Ижтимоий тармоқларида «Тошкент кўчаларида югураётган бир гуруҳ самурайлар» сарлавҳали видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, Яшнобод туманида ресторан очилиши муносабати билан ёлланган актёрлар махсус кийимларда очилиш маросимига жалб қилинган.

Актёрларнинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги таъкидланган.

Бундан аввал Наманганда банкомат 10 минг ўрнига 50 минг сўмлик купюра чиқараётгани бўйича изоҳ берилгани, Тошкентда ижтимоий тармоқда ҳақорат қилгани учун танишини калтаклаган 17 ёшли қизнинг онаси жаримага тортилгани ҳамда Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақорат қилгани учун қўлга олингани айтилган таниқли автоблогер 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди.