда янги ҳаёт қуриб, уни уй деб атай олмайди, лекин Танзанияга ҳам қайта олмайди.

    Ёзувчининг яна бир асосий асарларидан бири «Paradise» («Жаннат») романидир. Роман 1994 йилда ёзилган бўлиб, ундан тўрт йил аввал Гурна Шарқий Африкага сафар қилганди. Китобда Танзаниядаги Кава номли хаёлий шаҳарда туғилган Юсуф исмли болакай ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг отаси ательеда ишдайди, Азиз исмли араб савдогаридан катта қарзи бор. Қарзни тўлаш учун Юсуф Азизнинг қўлида хизматкор бўлиб ишлашга мажбур бўлади ва у билан Марказий Африкага саёҳат қилади.

    Ёзувчининг ҳозирча сўнгги бўлиб турган романи «After lives» («Охират») 2020 йилда нашр этилган бўлиб, ундаги воқеалар «Paradise» («Жаннат») тугаган жойдан бошланади: ХХ аср бошида, немис аскарлари тез орада тарихга Биринчи жаҳон уруши номи билан кирадиган қирғинбаротга тайёргарлик кўраётган вақтда. Романда немислар томонда хизмат қилишга, уларнинг хўрлашига, зўрлашига дош беришга мажбур бўлган Ҳамзанинг мураккаб ва чалкаш ҳаёти акс этган. У жароҳат олганидан сўнггина қишлоғига қайтишга муваффақ бўлади, бироқ оиласи унгача қишлоқни тарк этиб бўлганди.

    Абдураззоқ Гурнанинг шу кунгача қўлга киритган энг асосий ютуқлари Британиянинг Booker мукофоти ҳамда «Paradise» («Жаннат») романи учун 1994 йилги Costa мукофоти бўлиб қолаётган эди. Адибнинг китобларига (жуда осмонга кўтариб юбормаган, аммо ижобий) муносабат билдирган Британия матбуоти эса уни Жозеф Конрадга, ёзувчининг «Heart of darkness» («Зулмат юраги») номли қиссасини назарда тутган ҳолда, қиёслайди – ўша қиссада ҳам занзибарлик қора танли йигит, «Paradise» («Жаннат») романи қаҳрамони каби, Марказий Африкага (ҳам жисмоний ҳам руҳий жиҳатдан) мураккаб саёҳатни амалга оширишга мажбур бўлади.

    Қуйида унинг ҳаёт ва ижод борасидаги айрим фикрларидан иқтибослар келтирамиз:

    «Тарихий воқеаларга бағишланган, бизга умумий маънода таниш бўлган, бадиий асарлар воқеани баъзан қуруқ далиллардан кўра яхшироқ тушинишга ёрдам беради. Мен воқеанинг ўтмишда ёки айни дамда содир бўлаётгани муҳим эмас деб ҳисоблайман — мавзунинг ўзи ва унинг талқини муҳим».
    «Менга уруш ёки мустамлакачилик даҳшатлари ҳақида ёзиш қизиқ эмас. Бунинг ўрнига мен уруш ва мустамлакачилик мавжуд бўлган контекстни ва ундаги одамлар тирик бўлганини кўрсатишни истайман».
    «2001 йилда Америкага ҳужум уюштирилиб, терроризмга қарши уруш бошлангандан бери бутун дунёда исломофобия тарқалди. Афғонистон ва Ироқдаги урушлардан аввал мусулмонлар ‘Даҳшатга солувчи‘ ёки ‘Террорчи’ эди, лекин энди улар ‘Душман’га айланишди. Мусулмонларни хавфли ва беқарор одамлар деб ҳисоблашади. ОАВ мусулмонларни — албатта, радикал мусулмонни, лекин ҳар доим ҳам шундай эмас — ақлдан озган мутаассиблар сифатида талқин қилаётган ҳолларга тобора кўпроқ дуч келмоқдамиз».
    «Баъзан ғоялар пишиб етилиши учун вақт керак бўлади. Мен Booker’нинг қисқа рўйхатига кирган «Жаннат» номли романим устида ўн йил ишладим. Шу вақт оралиғида яна учта китоб нашр эттиришга муваффақ бўлдим. «Шағал юрак» дастлаб онамнинг ўлими тўғрисида ёзилган қисқача ҳикоя эди, кейин эса мен бу ҳикояда кенгайтирилиши, бош қотирилиши зарур бўлган ҳолатлар борлигини тушундим».
    «Ҳар бир ёзувчи умр бўйи бир унча катта бўлмаган ер парчасига ишлов бериб ўтади, фақат ҳар сафар унга бошқа томондан қарайди. Буни атайин қилмайди — бизни шунчаки умр бўйи бир хил нарсалар безовта қилади. Бошқа мавзуларга ўтиш истаги туғилса ҳам, муаллиф учун муҳим бўлган саволлар қайта ва қайта бўй кўрсатаверади. У ёзувчининиг фикрлаш тарзини акс эттириб, баъзан ҳатто уни шакллантиради ҳам».
    «Ёш ёзувчиларга: ‘Ёзишда давом этинг’, — дейишдан бошқа маслаҳатим йўқ».

    Рафиқ Ўзтурк тайёрлади

    09.10.2021, 15:40   Изоҳ (0)   47502
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.