• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Руҳимиз ўлмасун

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Руҳимиз ўлмасун

    Сўнгғи вақтларда матбуотимиз маориф масалаларидан кўп­ги­на баҳс қилмоққа бошлади. Таъминот тўғрисидан кў­пин­ча халқ­нинг ўз бўйниға юклатилган мактаб ва ўқуш иш­лари кўп куч ва ғайрат сарф қилмоқ билангина истакка му­вофиқ юруб борса мумкиндир. Йўқ эса, аввалдан келган қўрамаслик ва эъти­борсизли­ғимизнинг давом эта бериши мао­рифимизни бўғуб ўлдургусидир.

    Мактабларни таъмин этмак вазифаси ўз бўйниға тушган халқимизнинг савия фикрияси, мактаб ва ўқиш-ўқитиш ишларига назари маълумдир.

    Мавлуд муносабати билан Тошкентда Маҳкамайи ­шаръиа томонидан ясалған улуғ намойишда бу эътиборсизликни зарарли самараси жуда очиқ кўрулди. Бизни яшатишга эмас, ўлдиришга судрайтурған эски мактаб болалари хорлик ва мас­канатни* кулдириб турған қонсиз чеҳралари билан ола-була тўнлар ки­йиб Жоме’ билан Кўкалдош саҳнасига тўлған чоқларида халқнинг кўзи ёшлар билан тўлди. Халқнинг кўзларидан тўкилган у ёшлар нодонлик ва таассиб орқасида келган беҳуда ва шунинг билан бирга самимий ёшлардир. Бу манзара қаршисида бутун умрини халқнинг маорифи, янги мактаби, тараққий ва таълими учун сарф этган кишилар бош­қа тушунча ва бошқа ўйлар билан йиғиладилар. Бирмунча вақтдан бери маориф ишларидан четда юрган эски бир маориф ходими ўшал манзарадан олған таассуротини жуда аччиғ қилиб онглатди. Унинг маориф ишларидан четда юриши учун гуноҳни кимнинг бўйниға қўя оламиз? Ҳар ҳолда, мавлуд кунидаги ҳазин манзарага шу чеккалаб юриш­ларнинг хийла улуғ таъсири бордир.

    Ҳозир ҳукумат қарамоғида бўлған мактабларнинг сони жуда оздир. Бўлған қадарисини ҳам ҳукумат тўла ва етарлик равишда таъмин қила олмайдир. Янги иқтисодий сиёсат (НЭП) деган нарса билан бу кун жуда бузулиб кетган халқ руҳи мавлуд куни кўрганимиз каби масканат манбаи бўлған эски мактабларда бўлса, ул мактаблар бундан сўнг, шубҳасиз, кундан-кунга кучайиб борғусидирлар. Уларга қарши курашмак лозимдир. Фақат бу курашни ҳеч бир куч билан давом этдириб бўлмас. Бунинг учун ҳукумат қарамоғида бўлған мак­таб ва интернатларни кучайтирмак, тўлайтирмоқ ва ҳар жи­ҳатдан мукаммаллашдирмак керакдир.

    Бунинг устига, яна халқ ҳисобиға ҳам янги усул мактаблар очдириб, уларни ҳам моддий ва маънавий ёқлардан мукаммаллашдиришга бутун маориф ва ёшлик кучларини завқ этдурмак керакдир.

    Тарихнинг бизнинг учун тескари бўлған жараёни натижасида келиб чиққан шу ҳолларнинг айбини биримиз дўлга ва биримиз тегирмонга қўймоқ билан фақат аҳволни оғирлашдирган бўлурмиз. Тегирмон тарафдорлари ва дўлни ёқлағучилар учун қўшмоқ бир вазифа бор: бор қадар янги мактаб­ларни ҳар жиҳатдан мукаммаллашдириб, эски мактаб таҳликасига қарши курашмак!

    Ҳозир шу мақсад билан болалар ҳафтаси ясалмоқдадир. Дўл деганлар-да, тегирмон деганлар-да очиқ майдонда ўзларини кўрсатсунлар.

    Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон,
    «Туркистон» газетаси, 1922 йил 4 ноябрь

    Мақола «Туркистон» газетасининг 1922 йил 4 ноябрь сонида «Абдулҳамид Сулаймон» имзоси билан босилган. Биринчи марта Чўлпон «Асарлар»и 4-жилдида қайта чоп этилган.


    Изоҳ

    * Масканат – фақирлик, бечоралик.


    Мавзуга доир:

    • Абдулла Қодирий: Биз ким ва нималардан қўрқамиз?
    • Чўлпон: Истиқбол учун кураш
    • Фитрат: Мусулмонлар, ғофил қолманг!
    • Абдулла Қодирий: Маслаку мақсаддан шаммаи изҳор

    05.10.2021, 22:08   Изоҳ (0)   20429
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистонда UzAuto Motors автомобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    05.10.2021, 21:42

    «Нархоз»нинг собиқ проректори 2 млн долларни талон-торож қилганликда гумонланиб, қидирувга берилди

    05.10.2021, 21:27

    Ўзбекистонда 2021 йилдаги энг йирик ЙТҲ тўрт ой аввал Ангренда бўлганди. Қурбонлар сони 7 кишидан кўпроқ бўлиши мумкин, лекин масъуллар маълумот яширяпти

    05.10.2021, 21:11

    Фарғонада ҳомиладор аёл пичоқлаб, ўлдирилди. Гумонланувчи қамоққа олинди

    05.10.2021, 20:40

    Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

    05.10.2021, 19:50

    Дунё сиёсатчиларининг молиявий жиноятларга алоқадорлиги фош этилган «Пандора архиви»да Ўзбекистон ҳам тилга олинган

    05.10.2021, 19:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.