• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2021 йилдаги энг йирик ЙТҲ тўрт ой аввал Ангренда бўлганди. Қурбонлар сони 7 кишидан кўпроқ бўлиши мумкин, лекин масъуллар маълумот яширяпти

    Ангренда 24 май куни, таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистонда 2021 йил давомида ҳозиргача юз берган йўл-транспорт ҳодисалари орасида энг йириги юз берган эди. Ўш—Тошкент А-373 йўлининг 184-километрида Наманган—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган MAN русумли тиркамаси бор юк машинаси бошқарувни йўқотиши оқибатида камида 8 та автомобиль ўзаро тўқнашган, улардан бири ёниб кетган эди. Дастлабки хабарларда ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлгани, яна камида 14 киши жароҳатлангани айтилганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    ЙТҲ юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодисадан тўрт ой ўтганига қарамай, на тергов ҳақида, на ҳодисага доир бошқа тафсилотлар жамоатчиликка маълум қилинди. «Дарё» вазиятни ўрганишга ҳаракат қилди, аммо бошқа муаммога дуч келди.

    Маълумот тақдим этишдаги сансалорлик

    Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, ЙТҲнинг келиб чиқишида айбдор деб топилган ҳайдовчи ўзи ҳам шу ҳодисада вафот этганлиги сабабли жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 1-қисми, 3-бандига (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб айбланувчи, судланувчи вафот этган бўлса, жиноят ишини тугатиш) асосан тугатилган. Тугатилган жиноят иши ҳақида агар бу иш давлат ё ҳарбий сирларга тааллуқли бўлмаса, маълумот олиш ҳам, маълумот бериш ҳам айтарли муаммо бўлмаслиги керак.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шу мақсадда «Дарё» мухбири ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти билан боғланиб, ахборот тақдим этишни сўраган. Департамент масъуллари дастлаб ушбу ЙТҲ юзасидан маълумот тайёрлаб қўйилгани, уни жамоатчиликка тақдим этиш учун ички ишлар вазири ўринбосаридан рухсат олиниши зарурлиги, бунинг учун бироз вақт кераклигини айтиб, кутишни сўраган. Мухбир бир неча кундан сўнг қайта сўров бергач, департамент вакили иш Бош прокуратура назоратига ўтгани, маълумотни ҳам шу идора беришини билдирди.

    Ўз навбатида, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов эса «Дарё» сўровига берган ахборотида Ангрендаги оғир ЙТҲ бўйича тергов ишлари прокуратура органларига ўтказилмаганини маълум қилди. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти нима учун иш прокуратурага ўтказилгани ҳақида нотўғри маълумот бергани юзасидан аниқ изоҳ йўқ.

    Тергов давом этаётган бўлиши мумкин

    Фожиали йўл-транспорт ҳодисалари, афсуски, кундалик ҳаётимизнинг одатий бир қисмига айланиб қолди. «Деярли» сўзига ҳожат ҳам йўқ — ҳар куни Ўзбекистоннинг турли бурчакларида инсон ўлими билан боғлиқ бир эмас, бир неча йўл-транспорт ҳодисаси юз беради. Айниқса, йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ёш болалар ва пиёдаларнинг бевақт ҳаётдан кўз юмиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Бахтга қарши, аксариятининг сабаблари ҳам, келиб чиқиш шароитлари ҳам бир-бирига ўхшаш, айни вақтда уларнинг оқибатларига қарши курашиш бўйича аниқ қадамлар сезилмайди.

    Ангренда май ойида юз берган фожиа кўлами ва қурбонлари сони бўйича, юқорида таъкидланганидек, 2021 йил ҳисобидан энг каттаси. Шу сабабли ҳам жамоатчилик унинг сабаблари, келиб чиқиш шароитлари ва ҳақиқий оқибатлари ҳақида билишга ҳақли. Токи, бу каби даҳшатлар ортиқ такрорланмасин, такрорланишига сабаб бўлувчи омилларни йўқ қилиш чоралари кўрилсин. Масъул идораларнинг бу ҳақдаги маълумотларни турли баҳоналар, ёлғонлар билан яширишга уриниши эса мутлақо оқлаб бўлмайдиган ҳол.

    Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати масъуллари иш тугатилгани ҳақида ахборот берганига қарамай (улар ҳам ўзларига берилган ахборотга асосланган ва катта эҳтимол билан, ҳақиқий аҳволдан бехабар), жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тугатилмаган бўлиши ҳам мумкин. «Дарё»нинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси сўзларига кўра, ишнинг бевосита йўл ҳаракати хавфсизлиги назорати соҳасига масъул ходимларга тааллуқли қисми мавжудлиги боис, тергов муддати узайтирилган бўлиши мумкин.

    Аммо бу маълумот ваколатли идоралар томонидан ҳозирча на тасдиқланди ва на рад этилди. Аслида, ЙТҲнинг тўлиқ тафсилоти жамоатчиликка ошкор этилса кифоя.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда 4 нафар мактаб ўқувчисини Damas уриб юборди. Улардан бири шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди
    • Қаршида Lacetti ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган (видео)
    • Наманганда «Жигули» 3-синф ўқувчисини уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди
    • Андижонда Spark икки нафар вояга етмаган қизни уриб кетди (видео)

    05.10.2021, 21:11   Изоҳ (0)   108549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада ҳомиладор аёл пичоқлаб, ўлдирилди. Гумонланувчи қамоққа олинди

    05.10.2021, 20:40

    Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

    05.10.2021, 19:50

    Дунё сиёсатчиларининг молиявий жиноятларга алоқадорлиги фош этилган «Пандора архиви»да Ўзбекистон ҳам тилга олинган

    05.10.2021, 19:36

    Ўзбекистонда ҳокимият вакилига қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

    05.10.2021, 19:15

    Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

    05.10.2021, 18:26

    Шавкат Мирзиёев: «Туркманистон билан яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш — Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши»

    05.10.2021, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.